Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 984.449.35

  • EUR

    13 442.7969.36

  • RUB

    129.902.27

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +2 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-January

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +2 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • Chorshanba, 22

    +3 +20

  • Payshanba, 23

    -3 +20

  • Juma, 24

    +3 +20

  • Shanba, 25

    +6 +20

  • Yakshanba, 26

    +7 +20

  • Dushanba, 27

    +6 +20

  • Seshanba, 28

    +7 +20

  • Chorshanba, 29

    +2 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Америка президентлари тарихи ёҳуд 31 кунлик президент

Қўшма Штатларда 2024 йилги президентлик кампанияси 5 ноябрь куни бўлиб ўтган миллий овоз бериш билан якунланди. Янги, 47- президентнинг инаугурацияси  2025 йилнинг 20 январида бўлиб ўтади. Шу муносабат билан АҚШ президентлари ҳақида қизиқарли фактлар тўпламини тайёрладик.
Сиёсат
197 11:22 | 14.12.2024 11:22

Биринчи президент Жорж Вашингтон 1789 йилда сайланган ва 1792 йилда рақобатсиз қайта сайланган. У АҚШ президентлари орасида сайловчилар коллегиясининг барча аъзолари истисносиз овоз берган ягона президент бўлган.


Энг узоқ президентлик лавозимини Франклин Делано Рузвельт (1933-1945) 4422 кун эгаллаган, энг ками эса 1841 йилда инаугурациядан 31 кун ўтиб вафот этган Уилям Гаррисон эди.


Танаффус билан икки муддат ишлаган ва президентлар рўйхатидан икки марта ўтган ягона президент Гровер Кливленд эди. У 22- ва 24-президент (1885-1889 ва 1893-1897) ҳисобланади.


Доналд Трамп (2017-2021) Оқ уйга келишидан олдин ҳеч қандай сайланган лавозимни эгалламаган ягона шахсдир.


АҚШнинг энг ёш президенти Теодор Рузвелт (1901-1909) бўлиб, у 42 ёшида лавозимга киришган. Вице-президент сифатида у Уилям Мак-Кинли ўлдирилганидан кейин президентлик лавозимини эгаллади. Сайланган энг ёш президент Жон Кеннеди (1961-1963) бўлиб, у 43 ёшида лавозимга киришган.


Қўшма Штатларнинг энг кекса президенти Жо Байден (2021 йил), қасамёд қабул қилиш вақтида у 78 ёш эди. Жимми Картер (1977-1981) АҚШнинг энг узоқ умр кўрган президенти бўлиб, 2024 йил октябрь ойида 100 ёшга тўлди.


Уилям Харрисон (1841 йил 4 март – 4 апрель) 8 минг 455 сўздан иборат энг узун инаугурация нутқини сўзлади, бунга у икки соатча вақт сарфлади. Энг қисқа нутқ - 135 сўз – 1792 йилда қайта сайланганидан кейин Жорж Вашингтон (1789-1797) томонидан ўқилган.


АҚШ тарихида фақат иккита партиясиз президент бўлган – Жорж Вашингтон (1789-1797) ва Жон Тайлер (1841-1845). Жорж Вашингтон сайланган пайтда мамлакатда ҳали сиёсий партиялар мавжуд эмас эди (биринчилари унинг ҳукмронлиги даврида пайдо бўлган). Бундан ташқари, Жорж Вашингтон партиявий кураш сиёсий ҳаётга салбий таъсир кўрсатади ва мамлакат тараққиётининг секинлашишига олиб келади, деб ҳисоблаб, партиявийлик ғоясини рад этди. Жон Тайлер Виглар партиясидан вице-президент этиб сайланган (1833-1856 йилда мавжуд). 1841-йилда Уилям Харрисон вафотидан сўнг президентлик лавозимини эгаллаб, партиядошлари манфаатларига зид сиёсат юрита бошлади ва партиядан чиқариб юборилди. 1850 йиллардан бошлаб барча президентлар мамлакатнинг икки етакчи партияси – Республикачилар ёки Демократик партияларига тегишли.


Ўз рақибига қараганда камроқ овоз олган (лекин сайловчилар эмас) 4 номзод сайланган. Шундай қилиб, 1876 йилда Рутерфорд Хейс, 1888 йилда Бенжамин Харрисон, 2000 йилда Жорж Буш (кичик) ва 2016 йилда Доналд Трамп сайланди.


Сайлов тақдирини икки марта АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси (қуйи палатаси) ҳал қилди. Бу 1800 йилда икки номзод бир хил миқдордаги сайловчилар овозини олганлиги сабабли содир бўлди. Натижада Томас Жефферсон конгрессменлар қарори билан президент этиб сайланди. 1824 йилда номзодларнинг ҳеч бири овозларнинг ярмидан кўпини ҳам олмаганлиги сабабли овоз бериш Вакиллар палатасига кўчирилди ва натижада Жон Квинси Адамс президент деб эълон қилинди.


АҚШ тарихида президентга импичмент эълон қилиш жараёни беш марта бўлган. Тўртта ҳолатда Сенат 1868 йилда Эндрю Жонсонга қарши, 1999 йилда Билл Клинтонга қарши, 2019 ва 2021 йилларда икки марта Доналд Трампга қарши оқлов ҳукмини чиқарди. Ричард Никсон учун 1974 йилда бошланган импичмент жараёни тугалланмаган, у Сенатдаги тингловдан олдин истеъфога чиқди. 2021 йилда Трампга қарши импичмент жараёни АҚШ тарихида мисли кўрилмаган бўлди. Чунки худди шу президент биринчи марта икки марта ҳокимиятдан четлатиш жараёнига дучор бўлган ва ҳал қилувчи овоз бериш вақтида истеъфога чиққан эди.


Фақат Ричард Никсон (1969-1974) 1974 йилда импичмент таҳдиди туфайли ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди.


АҚШ тарихидаги биринчи қора танли президент Барак Обама (2009-2017) эди.


Қўшма Штатларда ҳеч қачон аёл киши президент этиб сайланмаган. Вице-президент лавозимини эгаллаган биринчи аёл 2021 йилда Демократик партия вакили Камала Харрис эди.


Тўрт президент – Уилям Харрисон (1841), Закари Тейлор (1849-1850), Уоррен Хардинг (1921-1923) ва Франклин Рузвельт (1933-1945) ўз лавозимида вафот этди. Яна тўрт нафари – Авраам Линкольн (1861-1865), Жеймс Абрам Гарфилд (1881), Уилям Мак-Кинли (1897-1901) ва Жон Кеннеди (1961-1963) ўлдирилган.


Бир қанча президентлар қариндош эди. Шундай қилиб, 6-президент Жон Квинси Адамс (1825-1829) 2-президент Жон Адамснинг ўғли (1797-1801); 23-президент Бенжамин Харрисон (1889-1893) 9-президент Уилям Харрисоннинг (1841) набираси эди. 32-президент Франклин Рузвелт (1933-1945) 26-президент Теодор Рузвелтнинг узоқ қариндоши (амакиваччаси) (1901-1909) ва 43-президент Жорж Буш (2001-2009) 41-президент Жорж Бушнинг ўғли (1989-1993) бўлган.


АҚШнинг учта президенти – Теодор Рузвельт (1901-1909), Вудро Вильсон (1913-1921) ва Барак Обама (2009-2017) – президентлик даврида тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. Жимми Картер (1977-1981) ўз лавозимини тарк этганидан кейин ушбу мукофотга лойиқ топилган.


Уч президент – Жимми Картер (1977-1981), Билл Клинтон (1993-2001) ва Барак Обама (2009-2017) энг яхши сўзлашув альбоми учун нуфузли “Грэмми” мусиқа мукофоти совриндорлари бўлишган.


Анваржон ҲАЛИМОВ тайёрлади
ishonch.uz мухбири


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид