Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 984.449.35

  • EUR

    13 442.7969.36

  • RUB

    129.902.27

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 09:00

    +3 C

  • 10:00

    +4 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +3 C

  • 14:00

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +1 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-January

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 09:00

    +3 C

  • 10:00

    +4 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +3 C

  • 14:00

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +1 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • Chorshanba, 22

    +2 +20

  • Payshanba, 23

    -3 +20

  • Juma, 24

    -1 +20

  • Shanba, 25

    -0 +20

  • Yakshanba, 26

    0 +20

  • Dushanba, 27

    +0 +20

  • Seshanba, 28

    2 +20

  • Chorshanba, 29

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Махфий ахборотлар манбаи – газеталар

Ўтган асрнинг 30-йиллари бошида таниқли журналист ва ҳарбий эксперт Бертольд Якоб фашистлар Германиясидан Англияга кўчиб келади. Унинг кейинроқ Лондонда чоп этилган китобида немисларнинг ҳарбий қудрати, шунингдек, Бош штаб раҳбарияти ва 168 нафар генерал ҳақида маълумот берилади.
Ҳодиса
121 11:55 | 21.01.2025 11:55

Бундан хабар топган Гитлер тажрибали разведкачи Николаи зиммасига Бертольд Якобни топиб, ундан ёпиқ ахборотлар манбасини кимдан олгани ва ҳамтовоқлари ҳақида тўлиқ ахборот тўплаш топшириғини юклайди.


Бу ишга Германия махфий хизмати агенти Ваземан жалб этилади. У Базелда китоб дўкони очиб, Германиядан Швейцарияга кўчиб келиб, ноширлик билан шуғулланаётганини «реклама» қилади. Маълум муддат ўтиб, Ваземан матбаа ишларини муҳокама қилиш учун Якобни Швейцарияга таклиф қилади.


Учрашув самарали ўтади. Нонушта пайтида эса немис агенти журналистнинг чойига катта миқдорда ухлатувчи модда ташлаб қўяди. Якоб кўзини Берлинда очади. Тергов давомида у Николаи­га «Китобларимдаги барча маълумотларни газеталардан олганман», дейди ва сўзининг исботи сифатида мисоллар келтиради.


– Масалан, Нюренбергда жойлашган 17-дивизияни генерал-майор Гаазе бошқараётгани тўғрисидаги ахборотни маҳаллий газетада ўқиганман. Ёки Ульмда чиқадиган газетада полковник Вировнинг қизи Штеммерманга турмушга чиқаётгани ҳақидаги хабар билан танишганман. Мақолада Виров 25-дивизиянинг 306-полки қўмондони эканини қайд этганман ва ҳоказо.


Журналистнинг иқрорлари Гитлерга етказилади. Фюрер бу таж­рибадан кенг фойдаланиш юзасидан буйруқ беради. Кўп ўтмай абвер (махсус хизмат)да Германия Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамжиҳатликда хорижий газета-журналларни мунтазам кузатиб борадиган, радиоэшиттиришларни тинглайдиган махсус чет эл бўлими очилади...


Матбуот ахборотидан Наполеон ҳам анча самарали фойдаланган. Жумладан, у Веллингтон армияси Пиреней ярим оролига кўчирилаётганидан Англия газеталари орқали хабардор бўлганини тарихчилар эътироф этишган.


Франция – Пруссия уруши йиллари Вертдаги жанглардан кейин немисларнинг 3-армияси ғарб йўналишига кўчиб ўтади, французларнинг Мак-Магон қўшини эса шарққа жойлашади. Айни шу пайтда немис разведкаси Франция газеталари орқали Мак-Магон қўшини Реймс шаҳрида бўлиб турганини билиб олади. Бу маълумотга асосланиб, немис ҳарбий раҳбарияти кучларини шимолга йўналтириб, французларга режасини амалга оширишга халақит беради.


Ҳарбий махфий маълумотларни ошкор этишда Рус–япон уруши даврида чоп этилган «Маньчжурия армияси хабарномаси» ҳам яхшигина хизмат қилган. Унинг саҳифаларида Яқин Шарққа етиб келаётган ҳарбий қисмлар, уларнинг жойлашуви, корпус ва дивизияларнинг таркиби ва моддий таъминоти тўғрисидаги буйруқлар ёритиларди. Шунингдек, ҳарбийлар ўз қариндошлари ва ҳамкасбларини қидиришаётгани тўғрисида хабарлар эълон қилинарди. Табиийки, бу эълонлар тагида ҳарбийларнинг яшаш манзили ёзилар, бу эса рақиб томонга Узоқ Шарқдаги рус қўшинлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконини берарди.


Кўриб турганингиздек, ҳарбий махфий маълумотлар газеталардан ҳам олиб турилган. Махсус хизматларни, албатта, бу ахборотларни тарқатаётган матбуот ва китоблардан ташқари, унинг муаллифлари, шарҳловчилари қизиқтирган. Мақсад уларни ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга жалб этиш бўлган.


Журналист ва ёзувчиларни қидириб топиш усуллари кўп. Масалан, Япония разведкасининг социалистик мамлакатлардаги вакиллари шаҳарлардаги китоб дўконларига қатнашни канда қилмасдилар. Уларни, айниқса, ҳарбий адабиётлар бўлими кўпроқ қизиқтирган. Улар бўлимга келиб тушган ҳарбий соҳага оид янги китобларни сотиб олиб, синчиклаб «ўқиб чиқишган».


Сўнгги йилларда ҳам махсус хизматлар бу тажрибадан фойдаланишни рад этишмаган. Ахборотларнинг энг камида саксон фоизи мана шундай очиқ манбалардан олинаётгани маълум. Разведка таҳлилчилари газета-журналлар, илмий конференциялардаги докладлардан самарали натижа оладилар. Бу маълумотлар турли давлатларда содир бўлаётган воқеалар ва турфа соҳалар, айниқса, сиёсат, илмий техника ва бошқалар тўғрисида деярли тўлиқ тасаввур яратиш учун хизмат қилади.


Интернет тармоғи ҳам махсус хизматларга «кўп иш беради». Разведкачилар бу йўналишдан ўзларини қизиқтирган турли-туман маълумотларни тўплайдилар...



Аброр ХОН



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1366 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса