Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 984.449.35

  • EUR

    13 442.7969.36

  • RUB

    129.902.27

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 09:00

    +3 C

  • 10:00

    +4 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +3 C

  • 14:00

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +1 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-January

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 09:00

    +3 C

  • 10:00

    +4 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +3 C

  • 14:00

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +1 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • Chorshanba, 22

    +2 +20

  • Payshanba, 23

    -3 +20

  • Juma, 24

    -1 +20

  • Shanba, 25

    -0 +20

  • Yakshanba, 26

    0 +20

  • Dushanba, 27

    +0 +20

  • Seshanba, 28

    2 +20

  • Chorshanba, 29

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

1211га мурожаат: Муаммо майда-чуйда, ечими қайда?

Муаммо, дийдиёдан безормизми? Ҳақли талаблар жонимизга текканми? Йўқ. Ҳа балли. Мурожаатчи ҳам бировга озор бергиси, ҳоловатини бузгиси келмаган бир шахс. Аммо иложсиз, кўмакка муҳтож. Чорасизлик уни гоҳ у эшикка гоҳида бу эшикка бош уришга мажбур қилишини англашимиз жуда қийин кечаяпти. Бўлмаса битта “винт”ни бураб бериш ҳам гапми.
Жамият
307 16:31 | 18.01.2025 16:31

“Биллинг базаси”даги хатоликдан Пахтачилик Узоқовлар хонадони ташвишга тушиб қолди. Сув қувури жумрагини бураса бурамаса шақиллатиб пул санаётган бу матоҳ оилани қарзга ботириб ташлади. “Самарқанд сув таъминот” АЖ Пахтачи туман филиали мутахассисларига қилинган мурожаат бесамар кетди. Сувчиларнинг қўл силташи бу оилани жиддийроқ қадамларни ташлашга мажбурлагани ҳам рост. Йўқ жойдан чиққан сув ғалваси оқибати яхшиликка олиб келмаслигини энг аввало хонадон бекаси ҳис қилди. У Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги хотин-қизлар муаммолари билан ишловчи 1211 “Ишонч телефони”га арзи-ҳол қилди.


– Касаба уюшмалари кўмагида гарданимизга юкланиб қолган асоссиз қарздорлик бартараф этилди,–дейди Феруза Усмонова.– Ҳозирги вақтда 2 нафар фарзанд тарбияси билан машғулман. Аслини олганда арзимаган муаммон Тошкентгача кўтариб чиқиш уят, Аммо иложсиз қолдик. “Емаган сомса”га пул тўлаш малол келди. Касаба уюшмалари ташвишимизни тўғри тушинди. Чин дилдан ёрдам қилди. Қанча вақтдан буён елкамиздан босиб турган зил замбил юкни бартараф этишга астойдил киришди. Инсон қадрини улуғловчи бу ташкилотдан беҳад миннатдормиз.


Муаммонинг майда-чуйдаси бўлмайди. Самарқандлик Замира Хўжамуродова ҳам “Инсон ижтимоий хизматлар макази”га қатнаб оёғи қаварганлардан. У фарзандлари Ҳасан ва Ҳусан Эргашевларни имтиёзли спорт секцияларида чиниқишини истарди. Унинг илтимослари марказ мутасаддилари томонидан беэътибор қолдирилди. Устига устак марказ ходимининг алдаб юриши юрагига симдек ботди. Муаммосини касаба уюшмаларининг 1211 “Ишонч телефони”га етказди. Ишга жамоат ташкилоти аралашуви билан Самарқанд шаҳар “Инсон ижтимоий хизматлар маркази” кўмагида Ҳасан-Ҳусанлар шаҳардаги 2-сон спорт мажмуасида параспортнинг енгил атлетик турига йўналтирилди.


– Касаба уюшмалари кўмагида спорт оламига кириб келган фарзандларим руҳиятида катта ўзгариш сезаяпман,–дейди З.Хўжамуродова.–Кимларгадир арзимасдек кўринган биз дуч келган муаммонинг оғриқларини бошдан ўтказганларгина ҳис қилади. Энг ёмони кимдандир кўмак сўрасанг-у унинг терс ўгрилиб олгани одамга ёмон тасир қиларкан. Бахтимизга касаба уюшмалари сингари халқнинг дардига малҳам бўлишга шай турган ташкилотлар бор. Улар бир гапингни икки қилмасдан дарров сени тушинаркан. Бунга мен ва менга ўхшаб кўмак олган минглаб юртдошларимиз шоҳид бўлишаяпти.


Кўрдингизки кимларгадир арзимас кўринган юқоридаги воқеликлар ортидан инсон азият чекаяпти. Уларни эшитиш, ёнида туриш эса ҳар биримизга ҳам қарз ҳам фарздир.


Нурилла Шамсиев, Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2741 16:57 | 05.08.2023