Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 909.19-20.18

  • EUR

    13 935.47-28.25

  • RUB

    153.300.43

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +5 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 27-March

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +5 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • Payshanba, 27

    +5 +20

  • Juma, 28

    +4 +20

  • Shanba, 29

    +5 +20

  • Yakshanba, 30

    +7 +20

  • Dushanba, 31

    +8 +20

  • Seshanba, 01

    +9 +20

  • Chorshanba, 02

    +10 +20

  • Payshanba, 03

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Биздан олис кўринувчи яқин мавзу: Ноқонуний тамаки савдоси ва давлат бюджетидаги дефицит сиз билан менга қанчалик тааллуқли?

Бир ҳафтача олдин барча сайтларда бир ахборот тарқалди. Унда ёзилишича, ноқонуний тамаки савдоси юқори кўрсаткичларда қолмоқда. Ҳудудлар кесимида Фарғона водийси бир неча йилдан бери етакчилик қилади.
860 12:11 | 13.07.2024 12:11

Бу ахборотни шунчаки ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин. Сабаби бир қарашда унинг бизга, оиламизга даҳли йўқдек туюлади. «Нима бўпти, ноқонуний савдо айланмаси ҳар доим бўлган, унга қарши курашилади, шунга қарамай барибир содир этилаверади» деб ўйлаймиз, ўзимизча. Аммо биз сезмаган муаммо шундаки, узоқда хоҳ яқинда, ёинки бошқа вилоятда бўлса-да, содир этилаётган ноқонуний савдо сиз билан бизнинг ҳаётимизга ҳам маънавий ҳам моддий яхшигина салбий таъсир ўтказаяпти. Келинг, бу қандай бўлаётганини кўриб чиқамиз.


Никотин миқдори юқори бўлади


Биринчидан, мутахассисларнинг айтишича, ноқонуний олиб кирилган тамаки маҳсулоти контрафакт бўлиб, уни ишлаб чиқаришда нормаларга амал қилинмайди. Яъни, ноқонуний ишлаб чиқарилган тамаки таркибидаги никотин моддаси стандартлар асосида ишлаб чиқарилган тамакига қараганда бир неча марта юқори бўлади. Мақсад, таркибида никотин юқори бўлган тамакини чеккан одам, стандарт асосида ишлаб чиқарилганини чеккандагига қараганда кўпроқ сармаст қилишига ва унга тезроқ ўрганиб қолишига эришиш. Натижада чекувчи қачондир нормалар талабида тайёрланган тамакини қабул қилганида кўнглидан «Эҳ, олдингиси бошқача эди-да» деган ҳиссиёт ўтади.


Ёшларда қарамликни тез ҳосил қилади


Энди унинг ёш, вояга етмаган ўсмир болалар қўлига тушишини қараб чиқадиган бўлсак, улар никотин миқдори юқори бўлган тамакини чекканларида унга қарамлиги қонуний ишлаб чиқилган тамакига қараганда бир неча баробар тез ва кучли бўлади. Саломатлигига етадиган зарар ҳам шунга монанд. Бу ўсмирлар, сизнинг, менинг фарзандимиз, укамиз ёки жиянимиз бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Демак, ноқонуний тамаки ўйлаганимизчалик биздан олисда эмас, фақат савдо ходимларининг ва солиқчиларнинг, ички ишлар ходимларининг муаммоси эмас. Оиламиз ва яқинларимизнинг ҳаётига маънавий ва моддий зарар билан осонгина кириб келаётган улкан хавф. Шу билан бирга саломатликка катта таҳдид.


Энди давлатга иқтисодий зарарини кўриб чиқсак…


Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида 266 та қоунбузилиши ҳолати айнан ноқонуний тамаки олиб кириш чоғида қайд этилган. Бунинг натижасида 21,6 миллиард сўмлик 980 минг қути акциз маркали ва контрафакт тамаки юртимизга кириб келиши ва унинг савдосининг олди олинган.


Республикамиз ҳудудида ноқонуний тамаки жами ноқонуний савдонинг йирик улушига ҳам тўғри келади. Хусусан, жорий йил март ойи ҳолатида 15,3% ни ташкил этган. Энг кўп ва тез-тез контрабанда тамаки маҳсулотларини сотувчи «қонунга бўйсунмас» ҳудудлар – бу Фарғона водийси вилоятларидир. Контрабанда савдоси бўйича етакчи неча йилдан бери Наманган бўлиб келмоқда (47,8%). Унинг кетидан Фарғона (35,4%) ва Қўқон (31,9%) жой олади. Рўйхатни Андижон (19,1%) ниҳоялайди. Фарғона водийсида ноқонуний тамаки бозорининг умумий улуши бутун Ўзбекистон бўйича жами ҳажмнинг 30,1 фоизини ташкил қилади.


Нима учун ноқонуний тамаки олиб киришга уриниш кучли?


Сабаби тамаки олиб киришда божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи тўланиши керак. Масалан, акциз солиғи алкоголь маҳсулотларига ҳам қўлланилиб, фуқароларимиз келгусида алкоголь ва тамаки истеъмолидан зарарланганда, касалхоналар ва бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш орқали уларга ёрдам беришни ташкил этиш мақсадида ундирилади. Энди ноқонуний йўл билан олиб кирилган тамаки учун на акциз солиғи, на божхона божи, на қўшилган қиймат солиғи тўланади. Ва бу орқали тадбиркор топаётган даромадидан давлатга солиқ ҳам тўламайди. Оқибатда катта-катта миқдордаги маҳсулотлардан тушиши мумкин бўлган солиқларнинг жойи бўш қолади. Бюджетда тақчиллик юзага келади.


Агар тамакининг ноқонуний савдоси бўлмаганида…


Хабарингиз бор, давлат бюджетимизда икки йилдан буён яхшигина дефицит кузатилмоқда.


Хусусан, 2023 йил биринчи ярмида дефицит 26,8 трлн. сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг биринчи ярмида 34 триллион сўмга етган. Агар тамаки бизнеси билан шуғулланувчилар қонунга мувофиқ иш юритганларида, Ўзбекистон хазинаси уларнинг ноқонуний ҳаракатлари туфайли улкан миқдорда зиён кўрмаган, бюджет дефицити кескин қисқарган бўларди.


Ушбу маблағ аҳолининг заиф қатлами – уйсиз юрган, субсидия илинжида ҳаракат қилаётган, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган атрофимиздаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бўларди. Ёки бўлмаса, олис қишлоқлардаги мактаблар қурилишига, фарзандларимиз таълим олаётган ўқув даргоҳларининг реконструкция қилинишига, тиббий муассасаларнинг замонавий жиҳозлар билан жиҳозланишига сарфланарди. Демак, ноқонуний тамаки савдоси тадбиркор ва солиқчининг муаммоси эмас. У ҳаммамизга тегишли масала ва барчамиз қўл қовуштириб ўтирмаслигимиз керак.
Тамаки маҳсулотларининг акциз маркасиз сотилаётганини кўрганингизда билингки, у – ноқонуний. Бу ҳақда тегишли жойга хабар беришингиз мумкин. Бу билан контрафакт маҳсулотга қарши курашган, фуқаролик бурчингизни бажарган бўласиз.


Зебо Намозова,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид