Валюта UZS
  • USD

    12 169.4136.93

  • EUR

    14 359.90-0.1

  • RUB

    158.95-0.14

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 20-February

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +15 C

  • Juma, 20

    +22 +20

  • Shanba, 21

    +13 +20

  • Yakshanba, 22

    +15 +20

  • Dushanba, 23

    +15 +20

  • Seshanba, 24

    +12 +20

  • Chorshanba, 25

    +15 +20

  • Payshanba, 26

    +9 +20

  • Juma, 27

    +9 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Соғлиқни сақлаш вазири аҳоли энг кўп қайси касалликдан вафот этаётганини маълум қилди

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича янги тараққиёт стратегияси доирасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган устувор вазифалар белгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан учрашувда маълум қилди.
Жамият
91 18:57 | 20.02.2026 18:57

Алишер Худаяровнинг таъкидлашича, янги фармон билан соғлиқни сақлаш тизими учун 9 та стратегик мақсад ҳамда уларга эришишни баҳоловчи 33 та аниқ кўрсаткич белгиланган. Ушбу кўрсаткичлар аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини ошириш, ўлим ва ногиронлик ҳолатларини камайтиришга қаратилган.

Қайд этилишича, аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги фақат тиббиёт тизими сифати билан эмас, балки экологик муҳит, ижтимоий-иқтисодий фаровонлик, турмуш тарзи ва тиббий маданият даражаси билан ҳам боғлиқ. Шу боис, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳолининг ўз саломатлигига масъулиятини ошириш муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Соғлиқни сақлаш тизимининг 2030 йилгача бўлган стратегиясида асосий эътибор касалликларни даволашдан кўра профилактикага қаратилмоқда. Жумладан, касалликларни эрта аниқлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва бирламчи тиббий хизматларни кучайтириш устувор йўналиш этиб белгиланган.

Вазир сўзларига кўра, сўнгги таҳлиллар аҳоли ўртасида ўлим ҳолатлари ва оғир асоратларга олиб келаётган асосий касалликлар сифатида қандли диабет ва саратон касалликлари етакчи ўринни эгаллаётганини кўрсатган. Шу боис мазкур касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш тизими янада кучайтирилади.

Шунингдек, сил касаллигига қарши курашиш, болалар ўртасида тез-тез учрайдиган гельминтоз касалликларининг олдини олиш, мактабгача таълим муассасаларида профилактик тадбирларни бепул ташкил этиш ҳам режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5916 16:57 | 05.08.2023