Валюта UZS
  • USD

    12 191.2515.72

  • EUR

    14 111.37-40.25

  • RUB

    154.20-0.88

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +2 C

  • 13:00

    +2 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 10-March

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +2 C

  • 13:00

    +2 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • Seshanba, 10

    +0 +20

  • Chorshanba, 11

    -3 +20

  • Payshanba, 12

    -0 +20

  • Juma, 13

    +2 +20

  • Shanba, 14

    +5 +20

  • Yakshanba, 15

    +6 +20

  • Dushanba, 16

    +9 +20

  • Seshanba, 17

    +11 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тошкентда қатор зарядлаш станциялари токдан узилди: ким айбдор?

Шу кунларда Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди, айрим ҳудудларда қор ёға бошлади. Шунингдек, Энергетика вазирлиги метан заправкалари вақтинча ёпилишини эълон қилди. Бироз аввал эса пойтахтда юздан ошиқ электромобилларни зарядлаш станциялари токдан узиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Жамият
36 13:28 | 10.03.2026 13:28

Ўзбекистонда миллионлаб автомобиллар бор. Аҳоли кундалик эҳтиёжда автомобиллардан кенг фойдаланади. Энг муҳими, электромобиллар сони ҳам шиддат билан кўпаймоқда. Хўш, бундай вазиятда зарядлаш станциялари муаммоси кимга керак, деган савол туғилади.


Ўзбекистонда яшил энергия ва электромобилларга юқори даражада эътибор қаратилади. Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида ҳам бу мавзуни эътибордан четда қолдирмаган эди. Унга кўра, электромобилларни оммалаштириш бўйича беш йиллик дастур амалга оширилиши белгиланди. Дастур доирасида маҳаллий ишлаб чиқарилган электромобиллар учун йиллик 12 фоизли, хориждан олиб кириладиган электромобиллар учун эса 16 фоизли автокредитлар ажратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, электромобилларни қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар тақдим этилади. Улар учун ер участкалари аукционларда икки баравар арзон нархда таклиф қилинади. Бундан ташқари, зарядлаш станцияларида электр энергияси нархининг 1 киловатт-соатига 300 сўмдан ошган қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


Эътибор ва имтиёзларга қарамай, зарядлаш станциялари билан боғлиқ вазиятни текис деб бўлмайди. Жорий ой бошида Тошкент шаҳрида бошланган тафтиш доирасида ҳозиргача юздан ортиқ электромобилларни қувватлаш станциялари электр тармоғидан узиб қўйилди. Энди ўйлаб кўринг, ташқарида совуқ, метан заправкалар ёпилган, бензин ҳаминқадар ва қиммат, бунинг устига электромобилларни зарядлаш ҳам аста-секин муаммога айланмоқда. Бу ҳар қандай соғлом фикрли кишини ўйлантиради.


Бир муаммо муҳокамаларга сабаб бўлганидан кейин расмий баёнот билан чиқадиган идоралар эса зарядлаш станциялари мавжуд тармоқларга ортиқча юкланиш келтириб чиқаради, дея изоҳ беришмоқда. Масалан, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 5 март кунги баёнотига кўра, шаҳарда 20 kWдан юқори қувватли 1300 га яқин тезкор қувватлантириш қурилмаси ўрнатилган бўлиб, ўтказилаётган хатловдан мақсад – “уланишларни тартибга солиш ва аҳоли учун хавф-хатарларни камайтириш”дан иборатдир.


Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг тадбиркорлар билан учрашувида ҳам шу масала кўтарилди. Вазир ўринбосари ҳам бу муаммо энергетика тизимига юклама билан боғлиқлигини айтган. Kun.uz нашри эса мазкур масала юзасидан ўтказган суриштирувда муаммони қуйидагича изоҳлади: “Электромобил қувватлаш станцияларини ўрнатган аксар тадбиркорлар ҳудудий электр тармоқлари билан бевосита шартномага эга эмас, улар ҲЭТК билан шартномага эга бирламчи истеъмолчилар (юридик шахслар)нинг трансформаторига уланган ва шу сабаб субистеъмолчи ҳисобланади”.


Умумий картина бўйича хулоса қиладиган бўлсак, расмийларда ҳам текширув ва чора кўриш бўйича қандайдир асос бор. Аммо бизда ҳам масала юзасидан қатор саволлар туғилади.


Биринчидан, электомобиллар ва уларни қувватлантириш масаласи бўйича йиллар давомида бонг уриб келиняпти, нега шу пайтгача тузукроқ тартиб ишлаб чиқилмади? Нега идоралар аввалгидек, бирданига салла деса каллани олиш тартибида ишламоқда? Юртимизни ҳали қиш совуқлари тарк этган йўқ, ёқилғи яхшигина муаммога айланиб турибди. Бундай вазиятда одамлар учун ноқулайлик туғдириш кимга керак?


2022 йил 19 декабрь куни имзоланган “Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига асосан, электромобилларни қувватлантириш станцияларини электр қувватига улаш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича умумий талаблар ва ягона стандартларни белгилаш топшириғи берилган. Аммо ҳозиргача бу бўйича талаблар бажарилмаган ва стандартлар ишлаб чиқилмагани маълум бўлди. Масъуллар эса шунчаки бориб, станцияларни токдан узиб қўйишмоқда, холос.


Бунинг устига мазкур муаммо кеча чиққан масала эмас. Ўзбекистонда электромобил станцияларини кенг кўламда тармоқдан узиб қўйиш 2024 йил декабрь ойида ҳам кузатилган (вақтни қаранг, айни қорли совуқлар кузатиладиган қаҳратон қишда), натижада айрим станцияларда узун навбатлар пайдо бўлганди. Кейинроқ Энергетика вазирлиги баёнот билан чиқиб, станцияларни токдан узиш ҳақида топшириқ бермаганини айтганди. Ўшанда муаммо бир кўтарилди, қайтадан электр таъминоти берилгач, ҳамма жимиб кетди. Муаммо ортидаги ҳуқуқий ва ташкилий масалалар очиқ қолди.


Мазкур масалага эътибор қаратган иқтисодчи блогер Отабек Бакиров ҳам алоҳида тартиб ишлаб чиқилганига қадар, станцияларга тегмасликка чақирди. “Тартиб йўқми? Зарядлаш станциялари токдан узилмаслиги керак. Таъкидланишича, станцияларнинг кўп қисми жой эгалари билан ижара шартномаси асосида ўрнатилган ва маҳаллий трансформаторлар орқали электр тармоғига уланган. Бироқ соҳада аниқ тартиб-қоидалар ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Тадбиркорларнинг соҳани тартибга солувчи норматив ҳужжатлар қабул қилингунига қадар зарядлаш станцияларини оммавий ўчирмаслик талаби тўла-тўкис ўринли”, дея хулоса қилади у.


Шу ўринда статистикага мурожаат қилишни маъқул кўрдик. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 16 та хорижий давлатдан қиймати 473 млн АҚШ долларига тенг бўлган 40 345 дона электромобил импорт қилинган. Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 140 донага ёки қарийб 2,5 баробарга ошган. Яъни электромобиллар сони шиддат билан ўсмоқда, бу жараён тўхтаб қолмайди. Уларнинг катта қисми эса Тошкент шаҳрига тўғри келади. Шундай вазиятда, муаммони тўлиқ ўрганмасдан, алоҳида тартиб ишлаб чиқмасдан зарядлаш станциялари фаолиятини фалажлаш тўғримикан? Агар уларнинг фаолиятида қонунбузилишлари бўлса, соҳа масъул раҳбарлар нега йиллар давомида бунга кўз юмиб келинган?


Бир нарса маълум, ҳозирги жараён давлатимиз илгари сураётган яшил иқтисодиёт талабларига мос келмайди. Тошкент шаҳрида экологик вазият ёмонлашгани ва бунинг ортидан келиб чиққан муаммоларни барчамиз кўрдик. Бунга ҳатто давлат раҳбари даражасида эътибор берилди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, электромобилларни зарядлаш станциялари масаласи ҳам кичкина муаммо эмас. Бизнингча, масъуллар алоҳида тартиб ишлаб чиқилгунча уларнинг ишлашига рухсат бериб, фаолиятини қонунийлаштиришда ҳамкорлик қилиши керак. Бу адолатли ечим бўлади.


Албатта, вазият ўнгланмоқда, фаолият тикланмоқда. Лекин савол барибир сақланиб қолади – ким айбдор ва қайси ташкилот истаган пайтда узиб қўяверади?


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6027 16:57 | 05.08.2023