Дарднинг кетишига балиқ сабабчи бўлганми?
Тарихда машхур физолог мақомига эришган Клавдий Гелен фантастик ҳодисалар ва саёҳат ишқибози бўлган.
Отасидан қолган катта бойликни дунёни ўрганишга сарфлайди. Айниқса Ўрта ер денгизи бўйлаб амалга оширган саёҳатлари унинг номини тарихга муҳирлагани ҳам бор гап. Хотиралари қайдномасида, ана шу сафарлари мобайнида кичкина бир қишлоқда дуч келган ғалати воқелик ҳаётини буткул ўзгартириб юборганини ҳатто иператорнинг хос табибига айлантирганини эслайди. Клавдийни ажаблантирган, уни ҳаяжонга солган воқелик жуда оддий ва синчиков одамлар бир қарашда илғаб олиши қийин бўлмаган синоат эди. Саёҳат ишқибози сафари давомида инсон қадами етиши мушкул бўлган қишлоқ одамларининг гоҳ-гоҳида бошига скат (думи ингичка, яполоқ денгиз балиғи) боғлаб юришидан ҳайратга тушади. Суриштирувда табиатнинг бу мўжаз жанзотининг даволаш хусусияти борлигини билиб олади.
Сафардан Римга қайтган Клавдий Гелен муолажанинг бу усулини оғир жангларда турли даражада жароҳат олган гладиаторларни даволаш орқали синаб кўради. Натижа кутилганидан ҳам ортиқ фойда бераётгани тезда овоза бўлиб кетган. Табибнинг янги даволаш усулининг довруғи император Марк Антонийнинг қулоғигача етиб борган. Бел оғриғидан муттасил азият чекиб келаётган ҳукумдор ҳам даволашнинг бу усулидан фойдаланишга қарор қилади ва дарддан фориғ бўлган. Ўз замонасида кашфиёт яратган Гелен ҳукумдорнинг хос табиби мақомига эришган.
Бугун тиббиётда кенг қўлланилаётган электрофизиология йўналишда даволаш услубига мозийдаги ўша электр скатлардан фойдаланишдан андоза олингани айтилади. Аслида балиқлар ўзларидаги электр манбаини даволаш учун эмас балки ўлжасини нобуд қилиш учун сарфлашаркан. Амазонка чакалакзорларидаги сувларда азалдан 550В кучланиш қувватига эга балиқлар яшашлиги фанда исботланган. Италиялик физолог врач Луижи Гальвани ушбу ҳодисот сири билан жиддий шуғилланган ва ўзининг “Мушак ҳаракатида электр кучи” илмий асарини битган. Унинг ватандоши ва издоши Алессандро Вольта эса ушбу тўпланган маълумотлар асосида қувват берувчи ботареяларни ихтиро қилади.
Дунёнинг ҳали ечилмаган жумбоқлари бисёр. Инсониятнинг табиат ва наботот дунёсида ҳали англаб етишга улгурмаган сиру-синоатлар анча.
Нурилла Шамсиев,
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0