Алишер Қодиров: Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт
Сал олдинроқ Володин пленар мажлисда Россияга ишга келаётган ишчилар рус тилини билиши, мамлакат анъаналари ва маданиятини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлагани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
“Миллий тикланиш” фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Россия Давлат думаси спикерига жавоб қайтарди.
“Сўзсиз, Россияга ишга бораётганлар рус тилини билишлари шарт, лекин бу Ўзбекистонда яшаётган русларни ўзбек тилини билишлари шарт эмас дегани эмас! Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт.
Қонунларимизда босқичма-босқич боғча ва бошланғич таълимда бошқа миллатли ватандошларга ўз она тили ва қадриятларини ўрганишига шароит яратиш билан бир қаторда, ўзбек тили мажбурий ўрганадиган тил сифатида белгиланиши керак.
Ўзбек тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмай қолишига эришишимиз керак”, — деди бунга жавобан Алишер Қодиров.
Эътиборлиси, Алишер Қодиров ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида ҳали тасдиқланмаган лотин алифбосидан фойдаланмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0