Бойлик ва ҳашамат ичидаги халқ: Қувайт ҳаёти қандай?
Айни дамда Президент Шавкат МирзиёевҚувайт давлатида расмий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф муносабати билан ижтимоий тармоқларда Қувайтга қизиқувчилар сони ортди. Ishonch.uz шу муносабат билан ушбу мамлакати ҳақидаги муҳим маълумотлар билан таништиради.
Манбаларда қайд этилишича, Қувайт жуда гўзал мамлакат. Атроф-муҳит тинч, ёқимли. Бу ерда аксарият одамлар яхши ҳаёт кечиришни хоҳлайди. Бой, хавфсиз ва деярли жиноятдан холи Қувайт мусулмон оламига киришнинг ажойиб нуқтасидир. Бозорлар, масжидлар ва арабларнинг самимий меҳмондўстлигидан иборат бу давлат Форс кўрфазида жойлашган. Қувайт ўзининг чуқур консерватив исломий қарашлари билан машҳур. Агар сиз Қувайтга борсангиз, унинг анъаналари, қонунлари ва халқини ҳурмат қилишингиз керак.
1000 Қувайт динори бу – яхши маошми?
Агар сиз ёлғиз бўлсангиз, бу жуда яхши маош. 1000 динор– 2725 евро дегани! Сизнинг турар жой, озиқ-овқат, транспорт каби асосий эҳтиёжларингиз 500 динор билан қондирилади... Маошлар Кувайтда жуда юқори. Йирик компанияларнинг муҳим лавозимларида ишловчилар ойига 95 000 евро атрофида иш ҳақи олади. Меҳмонхона менежери 42 000 евро, мактаб директори - 18 000 евро, адвокат - 24 000 евро ойлик олади.
Қувайтликлар бойми?
Қувайт Форс кўрфази давлатлари орасида миллионерлар сони бўйича иккинчи ўринда ва 9 фоиз билан дунёда бешинчи ўринда турадиган давлат. Бу мамлакатда 99 000 мингдан ошиқ хонадон эгалари миллионерлардир. Қувайтда яшайдиган халқ шубҳасиз, бой саналади, чунки улар ҳаётининг барча жабҳаларида ҳукумат томонидан яхши қўллаб-қувватланади.
Бу давлат нега бунчалик бой?
Қувайт аслида Кўрфаз бошида жойлашган кичик бир давлат. У қудратли қўшнилар – Саудия Арабистони, Ироқ ва Эрон билан ўралган. Қувайтнинг стратегик жойлашуви ва катта нефть заҳиралари уни жон бошига дунёдаги энг бой мамлакатлардан бирига айлантирди, БААга қараганда бойроқ ва нефть заҳираларига эга. Қувайт динори нефтга бой мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги туфайли бир мунча вақт давомида дунёдаги энг қиммат валюта бўлиб келган.
Мамлакат аёллар учун хавфсизми?
Қувайт ёлғиз Ғарб аёллари учун тўлиқ хавфсиздир, фақат улар тўғри кийинишлари (яъни елкалари ва тиззаларини кўрсатмаслик) ва аҳоли гавжум жойларга ёпиниб олишлари шарт. Қувайтда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик минимал, чунки бундай жиноятлар учун жарималар жуда юқори.
Тақиқлар
Қувайт Ислом шариатига амал қилганлиги сабабли, турмуш қурмаган эр-хотинлар айниқса, меҳмонхоналарда бирга қолишлари мумкин эмас. Меҳмонхоналар никоҳ гувоҳномангиз нусхаларини сўрашлари мумкин. Вазирлик қарори билан аксарият жамоат жойларида, жумладан, кафелар, меҳмонхоналар, бозорлар, ресторанлар ва савдо марказларида чекишнинг барча турларини тақиқлаган. Шунингдек, таълим муассасалари, ибодатхоналар, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш муассасалари, кўнгилочар масканлар чекувчилар учун ёпиқ. Шунингдек, жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш ҳам тақиқланган. Агар спиртли ичимлик ичиб, қўлга тушсангиз, бунинг учун катта жаримага тортиласиз.
Иш топиш қийинми?
Ишсизлик даражаси Қувайтда жуда паст ва у ерда шахсий даромад солиғи йўқ. Бу мамлакат чет элликлар учун жозибадор меҳнат бозоридир. Бироқ, Қувайт маҳаллий ишчиларни кўпроқ мобил ишларни олишга ундайди, бу эса чет элликларнинг у ерда ишлашини қийинлаштиради. Чет элликлар Қувайтда ишлаш учун яшаш визасини олишлари керак. Қувайтнинг ҳуқуқий тизими асосан дунёвийдир. Шариат фақат мусулмон аҳолиси учун оилавий қонунларни тартибга солади, у ердаги мусулмон бўлмаганлар дунёвий оила қонунига эга.
Таълим бепулми?
Қувайтда давлат ва хусусий таълимнинг кенг ва ўзига хос тизими мавжуд. Давлат ўрта мактаб даражасида бепул таълим беради. Мактабларда 500 мингга яқин талаба таҳсил олади, бу аҳолининг 30 фоизи дегани. Давлат мактаблари ва хусусий мактаблар Таълим вазирлиги томонидан тартибга солинади. Қувайтда меҳмондўстликдан воз кечиш қўполлик саналади. Шунинг учун сизга таклиф қилинган ҳар қандай таом ва ичимлик таклифини қабул қилинг ва ноз-неъматлардан бош тортманг, чунки бундай ҳаракат билан одамларни ҳафа қилган бўласиз.
Мафтуна Каримова
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0