+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш
Спорт
985 01:18 | 24.06.2026 01:18

Мамлакатимиз терма жамоаси учун илк жаҳон чемпионати эртакка айланмайдиган кўринади. Португалия – Ўзбекистон – 5 – 0…
Колумбиядан қабул қилиб олинган 1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг жамоамиз керакли хулосалар чиқаради, деган умид учқунлари бор эди.


Аммо Португалия билан ўйин биргина истакнинг ўзи етарли эмаслигини кўрсатиб қўйди. Мундиалда ҳар бир тўп йўқотиш, ҳар бир кечикиш, ҳар бир нотўғри қарор жазоланади. Португалия ўйинчилари индивидуал маҳоратдан ташқари тезроқ фикрлаши, ҳаракатланиши ва рақибнинг заиф нуқталарини топа олиши билан ҳам футболчиларимиздан бир неча бош устунлигини намойиш этди.


Танқид ҳам ҳалол бўлиши керак. Терма жамоамизга ҳимояда совуққонлик, майдон марказида зичлик ва ҳужумда жасорат етишмади. Жамоа кўп ҳолатларда рақиб ўйинига мослашишга ҳаракат қилди, лекин ўз иродасини кўрсата олмади. Ваҳоланки, жаҳон чемпионатида фақат ҳиссиёт билан ўйнаб бўлмайди, натижани жамоавий ўйин, интизом ва тўғри қарорлар таъминлайди.


Аммо терма жамоамизни ерга қориштириш ҳам адолатдан бўлмайди. Биз илк бор жаҳон чемпионатидамиз. Ҳа, жуда оғриқли. Ҳа, жуда аламли. Ҳа, кўриб турган ҳисобимиз жуда ёқимсиз. Аммо айнан шундай учрашувлар футболимизнинг ҳақиқий даражасини кўрсатади. Ортиқча орзу-ҳавасларга берилмасликни ўргатади.


Энг муҳими, жамоамиз синиб қолмаслиги керак. Конгога қарши ўйинни мағлубиятни тан олган жамоадек ўтказмаслигимиз керак. Ўзбекистон бу ўйинга ўз қадр-қиммати учун майдонга чиқиши керак. Мухлислар учун. Ўзи учун. Ўзбек футболининг эртанги куни учун.
Агар мағлубият ўсишга хизмат қилса, шармандалик эмас. Ҳақиқий шармандалик – мағлубиятдан хулоса чиқармаслик.
Бугун бутун бошли футболсевар халқимиз бу мағлубиятни жуда оғир қабул қиляпти. Эҳтимол, Ўзбекистоннинг ҳақиқий катта футболи айнан шу аламли оғриқдан сўнг туғилар.


Жаҳонгир Наҳанов
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Спорт
Кайфият фасли
0 2763 11:23 | 02.10.2023