Душаевнинг ойлик иш ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилинди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали шифокори Жалол Душаевнинг январ ойидан буён ойлик иш ҳақи ололмаётгани бўйича шикоят аризаси келиб тушди.
Тармоқнинг Тошкент вилояти бўйича меҳнат-ҳуқуқ инспектори дарҳол шифокор иштирокида мурожаатни атрофлича ўрганиб чиқди. Ўрганишга кўра, ташкилот томонидан унга 2025 йил январь ойи учун 25 иш куни – 96 соат навбатчилигига 3 млн сўмдан зиёд иш ҳақи тўланмаганлиги аниқланди. Шундан сўнг, иш ҳақи шифокорнинг пластик картасига тушириб берилди.
Бундан ташқари, иш ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилинди. Шифокорнинг байрам куни ҳам навбатчиликда тургани ва байрам куни учун белгиланган соатлари тўлиқ ҳисобланмагани, у аслида 120 соат ишлагани маълум бўлди. Шундан сўнг, унга яна қўшимча 522 минг сўм иш ҳақи тўлаб берилди.
Муҳаммаджон РЎЗМЕТОВ,
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика
Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0