Кактуслар одамни нурланишдан асраши ростми?
90 йилларда одамлар радиация таъсиридан жуда қўрқишган. Шу боис кактусларни компьютердан чиқаётган нурларни ўзлаштиради ва фойдаланувчини радиациядан асрайди деб, доим монитор ёнига қўйишган. Кўпчилик бу кактусларни тезроқ ўстиришига ҳам ишонишган. Аслида ҳам шундайми? Кактуслар нурни ўзига ютадими?

⠀Илмий манбаларга асослансак, кактуснинг асосий хусусиятлари қуйидагилар:
— ҳавони намлайди ва тозалайди – кактус оз миқдорда кислород чиқаради, хонадa ҳавони бироз тароватли қилади.
— стрессни камайтиради – яшил ўсимликка қараб туриш асабни тинчлантиради.
— интерьер учун чиройли – кичик ва парвариши осон бўлгани учун одамлар кўп ишлайдиган жойга қўйишади.
— символик маъноси бор – баъзи одамлар уни “нурни ютиб олади” ёки “қўриқчи” деб ишонишади.
Унда нега компьютер ёнига қўйишади?
Илгари катта мониторлар (ЭЛТ – кинескопли) кучли электромагнит майдон чиқарган. Шунда кактус нурни ютади, деб ишонишган.
Аслида эса кактус нурни юта олмайди, балки фақат яшил ўсимлик сифатида хона муҳитини ёқимли қилади.
Зебо Намозова тайёрлади
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0