Данияда Қуръони каримни ёқишга жиноий жавобгарлик белгиланди

Дания ҳукумати бирор динда муқаддас ҳисобланган матнларни, жумладан Қуръон каримни оммавий равишда ёқишни тақиқлади. Дания адлия вазири Питер Хуммелгаард 25 август, жума куни Копенгагенда бу каби ҳаракатлар жиноий иш очишга ва икки йилгача қамоқ жазоси билан жазолашга асос бўлишини маълум қилди.

12:10 | 30.10.2023
2,783
Данияда Қуръони каримни ёқишга жиноий жавобгарлик белгиланди
Катталаштириш

Унинг сўзларига кўра, Қуръон каримни ёқиш ҳолатлари “таҳқирловчи ҳаракат бўлиб, данияликларнинг хорижда ва мамлакат ичкарисидаги хавфсизлигига зарар етказади”.

“Айни пайтда гап – ҳокимиятнинг одамларга бирор нарса ҳақида ўйлаш ёки гапиришни тақиқлаши ҳақида эмас, балки фикр билдиришнинг маданиятлироқ усуллари ҳақида бормоқда”, – дея қўшимча қилади у.

Шу тариқа Дания ҳукумати сўнгги ойларда мусулмон мамлакатларидаги оммавий норозиликларга жавобан, тегишли ҳужжатни қабул қилди. Ҳозирда Швеция ҳукумати ҳам айни ҳолатни тақиқлашни муҳокама қилмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

449 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади