Валюта UZS
  • USD

    12 426.83-20.52

  • EUR

    14 566.7320.76

  • RUB

    146.960.88

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 10:00

    +26 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +22 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 15-September

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 10:00

    +26 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +22 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Dushanba, 15

    +23 +20

  • Seshanba, 16

    +21 +20

  • Chorshanba, 17

    +18 +20

  • Payshanba, 18

    +17 +20

  • Juma, 19

    +16 +20

  • Shanba, 20

    +17 +20

  • Yakshanba, 21

    +21 +20

  • Dushanba, 22

    +18 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Чечен қизини олиб қочган ўзбек йигит тақдири

130 10:45 | 15.09.2025 10:45

Андижондаги қипчоқлар маҳалласи орасидан бир йигитни уч чечен излашган.


Тақдири қизиқ бўлган одамларни излаб юраман. Айримлари ўзлари айтиб беришади, кимдир эшитганини суриштириб топаман. Яна биттаси ҳақида ҳикоя қилгим келди. Афсуски оиласининг исмларини айтишга хижолат бўлди. Мен ўзимча Мамажон ака деб олдим.


СССР пайти армияга борган Мамажон ака Чеченистонга тушади. Офицерлар маҳаллий аҳолига умуман яқинлашмасликни тайинлайди. Икки йил катта муддат, барибир ким биландир танишади, кўришади. Чечен соҳибжамоли билан кўришиб, ошиқ бўлади. Ўзбек йигити ҳам норғул пайти, қорароқ бўлса-да – келишган. Қиз ҳам кўнгил беради хуллас.


Хизмати тугаганидан кейин икковлашиб жўнаб қолади ва “Андижан обль, с. Кипчак” деган хат қолдиради. Ўзи рози бўлиб кетдими, мажбурлаб олиб кетдими, нима фарқи бор? Ишқилиб қизни олиб қочган деган гап тарқалади ва уч йигит унинг орқасидан боришади. Поездда тушишлари билан таксидан “Кипчак” маҳалласини сўрашади ва уни киракаш “Қипчоқ” деган қишлоққа олиб боради. Бориб “Мамажон қайси?” деб сўрашади. Қишлоқдан бешта Мамажон исмли йигит чиқади, аммо бирортаси улар эмасди. Маҳалла йигитлари бу ерда ундай одам йўқлигини айтишганида чеченлар “Бизни алдаяпсанлар, синглимизни у беркитган ёки ўлдирган. Топиб берасанлар!” дея тўполон қилишган. Ўртада маҳаллий йигитлар билан можаро бошланиб кетади, муштлашув даҳанаки жангга айланади. Шунда битта оқсоқол “Ҳой мусулмонлар! Меҳмонни шунақа қиламизми? Булар чеченлар, ҳеч нарсадан қайтмайди. Тўхтатинглар!” дея амаллаб тинчитади ва уйига олиб кетади. “Болам, сен уйингга қайт. Ҳозир яна тўполон бўлмасин. Мен синглингни суриштираман” деб ҳурмат билан алдаб кузатиб қўяди.


Чечен йигитлар уйига қуруқ қўл билан қайтишади. Ойлар ўтади. Онаси “Менинг қизимни ўғирлашди, энди кўзим йўлда ўтади” деб йиғлайверади. Ака-укалар яна Андижонга қайтишади ва оқсоқолнинг уйига келишади. Оқсоқол “Эй болам, суриштирдим. Мен ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Андижонда Қипчоқ, Кипчак, Қипчоқлар, Қипчоқ чек, Қипчоқобод сингари еттита маҳалла бор экан. Энди битта мошина қилиб, ҳаммасини бориб кўриш керак” дейди.


Уч кун деганда топилади. Мамажон ака ақлли бўлган – чечен акаларини ҳурмат билан кутиб олади, ҳовурлари босилгунча индамай туради. Чунки шу ҳолатни сезган, тайёрланиб юрган бўлади. Кейин ҳовлисига таклиф қилади. Синглиси чиройли бўлиб кутиб олади, бахтли эканлигини айтади. Ака-укалар хотиржам бўлишади ва икки кун меҳмон бўлиб, орқага қайтишади. Мамажон ака бир йилдан кейин ўғилли бўлади. Хотини, ўғилчаси, ота-онасини олиб, Чеченистонга боришади. Шу билан қуда-анда бўлиб кетишади.


СССР тарқалиб, Чеченистонда урушлар бўлганда бу икки оила тақдири жуда оғир бўлади. Энди униси алоҳида мавзу...


(Давоми йўқ. Фақат Мамажон ака билан чечен янга бахтли яшаб юрганларини айтишим мумкин)


Аброр Зоҳидов
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид