Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 929.92-20.11

  • EUR

    13 496.25-9.34

  • RUB

    146.253.72

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 21-February

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 23:00

    +5 C

  • Juma, 21

    +6 +20

  • Shanba, 22

    +9 +20

  • Yakshanba, 23

    +11 +20

  • Dushanba, 24

    +9 +20

  • Seshanba, 25

    +9 +20

  • Chorshanba, 26

    -0 +20

  • Payshanba, 27

    +0 +20

  • Juma, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қўшиқ билан  поездни тўхтатиб турган одам

Ҳофиз Дадахон Ҳасанов билан суҳбат
Жамият
339 17:27 | 18.02.2025 17:27

«Туркистон булбули» дея эътироф этилган Дадахон Ҳасанов ўз даврида қўшиқлари билан қалбларга кириб борган, ростмана миллат куйчиси, таниқли ҳофиз ва шоирдир. Ижодкорнинг мустабид тузум ва адолатсизликларга қарши ижтимоий-сиёсий руҳдаги қўшиқлари учун мухлислар уни йиллар давомида телевизор экранлари орқали кўра олмади. Радиода ижодкорнинг қўшиқлари янграмади. Бироқ ҳофиз шу каби турли тўсиқлар билан билан таслим бўлиб қолгани йўқ, халқнинг яхши-ёмон кунида ёнида бўлиб, ҳақиқатни куйлашда давом этди.


Биз ҳофизнинг хонадонида бўлиб, миллий қўшиқчилик ҳақида, санъаткор зиммасидаги ижтимоий масъулият хусусида суҳбатлашдик.


– Дадахон ака, халқимиз сизни устоз санъаткор сифатида, яна ҳам аниқроғи, ижтимоий-сиёсий муаммоларни қўшиқ қилган муаллиф-ҳофиз сифатида кўпроқ билади. Қўшиқ айтишингизнинг бошланиши ҳамма санъаткорлар каби кечганми?


– Болаликдан... 5-6-синфлардаёқ кўчаларда ашула айтиб маҳалланинг у бошидан бу бошига бориб келар эдик. Одамлар “Дадахон қўшиқ айтиб ўтади”, деб кутиб туришар экан. Санъатга қизиқишимга акам – Алижон Ҳасанов сабаб бўлган. Катта қўшиқчи эдилар.


Устоз масаласида эса: Таваккал Қодиров, Расулқори Мамадалиев, Мамуржон Узоқов, Комилжон Отаниёзовларнинг барчасини устоз деб билганман. Болаликданоқ қўшиқларини ёддан айтардим, бироқ ҳеч кимга шогирд тушмаганман.


– Дадахон Ҳасанов деган сўзни эшитган киши борки, беихтиёр Ўзбекистан халқ шоири Рауф Парфи томонидан ёзилган, сиз томонингиздан куйга солинган ўша машҳур “Лайло” номли қўшиқни ёдга олади. Қўшиқнинг яралиши ҳақида айтиб берсангиз.


Рауф Парфи билан қиёматлик дўст эдик. 1-босқичда ўқиб юрган кезларимиз бир хонада яшардик. Иккаламиз ҳам бадиий ҳаваскорлик тўгарагига қатнашганмиз. Бир куни қўлимга шеър бериб, “шуни ҳам қўшиқ қилса бўладими?”, деб сўраб қолди. Қарасам, сарлавҳасиЯна пайдо бўлдим йўлингда”... Ўша ернинг ўзида куйга солиб айтиб бердим. Шу-шу қаерда бўлсак ҳам, айниқса, талабалар пахтага борганда қайта-қайта шу қўшиқни куйлашни сўрайдиган бўлишди. Бир куни “Лайло”ни ёзиб оламиз, деб радиодан мени қидириб келишибди. Бир рубоб, бир доира, бир скрипка билан қўшиқни ёздик. Халққа ёқди, шов-шув ҳам бўлиб кетди. Энг ҳурсанд бўлганим, у Рауфга манзур бўлган эди. Вафотигача қўшиқ учун раҳмат айтиб ўтди.



Замонавий қилиб айтганда, ўз даврининг хит қўшиғига айланган “Лайло” билан боғлиқ 1970 йиллардаги можароларга нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?


Сабабини билмадим, ашуланинг душмани кўпайди. Радиолардан ҳам йўқолиб кетди. Бастакорлар “Ҳаммаёқни “Лайло” босиб кетди, бизнинг қўшиқларни ҳеч ким эшитмаябди”, деб Шароф Рашидовнинг ҳам олдига боришган экан. “Сизлар ҳам Дадахон Ҳасанов даражасида ижод қилинглар, ана ундан кейин машҳур бўласизлар”, деб жавоб берганлар… Кейин 1986 йили қўшиқни қайтадан ёзганмиз. Ҳозир архивлардагиси иккинчи “Лайло”…


– Биринчиси билан орадан шунча йил ўтиб ёзиб олинган иккинчи “Лайло” ўртасида қандайдир фарқ борми?


– Албатта, биринчи ижрода ҳали ҳофиз бўлиб етишмаган, ёш ва ҳаваскор, талаба эдим. Кейингисида эса профессионаллик, оҳанг ва овозни кераклича қўллаш бор. Ўзим учун ўша биринчи ижро минг бор афзал. Нега дейсизми? Санъатнинг ўзи шу билан гўзал-да! Ёшлик, йигитлик пайти инсон ҳам, унинг овози ҳам пок, беғубор бўлади. Гап камчиликларда эмас, бир рубоб, бир доира, бир скрипка билан ёзилган бўлса-да, ҳаммаси манашу беғуборликда.


Ҳозиргача айримлар Лайло ўз ёринг бўлса керак, деб сўрайди. Йўқ, Рауф уни ўз суйганига атаб, “Мен Мажнунман, сен эса Лайли” дея ёзган. Лекин тан оламан, уни ҳар гал ҳудди ўз ёрим учун айтаётгандек ижро қилдим. Ҳар гал дўстимнинг қалбидаги армонларини ўзим ҳис қилаётгандек куйладим.



– Дўстларингиз Дадахон Ҳасанов қўшиқ билан поездни тўхтатиб турган одам дейишади…


(юзига ним табассум югуриб, бир муддат жим қолди)


– Жиззахдан қайтаётиб вокзалда тўхтаган эдик. Поезд келиб, ундан тушган одамлар мени таниб қолиб, қўшиқ талаб қилишди. “Лайло”ни айтдим, қарасам 200-300 чоғли одам йиғилиб кетди. Поезд кетадиган вақт аллақачон бўлган, лекин вагонлардаги ҳамма ундан тушиб, атрофимни ўраб олганди. Кейин машинистлар ҳам келди. Бўлди қилай десам, қайта-қайта “Лайло”ни сўрашаябди. Бир қўшиқни 7-8 марта айтдим. Охири поезд қўзғалган.


– Ижодингизни ҳеч иккиланмай, иккига бўлиш мумкин. Аввало, Дадахон Ҳасанов инсон, қалб ва муҳаббат куйчиси бўлиб кўнгилларни ёритди. 1980 йилларга келиб эса, ўзининг ҳурлик ва озодликка, миллий истиқлолга қаратилган сиёсий қўшиқлари билан одамлардаги мустақилликка бўлган интилиш, озодликка бўлган ишонч учқунини алангага айлантирди.
Бироқ, қўшиқларингиз хоҳ ишқий, хоҳ, сиёсий бўлсин, “Она Туркистон”, “Мадаминбек” “Пахта қулиман”, кабиларнинг барчасини бошқа ҳеч кимда бўлмаган хониш билан ижро этгансиз. Уларнинг халқ қалбига сингиб кетишининг сабаби ҳам шу деб ўйлайсизми? Сизнингча, ҳозирги ёш қўшиқчиларда сўзнинг маъносини ҳис қилиш борми?


– Киши куйлаётган мавзуни ўзи ҳис қилиб куйламас экан, уни санъаткор деб бўлмайди. Юракдан чиққан нарсагина юракка боради. Киши нимани айтаётгани ҳам муҳим. Болаликдан ноҳақликка қарши қалбимда бир исён билан туғилган бўлсам керак. У даврлардаги халқнинг ҳолини кўриб туриб, нола, фиғонсиз куйлаш мумкин ҳам эмасди.


Ҳозирги ёшларда балки шу етишмас. Тўйда халқни ўйнатган одам санъаткор бўлиб қолавермайди. У шу халқнинг дардини куйлаши керак. Чиройли шеър ёзиш ҳамманинг ҳам қўлидан келади. Лекин ҳақиқатни ёзиш, одамлар ичидаги нарсани айтиш бошқа. Санъаткор ватанини, миллатини севиши лозим, унинг қиладиган иши халқни ўйнатиб, пулини олиш бўлиб қолмаслиги зарур. Ёшларга айнан шу – халқ дардини куйлаш етишмайди.


Албатта, халқ дарди билан яшаш барчамиз учун фарз. Бироқ, тўғри гапни айтиш ҳар доим ҳам, айниқса, сиз “Сени озод кўрсам она Туркистон” деб куйлаган пайтларда қийин бўлган. Бу ҳақида ўзингиз ҳам “Ўлмоғимни кутдилар мени, ҳақиқатни айтганим учун”, дея куйлагансиз. Ҳақиқатни айтганингиздан афсусланган пайтларингиз ҳам бўлганми?


– Тўғри сўзлаб, тўғриликни куйлаган одамга қийин экан. Тўғри сўз туққанингга ҳам ёқмаса-да, бошингга тўқмоқ бўлса-да, тўғри инсон бор нарсани куйлаб ўзини анча енгил ҳис қилади. Ноҳақликни кўрганда индамай кетавериш эса у учун виждонсизлик бўлиб туюлади. Албатта, ҳақиқатни айтиб шунча муаммога йўлиққандирман. Бироқ мен қилишим керак бўлган ишни қилдим, бундан ҳеч қачон афсусланмайман.


– Шогирдларингиз кўп. Уларнинг аксарияти халққа манзур бўлиб, эл орасида ҳурматини топиб ҳам бормоқда. Хўш, шогирдлар устозининг кўнглини тўлдира олишдими? Дадахон Ҳасановнинг уларга қўйган талаби қандай?


– Йўқ. Балки ҳозир одамларга ёқаётгандир. Лекин ҳали кўнглимни тўлдира олишгани йўқ. Бирида меникидек овоз бордир, бирининг истеъдоди кучлидир. Лекин бу ҳақиқий ҳофиз бўлди дегани эмас. Халққа керакли нарсани куйлаш, аввало унга нима кераклигини билиш зарур. Айтганимдек, тўйда пул топиш санъатнинг асл мақсади эмас. Бир даврага кириб, у ердагилар нимани истаётганини сезмасангиз ҳам, қўшиғингиз халқнинг юрагига етиб бормайди.


Демак, устознинг талабларига жавоб бериш осон эмас.


– Албатта. Санъаткор пулнинг ортидан қувиши керак эмас, халққа ёқиши керак.


– Дадахон Ҳасановдек халқ дарди билан ёниш, уни севиш учун киши қандай жиҳатга эга бўлиши лозим?


– Шу юртнинг фарзанди бўлиш керак холос!


Саидакбар МЎМИНОВ


Суҳбатлашди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3477 16:57 | 05.08.2023