Валюта UZS
  • USD

    12 676.11-18.86

  • EUR

    14 975.5697.06

  • RUB

    161.56-0.04

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 07:00

    +21 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +28 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +37 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 02-July

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 07:00

    +21 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +28 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +37 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • Chorshanba, 02

    +19 +20

  • Payshanba, 03

    +20 +20

  • Juma, 04

    +22 +20

  • Shanba, 05

    +25 +20

  • Yakshanba, 06

    +25 +20

  • Dushanba, 07

    +23 +20

  • Seshanba, 08

    +25 +20

  • Chorshanba, 09

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳамма оналар бир-бирига ўхшайди-ми? Илмдан нажот топган Зокировлар ҳикояси

1984 йил Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида янги оила пайдо бўлди. Хоразмлик Ҳикмат ака ўзининг кўнгил қўйгани Шодмонжон билан турмуш қурди. Ҳикмат аканинг оналари савдо-сотиқ билан шуғуллангани учун ёш оила ҳам тирикчиликни савдо-сотиқ билан боғлашди. Бу орада тўнғичлари Шерзод, у икки ёш бўлганида Беҳзод, ундан сўнг эса кетма-кет Бунёд ва Дилшод туғилди. Шодмонжон опа фарзандлар тарбияси билан шуғулланди. Кейинроқ улар улғайиб қолгач турмуш ўртоғига савдо-сотиқ ишларида ёрдамлаша бошлади.
864 11:52 | 30.09.2024 11:52



Улар Хитой, Туркия каби давлатлардан юк олиб келишар, савдоси анча юришиб кетганди. Аммо қишнинг совуғи, ёзнинг иссиқларида кўчада юришнинг ўзи бўлмасди. Шодмонжон опа ич-ичидан тўрт ўғлининг ўзларига ўхшаб савдо кишиси бўлишини эмас, балки ўқимишли ва зиёли инсонлар бўлишини орзу қиларди. Шу боис она сифатида уларнинг таълимига эътиборли бўлди. Бир куни опаси Гуландом опа билан онасининг юрти бўлган Қашқадарёга тоғалариникига меҳмонга борди. Гап асносида қариндошларининг бир нечта фарзандлари Шаҳрисабздаги академик лицейда ўқиб, ўз кучи билан олий ўқув юртларига кирганини эшитди ва қалбида ана шу академик лицейда фарзандларини ҳам ўқитиш орзуси уйғонди. Уйга келиб хўжайни Ҳикмат ака билан маслаҳатлашиб, гапни битта қилиб, тўнғичи Шерзодни олиб Шаҳрисабзга жўнади. Тартиб-таомилга кўра лицей раҳбарияти болани имтиҳон қилди ва ундан муваффақиятли ўтган Шерзод лицейда тарих-ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган синфда ўқий бошлади. Аммо қайтишда опасининг тасалли беришига ҳам қарамай, “Ўғлимни соғинганимда нима қиламан?”, деб, йиғлаб-йиғлаб келди.


Унинг ортидан борган уччала ўғил ҳам шу даргоҳда пухта билим олишди. Тоғаси Имомназар бобо йигитлардан кўз-қулоқ бўлиб, ўзининг тўғри панд-насиҳатлари ва маслаҳатларини аямади. Ҳикмат ака ва Шодмонжон опа ҳам тез-тез келиб, уларнинг ўқишини назорат қилар, устозлари билан мулоқот қилиб кетишарди. Бир сафар Шодмонжон опа ўзи йигитларни кўргани келди, куз фасли, қиш эшик қоқаётган маҳал эди. Кунлар анча совуб қолган. Аммо лицей ётоқхонасида иссиқ сув муаммо эди. Шодмонжон опа ҳаётда мард, танти, фарзандларининг таълими, уларга шароит яратиш учун борини беришдан қочмайдиган аёл эди. Директорнинг ёнига кирди-да, ўзи ҳомий бўлиб бутун лицейнинг иситиш тизимини таъмирлатмоқчилигини айтди. Мактаб маъмурияти жамоаси бу таклифни қўллаб-қувватлади. Натижада бир ҳафта ичида ётоқхонадаги талабалар иссиқ сувлик бўлиб қолди.




Бугина эмас, Шодмонжон опа кимнингдир отаси ёки онаси вафот этганини эшитса, ўша оила фарзандларига имкон қадар тўлиб-тошиб бозорлик қилиб борар, доим одамларга яхшилик улашишга, ҳайру эҳсон қилишга ошиқарди.
– Бир куни иккаламиз дўконда эдик, – деб эслайди Шодмонжон опанинг опаси Гуландом Эгамбердиева. – Нотаниш бир аёл кириб келиб, Туркманистондан экани, иш билан Хазораспга келганини, аммо иши битмай, пул керак бўлиб қолганини айтди. Бозордагилардан пул сўраб-суриштирган аёл ҳеч кимдан тополмабди ва кимнингдир маслаҳати билан Шодмонжоннинг олдига келибди. Синглим сўралаётган пул каттароқ маблағ бўлса-да, ҳеч иккиланиб ўтирмади. Бояги аёлга “Нариги хонага кирсангиз, каробкада пул бор, ўша ердан олинг”, деди. Аёл ҳам хурсанд бўлиб, нариги хонага ўтди-да, керакли пулни олиб, албатта, уч-тўрт кунда қайтараман, деб чиқиб кетди. Ваъдасини бажариб, айтилган кунида пулни қайтарди ҳам.

Аммо мен ҳайрон қолиб, “Шодмонжон, одам шунчалик ҳам бўладими, биринчи кўриб турган одаминггаям шунақа қиласанми, ҳеч бўлмаса, ўзинг санаб берсанг бўларди-ку? Кўпроқ олиб кетиб қолган бўлса-чи?”, дедим. У эса “Опа, нима деганингиз, пулга муҳтож бўлиб турган бўлса, ўзига керагидан ортиқ пулни олармиди? Кўрдингиз-ку, қанчалик хурсанд бўлиб кетди” деди. У шунчалик сахий эдики, бирор одам ёрдам сўраса борини берарди, деб эслайди опаси, кейинчалик вафот этган Шодмонжон ҳақида.

Ҳа, фарзандлари айни илмга берилиб, пухта таълим олаётган, катта фарзанди Шерзоджон эса лицейни тугатиб, Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кирган бир пайтда Шодмонжон опа автоҳалокатга учради ва жиддий жароҳат туфайли вафот этди. Ваҳоланки, у орзу қилган кунлар – болаларининг ўқишдаги муваффақиятга тўла ҳаёти, тўрт ўғлининг ҳам Япониядек юртда ўқиб, беназир инсонлар бўлиши олдинда эди…

Шерзод ҳуқуқ йўналишида таҳсил олиш давомида шу университетда япон тилини ўрганиб, Япониянинг Нагоя университетида магистратурани ўқиш учун грант ютди. Ортидан учала укасининг ҳам барчаси олий маълумотли бўлиб, бири инглиз тили асосида, бири япон тилини чуқур ўрганиб, Япония универсатетларида магистратура, докторантурада ўқишди. Шерзод Зокиров анча йиллар машҳур “Юникло” компаниясида ишлади. Ҳозирда эса укаси Бунёд билан Японияда ўзларининг шахсий компаниясини очган.

Беҳзод Зокиров оиланинг иккинчи устуни. Кўпчилик яхши танийди. У Нагоя университетида бакалавр хамда магистратурани битиргач, Японияда энг биринчи ўринда турувчи, дунёдаги ТОП университетлар рейтингида 13-ўринда турувчи Токио университетида сиёсий ҳуқуқ бўйича фан доктори илмий даражасини олди. Биринчи курсни контракт тўлови асосида ўқиган Беҳзод йил якунидаги юқори натижалари ҳисобга олиниб, иккинчи босқичда тўлиқ грант асосида ўқиш имконияти берилди. Ва у бакалаврни тугатгунга қадар ана шу имкониятини сақлаб қолди. Университетни тугатишда ёзган диплом иши, курс бўйича энг яхши доплом иши деб топилгани учун эса магистратурага ҳам грант асосида қабул қилинди. PhD илмий тадқиқотини ўрганиш давомида 22 та давлатда Токио университетининг вакили сифатида илмий анжуманлар ва конференцияларда қатнашди. Беҳзод Зокиров халқаро даражадаги сиёсий ҳуқуқ бўйича мутахассис. Унинг илми ва фикрлашига жуда кўпчилик ҳавас қилади. Қувончли томони Беҳзод “Фан доктори” илмий даражасини олгач, юртимизга қайтиб келди. Таълим оқсаётган она диёримизда ўз билимини ёшларга улашишни виждон амри деб билди. Япония Рақамли технологиялар университетининг Ўзбекистондаги филиалида проректор лавозимида ишлаб, Oxus университети очилишади фаол қатнашди ҳамда проректорлик фаолияти билан шуғулланди. Ҳозирда Халқаро Вестминстер университетида талабаларга дарс бермоқда.

Бунёджон эса илм йўлидаги сафарни ўзимизнинг ТАТУда бошлаб, Япониядаги нуфузли университетни тамомлаган. Ҳозирда Япониянинг юраги бўлмиш Токиода “Мак доналд” фаст-фуд тайёрлаш йўналишида ўз бизнесини йўлга қўйган. Кенжа ўғил Дилшодбек ҳам Япон университетини тамомлаб, яхшигина компанияда ишлади, тажриба орттириб, ҳозирда акаси билан биргаликда ташкил этган “Global silkroad Inc” компаниясида фаолият юритмоқда.

Шу ўринда бир эътиборли воқеани айтиб ўтсак. Юқорида Шодмонжон опанинг саховатпарвар бўлганини айтгандик. Улар оламдан ўтгач, оилада Ҳикмат аканинг ҳам топиш-тутишида барака кета бошлади ва оила иқтисодий қийин даврларни бошдан кечирди. Шундай пайтда иккинчи ўғил Беҳзод Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаб, Япония университетига контракт асосида ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида хат олганди. Аммо “Ўқисаммикан, ўқимасаммикан, ўқисам, қаердан пул топаман контракт учун?”, деб боши қотиб юрганди. Чунки Японияга ўқишга кетган акаси Шерзод ҳам асосан ўқиш билан банд бўлгани учун оиласига ўзидан орттириб пул юборолмас, ҳали укаларига ёрдам қиладиган даражада эмасди. Аммо Шерзодни уйдагилари уйлантириш учун Хоразмга чақиришган, тўй куни яқин эди. Шерзод ўзи билан бирга бир неча кишидан иборат японларни ҳам олиб келди ва тўй юмушлари билан банд бўлгани боис, укаси Беҳзоддан меҳмонларни юритимиз шаҳарлари бўйлаб айлантиришни илтимос қилди. Беҳзод меҳмонларни Самарқанд, Бухоро, Фарғонаю Кешгача олиб борди. Бир ҳафта айлантирди. Меҳмонлар ичидан Жунко исмли аёл бўлиб, унинг ўғли Шерзод билан курсдош бўлиб ўқишган, аммо у йигит вафот этган экан. Шу боис ўғлини йўқотганидан тушкунликка тушиб қолган она дунё бўйлаб саёҳатларга чиқаётган, Шерзоднинг тўй таклифидан боши осмонга етиб, бажонидил юртимизга келган экан.

Саёҳат давомида ўзбек йигити билан яқиндан мулоқотда бўлган Жунко хонимнинг Беҳзоднинг одоби ва тарбиясига меҳри тушиб, гўёки унда ўз фарзанди сиймосини кўрибди. Шу билан бирга унинг Токио университетидан контракт асосида ўқиш таклифини олганидан хабар топибди. Жунко хоним “Беҳзод, сен менинг ўғлимга жуда ўхшар экансан, агар рози бўлсанг, контракт пулингни тўласам, Токио университетида ўқисанг”, деб таклиф берибди. Албатта, оила қийин вазиятда бўлгани боис бу таклифни қабул қилади ва хоним Беҳзоднинг ўқиши учун бир марта тўланадиган 2,5 минг АҚШ доллари ва бир йиллик контракти учун 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни тўлаб беради. Аммо Беҳзод университетда жуда тиришқоқолик билан ўқигани боис, якуний натижалари юқори чиқади ва кейинги босқичларда фақат грант асосида, стипендия олиб ўқиш имконига эга бўлади.

Кейинги унинг эришган ютуқлари ҳақида юқорида ёздик. Айтмоқчи бўлганимиз шуки, халқимизда “Қайтар дунё”, “Эҳсонинг мукофоти фақат эҳсондир” деган гаплар бор. Бир пайтлар Шодмонжон опанинг бошқаларга қилган яхшилиги унинг ўғлига япон аёлидан қайтишини ким ўйлабди дейсиз? Ёки дунёда барча меҳрибон оналар бир-бирига ўхшармикин-а? Нима бўлганда ҳам Шодмонжон опанинг пок руҳлари бугун фарзандлари эришаётган ютуқлардан шод эканига шубҳа йўқ.
Шундай экан, фарзандларингиздан меҳрингизни, инвестициянгизни аяманг!


Зебо НАМОЗОВА,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Насиба Шакирова

12:27 | 04.10.2024

Шодмонжонни оллох Рахмат килсин. Жойлари бехиштлардан булсин

Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид