Байрамлар устма-уст келди: мартда қайси кунлар дам олинади?
2026 йилда айрим умумхалқ байрамлари дам олиш кунларига тўғри келиши муносабати билан ишчи -ходимлар учун дам олиш кунларини кўчириш тартиби қонунчилик асосида белгилаб қўйилди.
Хусусан, 21 март — Наврўз ҳамда эҳтимолий ҳисоб-китобларга кўра Рамазон хайити шу санага тўғри келиши, шунингдек, 8 март — Хотин-қизлар кунининг якшанбага мос келиши дам олиш кунларига таъсир қилади.
Маълумки, 21 март шанба кунига тўғри келади. Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келса, у кейинги иш кунига кўчирилади.
Шу тартиб асосида дам олиш куни 23 март — душанбага ўтказилади.
Ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун:
21 март — байрам;
22 март — якшанба;
23 март — кўчирилган дам олиш куни.
Жами: 3 кун дам олиш.
Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун:
21 март — байрам;
22 март — якшанба.
Жами: 2 кун дам олиш.
Шунингдек, 2026 йилда 8 март — Хотин-қизлар куни ҳам якшанбага тўғри келади. Шу сабабли дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади.
Ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун:
7 март — шанба дам олиш;
8 март — байрам;
9 март — кўчирилган дам олиш куни.
Жами: 3 кун дам олиш.
Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун:
8 март — байрам;
9 март — кўчирилган дам олиш куни.
Жами: 2 кун дам олиш.
Мутахассислар таъкидлашича, айрим фуқаролар узоқроқ байрам таътилларига ўргангани учун бу йилги 2–3 кунлик танаффус қисқадек туюлиши мумкин. Бироқ амалдаги тартибга кўра, байрам ва дам олиш кунлари устма-уст келганда, дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади. Қонунчиликка ўзгартиш киритилса, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0