Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 694.9623.12

  • EUR

    13 508.7139.81

  • RUB

    134.660.02

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 18-April

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Payshanba, 18

    +20 +20

  • Juma, 19

    +20 +20

  • Shanba, 20

    +22 +20

  • Yakshanba, 21

    +22 +20

  • Dushanba, 22

    +22 +20

  • Seshanba, 23

    +23 +20

  • Chorshanba, 24

    +23 +20

  • Payshanba, 25

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Автомобиль йўлларига масъул ташкилотлар қачон ўз вазифасини бажаради?

Синоптикларнинг айтишича, 2024 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин. Январь-февраль ойларининг нисбатан илиқ келиши мазкур маълумотнинг ҳақиқатга яқинлигини исботлади назаримизда. 
Ҳодиса
197 15:39 | 19.02.2024 15:39

Бироқ «Қишнинг бир куни ҳам қиш», деганларидек, икки-уч кундан буён кузатилаётган совуқ об-ҳаво ва ёғаётган қор, ҳар йилгидек айрим коммунал соҳалардаги оқсоқликларни кўрсатиб берди. Айниқса, қор ва муздан тозаланмаган йўллар тирбандликни янада ошираётгани турган гап. Шаҳар ичида 20-30-40 км тезликда ҳаракатлангач, вазият тақозоси билан узоқ манзилга йўлга отланган ҳайдовчи ва йўловчиларнинг аҳволини тасаввур қилаверинг. 2-3 соатда етадиган манзилга 5-6 соат сарфланиши ҳеч гап эмас. Табиийки, савол туғилади: автомобиль йўлларига масъул ташкилотлар нима учун мазкур ҳолатга панжа ортидан қарамоқда? Техникалар етарли эмасми ёки масъулият?


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрь “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонуни автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


Жумладан, мазкур қонунда Йўл ташкилотлари автомобиль йўлларининг соз ҳолатда бўлишини, улардан транспорт воситалари муттасил ва хавфсиз ўтишини таъминлаши шартлиги белгилаб қўйилган. Демак, бугунги каби ноқулай об-ҳаво шароитидаги вазият йўл ташкилотларининг ишига холис баҳо берди. Табиийки, бундай шароитда катта-кичик йўл-транспорт ҳодисалари рўй бериши эҳтимолдан холи эмас. Қор ва музлама туфайли ЙТҲ содир бўлиб, ундан кўрилган зарарни ким қоплаб беради? Қонуннинг 17-моддаси “Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари”дея номланиб, унда йўл фойдаланувчилари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларидан, шунингдек бошқа шахслар фойдаланиши учун очиқ бўлган хўжалик автомобиль йўлларидан ўтиш; муттасил, йил давомида, хавфсиз ва қулай шароитларда ҳаракатланиш; ҳаракатланишнинг йўл шароитлари тўғрисида тезкор ахборот олиш; автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириб олиш ҳуқуқларига эгалиги келтирилган.


– Эрта тонгдан ишга келаётиб, Тошкент кўчасида йўл четида турган автобусга кўзим тушди. Дастлаб жамоат транспортини “газ заправка”га навбатда тургандир деб гумон қилдим. Лекин музлама сабаб сирпаниб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилганини кўриб кўнглим ғашланди, – дейди А.Тўрақулова.


Ижтимоий тармоқлар тонгданоқ йўллар тозаланмаганлиги боис рўй бераётган нохуш ҳолатлар акс этган видеолавҳалар билан тўлди. Бу аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаяпти. Ваҳоланки, қор-қировли кунлар келиши ҳақида олдиндан огоҳлантиришлар берилди.


Шунга қарамай, эрталаб иш, ўқишга шошаётган инсонларнинг вақтининг катта қисми йўлга сарфланаётганлигини қандай изоҳлаш мумкин?


Боз устига Жиззах шаҳридаги кўчаларнинг биридаги музлама сабаб «Жентра» автомашинаси ҳаракатланиб кетаётган вақт фуқаронинг тик турган ҳолда сирпаниб бораётганлигини автоуловни тўхтатишга қилинган ҳаракат дея изоҳланган видео ҳам диққатга марказга чиқди.


Мазкур лавҳада ЙҲХХ ходимлари ҳам кўринган. Унинг ортидан эса автобуснинг ёнлама ҳаракатда сирпанаётганлигини кўриш мумкин. Ваҳоланки, бир неча йиллар олдин қиш бундан ҳам қаттиқ келган, қор-қировли кунларнинг эса кети узилмасди. Афсуски, юк енгиллашган сайин мутасаддиларнинг парвойи фалаклигини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.


Шундай экан, автомобиль йўлларининг соз ҳолатда бўлишини, улардан транспорт воситалари муттасил ва хавфсиз ўтишини таъминлаши шарт бўлган йўл ташкилотларига қачон қатъий чора кўрилади?


Муқимбой ИСМОИЛОВ,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0