Валюта UZS
  • USD

    12 426.83-20.52

  • EUR

    14 566.7320.76

  • RUB

    146.960.88

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 10:00

    +26 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +22 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 15-September

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 10:00

    +26 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +22 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Dushanba, 15

    +23 +20

  • Seshanba, 16

    +21 +20

  • Chorshanba, 17

    +18 +20

  • Payshanba, 18

    +17 +20

  • Juma, 19

    +16 +20

  • Shanba, 20

    +17 +20

  • Yakshanba, 21

    +21 +20

  • Dushanba, 22

    +18 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Умри охиригача меҳнат қилган Армани: мода соҳасида инқилоб ясаган тадбиркор

Армани бренди остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўпчилигимизга таниш. Нафақат кийим-кечак, парфюмерия ва бошқалар бунга яққол мисол бўла олади. Аммо ушбу бренд ортида турган шахсни кўпчилик танимайди.
54 11:21 | 15.09.2025 11:21

Жоржио Армани Италия шимолидаги Пяченца шаҳрида туғилган ва миллиардерликкача мураккаб йўл босиб ўтди. Ўлими арафасида унинг бойлиги 11-12 миллиард доллар атрофида экани айтилади. У умрининг сўнгги кунларигача ишлади ва нафақага чиқмади. 2025 йилнинг 4 сентябрь куни салкам 92 ёшида вафот этган тадбиркорнинг мулкларига эга чиқадиган ягона меросхўр йўқ эди. Чунки Армани оила қурмаган.


Бўлажак миллиардер 1934 йил 11 июлда Италиянинг Пяченца шаҳрида туғилган. Унинг болалиги диктатор Муссолини даврига тўғри келди. Дизайнернинг хотираларида унинг машаққатли болалиги, фашизм бўйинтуруғи остида ўтган йиллари ёритилган. Оилада яна унинг катта акаси Серхио ва синглиси Розанна (яна бир синглиси Силвана Жоржио туғилишидан етти ой кейин вафот этган) бўлиб, оила кўпинча оч қолар, камбағалчиликда кун кечирарди.


Арманининг болалиги Иккинчи жаҳон уруши талотўплари пайтида ўтди. Шаҳар аҳолисини бошпаналарда яширинишга мажбур қилган мунтазам портлашлар пайтида унинг отаси Уго Бенито Муссолинининг диктаторлик режимига хизмат қилган. Бундан ташқари, у Ivy Athletics Association`да футбол ўйнаган. Боланинг онаси Мария Раймонди уй бекаси бўлиб, болаларни парваришлаш ва тарбиячилик билан ҳам шуғулланарди.


Армани дастлаб Liceo Scientifico Respighi ўқув муассасасида таҳсил олган, оиласи Миланга кўчиб кетгач, 1953 йилда Леонардо да Винчи ўрта мактаби дипломини олди. У дастлаб тиббиётга қизиқиб қолди, шифокор бўлишни орзу қилди. Болалигида ва ўсмирлигида у мода олами ҳақида умуман ўйламаганди: Арчибалд Крониннинг “Қалъа” китобини ўқиб чиққандан сўнг, бола тиббиётга чуқур қизиқмай қолди.



Унинг Милан университетининг тиббиёт факультетидаги икки йиллик (бошқа манбаларга кўра, уч йиллик) ўқиши қондан қўрқиш туфайли чала қолиб кетди. Университетни тарк этгач, Армани ҳарбий бурчини бажариш учун армияга кетди.


Демобилизациядан кейин йигит иш топиш масаласига дуч келди. Жоржио фотография билан шуғулланган. Ёшлигида у ҳамма жойни янги камера билан кезди, қизиқарли мавзуларни, оригинал кадрларни қидирди ва аста-секин сураткашлик сирларини, нозик кадрларни ҳис қилиш қобилиятини оширди. Бора-бора унинг суратлари бадиий тус олди. Бир таниши уни La Rinescente дўконида дераза безакчиси бўлиб ишлашни таклиф қилди. Ўша пайтда пулга муҳтож бўлган йигит рози бўлди.


Ушбу дўкон Жоржионинг ижодкорлик ва ўзини намоён қилиш учун биринчи синов майдонига айланди. Дизайнернинг иши унга ранглар ва декоратив элементлар билан тажриба ўтказишга имкон берди. Кўп ўтмай, унинг истеъдодли ғоялари дўкон эгасининг эътиборини тортди ва бу ёш ходимнинг келажакдаги фаолиятида муҳим нуқтага айланди.


Бир мунча вақт ўтгач, Жоржиога мустақил равишда Ҳиндистон ва Япониядан товарлар сотиб олиш режаларини тузиш, ўз дидига кўра кийим коллекцияларини яратиш топширилди. Йигит модани ўзининг асосий ҳаётий устуворлигига айлантирди. Биринчи эскизлар жуда ажойиб эди, уларнинг кўпчилиги кейинчалик ҳаётга кирди. Бир неча йил ўтгач, 1961 йилда Армани машҳур уста Нино Cеруттининг ёрдамчиси бўлди. У уста билан олти йил ҳамкорлик қилди, янги нақшлар яратди, моделлар ихтиро қилди ва тикув машинасида ҳам ишлади. Кейинчалик кийимлар Cерутти компаниясига тегишли бўлган Ҳитман бренди остида чиқарилди.


Кейин дизайнернинг йўллари Эрменегилдо Зегна ва Эмануэл Унгаро билан кесишди, улардан ҳам ўрганиш керак бўлган кўп нарсалар бор эди. 70-йилларнинг бошидан Жоржио ҳеч ким билан ҳамкорлик қилмасдан ўз моделларини яратишни ва машҳур мода уйларига эскизларини сотишни бошлади.


1975 йилнинг ёзида Жоржио ва унинг яқин дўсти Серхио Галеотти Giorgio Armani S.P.A. брендига асос солган. Бир неча ой ўтгач, дизайнер Милан Плаза меҳмонхонасида намойиш этилган 1976 йил баҳор-ёз учун ўзининг дебют тўпламини тақдим этди. Тадбиркор кейинги йилларини ўзини ақлий ривожлантиришга бағишлади. Ассортимент аста-секин кенгайиб борди. Мода мухлислари нафақат кийим, балки соатлар, қулай пойабзаллар, аксессуарлар ва заргарлик буюмларини ҳам танлашлари мумкин эди. Кўп ўтмай, L`Oreal билан ҳамкорликда яратилган парфюмерия линияси пайдо бўлди.


Бир мунча вақт ўтгач, компания шу қадар ўсдики, Армани алоҳида бўлинмаларни яратишга қарор қилди, уларнинг ҳар бири ўзига хос йўналиш учун жавобгар бўлиши керак эди. Масалан, барча кийимлар Жоржио Армани ёрлиғи остида чиқарила бошланди. Армани Cоллезиони ва Armani Exchange номлари билан арзонроқ нархлар тоифасидаги либослар пайдо бўлди. Ҳатто ёшлар услубини севувчилар учун Армани Жуниор бренди ишга туширилди.


Италиялик дизайнернинг муваффақияти ҳайратланарли эди. Армани ўз маҳсулотлари билан турли шаҳарлардаги савдо нуқталарини тўлдиришни бошлади. 2001 йил кузида Москвада Армани савдо маркази очилди – бу Шарқий Европада биринчи дўкон эди. Голливуднинг машҳур актёрларидан Леонардо Ди Каприо, Жулия Робертс, Роберт Де Ниро, Жоди Фостер компаниянинг доимий мижозларига айланишди. Улардан ташқари ҳам яна кўплаб юлдуз мижозлар бор эди. Баъзи ОАВ маълумотларига кўра, “Оскар” мукофоти тадбирларида қизил гиламга чиққан машҳурларнинг 90 фоизи Армани либосларини кийган.


Режиссёрлар Пол Шрейдер ва Брайан Де Пальма Армани модалар уйи билан актёрлар либослари бўйича шартнома имзоладилар. Бундан ташқари, Армани “Матрица”, “Америкалик жиголо” фильмларини суратга олиш учун либослар дизайнери сифатида таклиф қилинган. Шунингдек, Жоржио Армани Лондоннинг “Челси” футбол клуби учун ноёб футбол формаси концепциясини ишлаб чиқди. 2015 йилнинг баҳорида бренд Милан мода ҳафталиги доирасида Le Cac 11 сумкасининг чекланган моделини тақдим этди. У қум рангли нозик итальянча терисидан қўлда яратилган, олтиндан фойдаланилган ва учта ўлчамдаги вариантда тақдим этилганди.


Кейинчалик, Армани компанияси 2016 йилнинг куз мавсуми учун табиий мўйнадан фойдаланишдан расман бош тортди. Ушбу позиция ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича нуфузли ташкилот – АҚШнинг инсонпарварлик жамияти билан қўшма келишувга асосланди. Жоржио мўйна ўрнини боса оладиган юқори технологияли материалларнинг пайдо бўлишини таъкидлади ва экологик ахлоқ тамойилларини қўллаб-қувватлашини айтди.


2025 йил 4 сентябрда қайғули хабар тарқалди: Армани вафот этди. Ўлимга коронавирус сабаб бўлган асоратлар сабаб бўлган. Фожиадан бир неча ҳафта олдин мода дизайнерида оғир пневмония пайдо бўлди. У шифохонага ётқизилган, аҳволи барқарорлашганидан сўнг уйга жавоб берилган. 92 ёшида вафот этган дизайнер билан видолашув Миланда бўлиб ўтди ва икки кун – 6 ва 7 сентябр кунлари давом этди. Шаҳар мэри Жузеппе Сала мотам эълон қилди.


Армани оила қурмаган ва ундан фарзандлар қолмаган. Бир неча кун аввал ОАВда унинг васияти бўйича маълумотлар пайдо бўлди. Кўп йиллар давомида потенциал инвесторларни рад этганидан сўнг, тадбиркор ўз меросхўрларига мода империясининг 15 фоиз улушини сотишни буюрди. Харид қилиш ҳуқуқи Франциянинг LWMH концерни, Essilor-Luxottica кўзойнак ишлаб чиқарувчиси ва L’Oreal косметика компаниясига берилди. Италиянинг La Republica газетаси 12 сентябрь, жума куни эълон қилган ҳужжатга кўра, Армани бизнесдаги 40 фоиз назоратни ўзининг узоқ йиллик ҳамкори ва эркаклар кийимлари линияси бўйича раҳбари Лео Делл Оркога, шунингдек, 15 фоиз улушни аёллар линиясини бошқараётган жияни Силвана Армани ва жияни Андреа Камеранга топширган.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид