Валюта UZS
  • USD

    12 169.4136.93

  • EUR

    14 359.90-0.1

  • RUB

    158.95-0.14

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-February

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Shanba, 21

    +11 +20

  • Yakshanba, 22

    +14 +20

  • Dushanba, 23

    +14 +20

  • Seshanba, 24

    +11 +20

  • Chorshanba, 25

    +18 +20

  • Payshanba, 26

    +9 +20

  • Juma, 27

    +10 +20

  • Shanba, 28

    +9 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Февраль ойи 28 ёки 29 кун бўлгани учун иш ҳақи ҳам кам тўланадими?

Жамият
35 21:25 | 21.02.2026 21:25

Савол: Февраль — йилнинг энг қисқа ойи. Шу сабаб иш ҳақи ҳам камаядими?


Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари


Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Алишер Раҳматов қуйидагича жавоб берди:


Кўпчиликни қизиқтирадиган савол бу. Иш ҳақининг камайиши ойнинг қисқалигига эмас, балки ходимга нисбатан қўлланилаётган тўлов тизимига боғлиқ.


Агар ходимга белгиланган тариф ставкаси асосида ойлик маош тўланса, февраль ойи 28 ёки 29 кун бўлишидан қатъи назар, иш ҳақи ўзгармайди.


Қонунчиликка мувофиқ, ходим ой давомида иш вақти меъёрини тўлиқ бажарган бўлса, у тўлиқ ойлик маошини олади. Ой кунлари сони кам бўлиши иш ҳақини камайтириш учун асос бўла олмайди.


Яъни:


  • ходим тўлиқ ишлаган бўлса —
  • меҳнат шартномасида белгиланган ойлик миқдор тўлиқ тўланади.

Агар меҳнатга ҳақ тўлаш ишбай тизимда амалга оширилса, яъни бажарилган иш ҳажмига қараб ҳисобланса, бунда ҳолат бошқача бўлиши мумкин.


Февраль ойида иш кунлари бошқа ойларга нисбатан камроқ бўлгани сабабли, бажарилган иш ҳажми ҳам камайиши эҳтимоли бор.


Натижада, иш ҳақи ҳам мос равишда камроқ ҳисобланиши мумкин.


Бу ерда камайиш ойнинг қисқалиги эмас, балки бажарилган иш ҳажми билан боғлиқ.


Февраль ойи қисқа бўлгани учун автоматик равишда иш ҳақи камаймайди.


Ойлик маош (тариф ставкаси) бўйича ишловчилар — тўлиқ ишласа, тўлиқ маош олади.


Ишбай тизимда ишловчиларнинг иш ҳақи эса бажарилган иш ҳажмига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин.


Агар иш ҳақи ҳисоб-китобида қонунбузилиш ҳолатлари кузатилса, ходимлар тегишли тартибда меҳнат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5928 16:57 | 05.08.2023