+35C

+35C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Шерзодхон Қудратхўжа: Бугунги ўйинда судя ё имтиҳончи домла бўлмай йигитларимизга омад тилайлик

Спорт
43 15:38 | 23.06.2026 15:38

Журналист, сиёсий фанлар доктори, профессор, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори ва жамоатчилик фаоли Шерзодхон Қудратхўжа бугун Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги муҳим ўйинига эътибор қаратиб, қуйидагиларни таъкидлади:


"Бугун, 2026 йил 23 июнь куни футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи тур ўйинини Португалия жамоасига қарши ўтказади. Бу учрашув ҳар икки жамоа учун гуруҳ босқичидаги ўрнини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга.

Португалия ўзининг дастлабки ўйинида Конго Демократик Республикаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлиб, ҳозирда 1 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон эса Колумбияга қарши 1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг очкосиз, тўртинчи ўринда жойлашган. Шуни таъкидлаш жоизки, Колумбия билан баҳсда ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон терма жамоаси тарихида Жаҳон чемпионатларида гол урган биринчи футболчи бўлиб, тарихий натижани қайд этди.

Бугунги рақиб – Португалия терма жамоаси таркибида Криштиану Роналду, Бруну Фернандеш, Жоау Невеш, Бернарду Силва, Витиня ва Диогу Кошта каби жаҳон футболининг ёрқин юлдузлари бор. Уларнинг футбол бозоридаги умумий қиймати 1,01 миллиард еврони ташкил этади.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида эса Элдор Шомуродов, Аббосбек Файзуллаев, Остон Ўрунов ва "Манчестер Сити" клуби аъзоси бўлган Ҳусанов (унинг бозор қиймати 50 миллион евро) каби иқтидорли футболчилар мавжуд. Жамоанинг умумий бозор қиймати 85,33 миллион еврони ташкил қилади.

Аслини олганда, Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига илк бор чиқиши ҳам спорт тарихимизда катта янгилик. Ҳали бу бошланиши ва бундан буёғига қайта-қайта жаҳон чемпионатига чиқишлар қилиб ўз ўрнимизни мустаҳкамлаб бораверамиз. Шу биринчи йирик қадамни ҳисобга олган ҳолда томошабинлар фақатгина "судялик" нуқтаи назаридан фудболчиларимизни баҳоламасдан, ўйиндаги лаҳзалардан завқ олишини тилаб қолардим.

Гуруҳдан чиқиш учун Ўзбекистон терма жамоасига Португалия билан бўладиган учрашувда камида дуранг натижа қайд этиш ва Конго Демократик Республикаси устидан ғалаба қозониш талаб этилади.

Шунинг учун биз судя ё имтиҳончи домла бўлмайлик, йигитларимизга фақат омад ва ғалаба тилайлик! Копток эса думалоқ…"


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Спорт
Кайфият фасли
0 2760 11:23 | 02.10.2023