Бўлар миллат боласини ботирим дер
Озарбойжонга бориб келдим. Эътиборимни тортган бир-икки масалага тўхталмоқчиман.
Биринчиси, озар дўстларимиз ўз улуғларини эъзозлашни билишар экан. Ишонинг, бу жуда муҳим масала. Биз истеъдодли одамларни, Ватан учун умрини бағишлаганларни умуман қадрига етмаймиз. Бундан юз йил олдин ўлиб кетган бир жадидимиз ҳақида икки оғиз тўғри гапни айтишниям эплай олмаймиз.