Ғазода 50 минг нафарга яқин ҳомиладор аёллар бор - БМТ

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир Ғазода 50 мингга яқин ҳомиладор аёллар бор. Уларнинг 5 ярим минг нафари ноябрь ойи охиригача фарзандли бўлиши кутилмоқда.

12:49 | 28.10.2023
2,686
Ғазода 50 минг нафарга яқин ҳомиладор аёллар бор - БМТ
Катталаштириш

Ҳозирда «Хан-Юнис» номли қочоқлар лагерида бўлиб турган Сабина исмли фаластинлик аёл шундай дейди: "Уруш шароитида Яратганнинг ёрдами билан фарзанд кўрдим. Лекин ҳозир болага сув ҳам, овқат ҳам, бошпанамиз ҳам йўқ. Тагликлар, сут ва асосий эҳтиёжлар учун зарур бўлган нарсалар етишмайди. Бизларга жуда қийин. Кечаси чақалоғим сут истаб йиғлаб чиқади..."

Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни олиш ҳам яна бир қийинчилик. Сабина ўғлини рўйхатдан ўтказа олмаса-да, унга Абдулла деб исм қўйган.

Айни пайтда Ғазодаги вазият кескин, чунки асосий воситалар, дори-дармон, сув, электр энергияси танқислиги кузатилмоқда. Шифохоналар ҳаддан ташқари тўла. Аҳолининг заиф қатлами бўлган — аёллар ва болалар кўплаб қийинчиликларга учрамоқда.

🏷️ Теглар:#Фаластин Ғазо
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

421 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади