Андижонда аксарият тадбиркорлар нега қўриқлаш хизматини рад этмоқда?
Андижон вилоятида ўтган йили савдо комплекси ва дўконларида 79 маротаба ўғрилик жинояти содир этилган. Маълум бўлишича, вилоят ички ишлар бошқармаси қўриқлаш бошқармаси томонидан 5 минг 52 та савдо объектининг 17 фоизи техник қўриқловга олинган, холос. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгашининг 2025 йилда ҳудудда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш масалаларига дахлдор қарорида сўз боради.
Қайд этилишича, битта савдо дўконини техник қўриқлаш бир соатига 6 минг 300 сўм, кунига эса 151 минг сўмни ташкил этмоқда.
Аксарият тадбиркорлар техник қўриқловга уланишга молиявий имконияти етмаслигини, биринчи навбатда ойлик ижара, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни амалга оширишлари муҳимлигини билдиришган.
“Тадбиркорларга қулайлик яратиш ҳамда уларнинг мулклари дахлсизлигини сақлаш мақсадида техник қўриқлов тариф суммаларини камайтириш масаласи қайта кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ” дейилади кенгаш қарорида.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0