Валюта UZS
  • USD

    12 191.2515.72

  • EUR

    14 111.37-40.25

  • RUB

    154.20-0.88

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 13:00

    +2 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 10-March

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 13:00

    +2 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • Seshanba, 10

    +2 +20

  • Chorshanba, 11

    -3 +20

  • Payshanba, 12

    +3 +20

  • Juma, 13

    +6 +20

  • Shanba, 14

    +10 +20

  • Yakshanba, 15

    +9 +20

  • Dushanba, 16

    +14 +20

  • Seshanba, 17

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Картадан картага пул ўтказишда янги талаб: бу яхшими ёки ёмон?

Жамият
42 14:52 | 10.03.2026 14:52

Бугун турмушимизда электрон тўловлар оммалашди. Эндиликда уйда ҳамённи унутиб қолдирсангиз ҳам, телефон орқали пул ўтказиб, ишингизни битиришингиз мумкин. Аммо шу кунларда эълон қилинган бир маълумот кўпчилик томонидан унча яхши кутиб олинмади: эндиликда мобил илова орқали кимгадир маблағ ўтказсангиз, унинг мақсадини ҳам кўрсатишингиз керак. Улар ичида ижара, тўлови, ёрдам пулидан тортиб, чой пулигача мавжуд. Лекин кўпчилик жамоатчилик вакиллари, иқтисодий соҳани ёритадиган блогерлар мазкур амалиётни олқишламади. Нега?


Аввало, масалани чуқурроқ тушуниб олайлик: Марказий банк тижорат банклари ва тўлов муассасаларига картадан картага (P2P) ўтказмалари учун тўлов мақсадини белгилаш хусусиятини жорий этишни буюрди. Энди фойдаланувчилар мобил иловаларда транзакцияларни амалга оширишда тегишли тўлов тоифасини танлашлари шарт бўлади. Янги талабларга мувофиқ, жўнатувчилардан 16 та тоифадан иборат рўйхатдан ўтказма мақсадини кўрсатиш сўралади. Буларга қариндошларга ўтказмалар, хизматлар учун тўлов, қарзларни тўлаш, хайрия хайриялари, озиқ-овқат харажатлари ва бошқа маиший тўловлар киради. Баъзи тижорат банклари янги функцияни аллақачон жорий этишган, бошқалари эса босқичма-босқич янгиланган форматга ўтмоқда. Марказий банкнинг изоҳ беришича, ушбу янгилик техник хусусиятга эга. У пул оқими статистикасини батафсилроқ кўриб чиқиш ва транзакцияларни қайта ишлаш алгоритмларини такомиллаштиришга қаратилган. Маълумотлар фақат банкларнинг ички тизимларида тўпланади ва регуляторнинг сўзларига кўра, учинчи шахслар билан баҳам кўрилмайди.


Бир қарашда МБнинг изоҳида, кўрсатган важларида жон бордек. Лекин бу ерда гап мижозлар, фуқароларнинг молиявий мустақиллиги ҳақида ҳам кетяпти. Ёдингизда бўлса, аввалроқ бир кишига 20 донадан ошиқ банк картаси очиш чеклаб қўйилганди. Яқинда бу чеклов яна узайтирилди. Ўзбекистонда аҳоли кўпайиб бормоқда, банк мижозлари, пул айланмаси ошяпти, шу билан бирга фирибгарликлар ҳам авж оляпти. Бу томондан балки Марказий банкни тушуниш мумкиндир. Аммо бошқа томондан фуқаролар хақ-ҳуқуқлари, эркинликлари-чи? Масалан, пул ўтказишда бошқа мақсадлар ҳам бўлиши мумкин. Пулни ишлатишдан мақсад фақат 16 тоифадан иборат рўйхатдан иборат эмаску. Масалан, киши ўзининг бир банк картасидан бошқа картасига пулини ўтказиб олиши мумкин. Электрон тўловни оммалаштириш лозим бўлган вазиятда, биз одамларни ундан совутмаяпмизми?


Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, мазкур янги ташаббус, кишиларда электрон пулга нисбатан ишончни сусайтириб, нақдга қайтишни рағбатлантириши мумкин. “Бу ғаройиб тақиқ ва чекловлар яна 28 кундан кейин (1 апрелдан дейилмоқда) кучга кирадиган уй-жой ва автомобил харидлари, давлат хизматлари, электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар, алкогол ва тамаки маҳсулотлари, ёқилғи, қиймати 25 миллион сўмдан ошадиган товар ва хизматлар учун тўловлар нақдсиз тўловларга ўтказилиши арафасида қилинаётгани ғалати. Бу таъбир жоиз бўлса, “картадан ва нақдсизликдан тезроқ қоч, нақдга ўт” дейишдек. Қизиғи, 16 мақсад ичида ўзига ўзи ўтказмалар банди йўқ, кўзда тутилмаган. Балки Марказий банк ё солиқчилар учун бу қизиқмасдир, лекин ўтказмаларнинг катта қисми айнан ўзига ўзи ўтказмалар ҳисобланади”, деб ёзади у.


Шунингдек, айрим таҳлилчилар Марказий банкнинг мазкур қадамини фуқароларнинг молиявий ҳолатини назорат қилиш ва солиққа тортиш бўйича механизмни кучайтириш омили сифатида кўришмоқда (гарчи регуляторнинг ўзи бу ҳақда таъкидлаб ўтмаган бўлса ҳам). Иқтисодий таҳлилчи Юлий Юсуповнинг фикрига кўра, банк картаси орқали катта пул ўтказувчилар молиявий босимга дуч келишлари мумкин, натижада нақдга ўтишга ҳаракат кучайиб, яна қатор ноқулайликлар пайдо бўлиши мумкин. Бу эса эндигина жойига тушган банкоматлардаги навбатлар, нақд пул етишмовчилиги ва бошқа муаммоларни қайтадан қўзғатиб юбориш эҳтимоли бор, дегани. Лекин, Марказий банк раиси ҳозирча хавотирларга ўрин йўқлигини айтиб, жараён рақамли молия ривожланишининг табиий босқичи эканини айтиб чиқди.


Албатта, дунё миқёсида карталар орасида пул ўтказганда турли чеклов ва қоидалар ишлайди. Қайд этиш керакки, дунё бўйлаб банклар пул ювиш (AML – Anti Money Laundering) ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш (CFT – Countering the Financing of Terrorism) бўйича халқаро стандартларга риоя қилади. Аммо ички муҳитда, ўзаро оддий банк карталари орқали тўловда турли чеклов ва молиявий биқиқлик деярли йўқ. Тўғри, Россияда ўтказмаларда мақсадини кўрсатмаслик федерал қонун билан таъқиб қилинади, яъни ўтказмаларда мақсадни кўрсатмаслик мумкин, лекин бунда банклар сизни блоклашга ёки паспорт маълумотларидан тортиб шахсий рақамгача киритишни талаб қилишга ва солиқчиларга маълумот узатишга тўла ҳақли бўлади. Ҳиндистон эса трансчегаравий ўтказмалар учун махсус кодни ишлатиш талабини қўйган, лекин ички фойдаланишда бундай чекловлар йўқ.


Ён қўшнимиз Қозоғистонда ҳам ўтказмалар мақсади бўйича талаб йўқ. Агар шахснинг ҳисоб рақамига уч ой ичида 100 ёки ундан ортиқ жўнатувчидан ўтказмалар келиб тушса, бу умумий белгиланган лимитдан ошиб кетса, солиқ органлари шахснинг рўйхатдан ўтмаган тадбиркорлиги бўйича тергов бошлаши мумкин. Аудит мақсадида фақат бошқа шахслардан ўтказмалар (P2P ўтказмалари) кўриб чиқилади. Қозоғистон Молия вазирлиги бу қарорни даромадларни яшириш ҳолатларини аниқлаш зарурати билан асослаб, кўплаб тадбиркорлар товарлар ва хизматлар учун тўловларни шахсий ҳисобларга мобил ўтказмалар орқали олишларини таъкидлаган.


Айтганча, картадан картага пул ўтказишда мақсадни кўрсатиш талаби бўйича яна бир омилни кўздан қочирсак бўлмайди. Маълум бўлишича, эндиликда банклар ва тўлов ташкилотлари ихтиёрий равишда тўлов мақсади параметрларини кенгайтириши ёки таклиф этилганларини камайтириши мумкин. Бу мижозлар учун рақамли хизматлар қулайлигини янада ошириш мақсадида амалга оширилаётгани айтилган. Регулятор мазкур масала бўйича якуний ва такомиллаштирилган механизм ишлаб чиқилгач, алоҳида тартибда маълум қилинишини билдирган.


Демак, мазкур масала бўйича ҳали якуний хулосага келингани йўқ. Лекин Марказий банк баёнотидан хулоса қилган ҳолда айтиш мумкинки, мақсадни кўрсатиш амалиётидан воз кечилмайди. Балки, у такомиллаштирилади. Кутамиз, янги ва такомиллашган амалиёт фуқароларнинг молиявий эркинлигини чеклайдими ёки... Бизнингча, кўпчилик буни истамаса керак.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6027 16:57 | 05.08.2023