Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 984.449.35

  • EUR

    13 442.7969.36

  • RUB

    129.902.27

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 09:00

    +3 C

  • 10:00

    +4 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +3 C

  • 14:00

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +1 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-January

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 09:00

    +3 C

  • 10:00

    +4 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +3 C

  • 14:00

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +1 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • Chorshanba, 22

    +2 +20

  • Payshanba, 23

    -3 +20

  • Juma, 24

    -1 +20

  • Shanba, 25

    -0 +20

  • Yakshanba, 26

    0 +20

  • Dushanba, 27

    +0 +20

  • Seshanba, 28

    2 +20

  • Chorshanba, 29

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

"Ҳар қандай катта бойлик ортида жиноят яширинган” – мафия оиласи ҳақида мулоҳаза

"Ҳар қандай катта бойлик ортида жиноят яширинган бўлади". Ушбу фикр XIX асрда яшаб ўтган машҳур ёзувчи Балзакка тегишли.
331 10:52 | 19.01.2025 10:52

Бу фикр орадан шунча вақт ўтсада ўз кучини йўқотмади. Аммо ҳозир гап бу ҳақида эмас. “Чўқинтирган ота ёки мафия сардори” киносининг туб моҳиятини Балзакнинг ана шу гапи аниқ белгилаб берган. Мақолада фильм ҳақида сўз юритамиз. Марио Пюзо романи асосида суратга олинган картина сиёсий асарларнинг классик намунаси сифатида кўпчиликка маълум ва машҳур. Режиссёр Френсис Форд Копполанинг дурдона кино асари экран юзини кўрганига 50 йил бўлди. Ярим аср вақт ўтса-да, фильм касетаси нафақат оддий кино ихлосмандларини балки, асилзодалар, сиёсатчилар, ёзувчи-ю киночиларнинг жавонидан мустаҳкам ўрин эгаллаб келмоқда. Хўш, ушбу фильм нима учун бугунги кунда ҳам ютоқиб томоша қилиняпти?


Адолатга эҳтиёж


“Чўқинтирган ота” китоби ҳам, фильми ҳам бир умр қонунларга бўйсуниб яшаган ва ўз келажагини қонунларга ишониб топширган Бонасера исмли шахснинг монологидан бошланади. У мафия сардори бўлган Дон Вито Карлеоне ҳузурида ундан адолатни тиклаб беришини илтимос қиларкан, шундай дейди:


“Мен бутун умр қонунларга бўйсуниб яшадим ва бу юртда ўз келажагимни ва фарзандларим келажагини кўрдим, болаларимни Америка қоидаларига кўра тарбияладим, уларга эркинлик бердим. Ягона қизим бир бойнинг ўғли билан учрашиб юрарди, мен қизим уйга кеч келса ҳам индамадим, лекин афсуски, ўша йигит ва унинг ўртоғи бир куни қизимнинг нафсониятига тегиб, ўз нафсини қондирмоқчи бўлибди, қизим ориятли, у бор кучи билан номусини сақлаб қолди, бунга чидай олмаган йигитлар қизимни уриб-тепиб юзини расво қилиб ташлади. Шифохонага борсам, қизим минг азобдан тўлғанарди, унинг икки жағини симлар билан боғлаб қўйишганди. Қизим гўзалликда тенгсиз эди, лекин у энди ҳеч қачон аввалгидай гўзал бўлмайди. Мен айбдорларга қонунан чора кўрилиши учун уларни судга бердим, лекин суд уларни шартли равишда 3 йилга ҳукм қилди ва қонунлардаги бойларга нисбатан имтиёз туфайли улар жазодан қутилиб қолишяпти. Сиздан мен ва қизим учун адолатни тиклаб беришингизни сўрайман”.


Фильм ҳақида қисқача маълумот


“Чўқинтирган ота ёки мафия сардори” картинасида Нью-Йоркда яшовчи Корлеоне оиласи тасвирланади. Ситсилия мафияси бўлган оиланинг бошлиғи – Дон Вито Корлеоне. У оилапарвар, бир вақтнинг ўзида адолатли шу билан бирга, шафқатсиз. У фильм мобайнида метин иродаси ва мустаҳкам асаблари билан намоён бўлади. Кўплаб жиноят қиссаларида мафия сардорларининг болалиги оғир ўтгани тасвирланади. Масалан, ўзбек ёзувчиси Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” асарида Асадбекнинг болалиги ҳам оғир гавдалантирилган. Дон Вито Карлеоне образида эса болалик инқирози ўта мураккаб. Вито ҳали ақлини таниб-танимай унинг оиласи қирғинга учрайди. Италия мафияларидан бири камбағал оиланинг икки аъзосини – ота ва ўғилни ўлдиради. Она тирик қолган кенжа ўғли Вито учун шафқат сўраб мафия ҳузурига борганда, онаизор отиб ташланади. Бу воқеага ўз кўзи билан гувоҳ бўлган нимжон ва камгап болакай Вито аранг қочиб қолди ва Америкага келди. Йиллар ўтиб, у энг кучли мафия сардорига айланди ва Италияга қайтиб, қириб ташланган оиласи учун қасос олди. Витонинг 3 ўғили ва бир қиз фарзанди бўлиб, уларга жуда меҳрибон ва ҳақиқий ота эди. Фильмда иккита муҳим образ бор – бу Дон Вито Карлёне ва унинг ўғли Дон Майкл Карлеоне. Майкл ролини маҳоратли актиёр Ал Пачино гавдалантирган. Фильмнинг асосий ракурси Майклга қаратилган. Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони, келишган ва донишманд йигит Майкл отасининг йўлини танлашни хоҳламайди. Унинг ўз орзулари бор ва ҳалол яшаш истагида. Бироқ отасига уюштирилган суиқасддан кейин кучсизланган оила хавф остида қолди, Майкланинг акаларидан умид қолмагач, у ота ўрнини эгаллашга мажбур бўлди. Шундай қилмаса, унинг бутун оиласи ўлиб кетиши мумкин эди. Фильм бир оиланинг уч авлоди қандай қилиб, жиноят оламини бошқарганини кўрсатади.


“Чўқинтирган ота” фильмининг премьераси 1972 йил март ойида АҚШда бўлиб ўтади. Мазкур жиноят драмаси шу заҳоти шов-шувга айланди. Италиялик ёш режиссёр Френсис Форд Коппола суратга олган кино бюджети нисбатан кичик – 6 миллион долларни ташкил қиларди. Аммо фильм кассада 268,5 миллион доллар йиғиб, ўша вақтда Америка киноси тарихидаги энг юқори даромад келтирган фильмга айланди. Ҳалигача кино барча даврларнинг энг буюк гангстер достони сифатида тарихда қолмоқда. Негадир одамлар “Чўқинтирган ота” фильмини томоша қилишдан чарчамайдилар, у ҳали ҳам IMDb версиясига кўра 250 та энг яхши фильмларнинг рўйхатида пайдо бўлади ва ҳатто 2022 йилда нуфузли 2-ўринни эгаллади. Маълумотларга кўра, ҳатто дунё бўйлаб фильмни 10 марталаб томоша қилган ихлосмандлар бор. Фильмдаги Нино Ротанинг ажойиб мусиқаси, тантанали диалоглар ва актёрларнинг оташин монологлари одамга катта завқ беради.


Асар қандай пайдо бўлди?


Фильмнинг қандай пайдо бўлиши ҳақидаги версялар жуда жумбоқли ва афсоналар билан ўралган. Баъзилар итальян-америкалик ёзувчи Марио Пюзо қимор ўйинларидаги қарзларини тўлаш учун “Чўқинтирган ота” романини ёзганини айтишади. Ёзувчининг шунчаки гонорар учун ёзган Корлеонелар оиласи ҳақидаги достони кейинчалик китобхонлар орасида яшин тезлигида оммалашди, китоб дарҳол бестселлерга айланди ва экранга мослаштирилди. Итальян-америкалик режиссёр Френсис Форд Коппола ўша пайтда жуда ёш муваффақиятсиз эди. Парамоунт Пиcтурес томонидан у аранг “Чўқинтирган ота” фильмини суратга олишга кўндирилади. Фильм дунё юзини кўргач, режиссёр нафақат пул, балки классик мақомга ҳам эришди. Тахминларга кўра, “Чўқинтирган ота” 70 йиллардаги томошабинларни кинотеатрларга қайтаришга муваффақ бўлган фильмлардан бири саналади.


Фильмдан иқтибослар


  • “Оиласини ташлаб қўйган эркак ҳақиқий эркак эмас”
  • “Адвокат ўз папкасидан тўппонча ва ниқобли минг бандитдан кўра кўпроқ пул ўғирлаш учун фойдаланиши мумкин”
  • “Агар эркак ўз фарзандларига ҳақиқий ота бўлмаган бўлса, у эркак эмас”
  • “Оғриқ ҳам, қўрқув ҳам ўтади, фақат ўлим ўзгаришсиз қолади”
  • “Ҳеч қачон душманингдан нафратланма, бўлмаса уни яхши билолмайсан”
  • “Доим душманингдай ўйлашга ўрган”
  • “Дўстларигни яқинроқ тут, душманларингни янада яқинроқ”

Мафтуна Каримова



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид