Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 860.09-5.57

  • EUR

    13 515.955.72

  • RUB

    123.64-1.5

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +7 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +7 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Juma, 13

    1 +20

  • Shanba, 14

    +4 +20

  • Yakshanba, 15

    +3 +20

  • Dushanba, 16

    -6 +20

  • Seshanba, 17

    -3 +20

  • Chorshanba, 18

    -1 +20

  • Payshanba, 19

    1 +20

  • Juma, 20

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Аёл жигарбандига қасд қилди, сабабчи “эр”ми?

Аслида бу воқеликни ошкор қилиш ҳам, тилга олиш ҳам ножоиз. Каттақўрғондан тарқалган совуқ мужда, инсон зотининг этини жунжиктиради. Она ўз кўксида тўққиз ой ардоқлаб кўтарган, дунёга келганида бахтдан сармаст бўлган ўз жигарбандига зулм ўтказса-я. Нималар бўлаяпти, ўзи?
Ҳодиса
714 11:20 | 06.06.2024 11:20

Аввалига Каттақўрғон туманида сўнгра шаҳарда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқелик, болаларга суиқасд кетма - кетлиги. Ҳар иккала ҳолатда ҳам мусофирчиликда юрган турмуш ўртоғига аччиқ қилган аёллар аламини ҳали дунёни таниб улгурмаган гўдакларидан олса-я?


Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда Каттақўрғон шаҳар Сеполон (ҳозирда Нурафшон) маҳалласида яшовчи 32 ёшли Маҳлиё Фармонова ўз боласини сим билан бўғиб ўлдирмоқчи бўлаётгани акс эттирилади. Айтилишича, аёл Россияда мусофичиликда юрган эрига қарата “агар Россиядан келмасанг, болани бўғиб ўлдираман”, дея таҳдид қилади. Камига экранда уч – тўрт ёшлардаги болакайни сим билан бўғиши-ю, болакайнинг беҳуш ҳолатини кўриш мумкин.


Кўп ўтмасдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Унда баён этилишича, жабрланган бола ва унинг онасига Каттақўрғон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази писихологлари бириктирилган. Шунингдек, жабрдийда бола вақтинчалик тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилиб, унинг соғлигини ўрганиш чоралари кўрилаётган экан. ИИБ ҳодимлари билан ҳамкорликда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошлаб юборилган.


Масалани муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Айтмоқчи бўлган гапимиз, айни кезларда давлатимиз раҳбари ташаббус билан жойларда меҳнат мигирантлари ва уларнинг оила аъзолари билан мулоқотлар ўтказилиб, муаммолари ўрганилмоқда. Мусофирчиликда юрган ва қайтган юртдошларимизни иш билан таъминлаш, ижтимоий муҳофазага олиш чора -тадбирлари кўриляпти. Бу юмушларни ташкил этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг масъул этиб белгиланганлиги вазифанининг нақадар муҳимлигидан далолатидир.


Маҳалла еттилиги ўтган давр мобайнида уйма -уй, хонадонма - хонадон юриб ҳужжатларни шакллантириш ишларини поёнлатди ҳам. Ёстиқдек келадиган ҳужжатлар жамланди. Маълумотларга кўра, Каттақўрғонликлар ҳам бу ишларни ниҳояладик, дея “рапорт”га имзо чекиб ҳам қўйишди.


Аниқлашимизча, Сеплон (Нурафшон) маҳалласи фаоллари томонидан Маҳлиё Фармонова билан мулоқот ўтказилмаган, анкета ҳужжатлари тўлдирилмаган. Сабаби эса шу маҳаллада туғилган қиз келин қилиб Каттақўрғон туман Баландчордара маҳалласига узатилган ва ўша маҳалла ҳисобида тураркан.


Маҳалладагиларнинг айтишича, Сепалон (Нурафшон) маҳалласида вақтинчалик (оилавий низо сабабли) яшаб келаётган эмиш.


Каттақўрғон тумани Баландчордара маҳалласи фаоллари эса шаҳарга аразлаб кетган келинни излаб келмаганлиги ўз - ўзидан кундай равшан. Мана, оқибати. На у томондан на бу томондан бир оғиз кўнгил сўралишига зор бўлган, ўз дарди билан қоврилган аёл сўнгги қадам сифатида фарзандига оғир зулм қилиш орқали оилавий ҳаётига “мазмун” излабди. Маҳлиё Фармонованинг айни чоғдаги руҳий ҳолатини инобатга олиб, унинг ярасини тирнагимиз келмади.


Бу воқеада аввало оиласи ва фарзандини ташлаб қўйган, узоқ муддат улардан олисда юрган эркак оила бошининг айби катта. Аммо бир аёлнинг яккаш ўз дардида қовурилиб қолишида Маҳлиёнинг ҳар иккала томондаги қариндошлари ва бошқа яқинларининг ҳам яхшигина ҳиссаси бор деб ўйлаймиз. Шунингдек, Сепалон (Нурафшон) ҳамда Баландчордара маҳалла фаолларининг лоқайдлигини ҳам кечириб бўлармикан? Маҳаллада истиқомат қилаяётган ёки чиқиб кетган фуқаролар наҳот бизга бегона бўлса? Ахир маҳалла бедарвоза эмас-ку. Ким нима ўйда-ю, қайси оила ташвиш қуршовида қолгани маҳалладагиларга қизиқ эмасми?


Бугун воқеа юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг ахборот хизмати баёнот берди. Унга кўра, вояга етмаган фарзандига нисбатан жисмоний куч ишлатиб қийнаган аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми “а” банди ҳамда 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.


Нурилла Шамсиев,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0