Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 929.92-20.11

  • EUR

    13 496.25-9.34

  • RUB

    146.253.72

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 21-February

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 23:00

    +5 C

  • Juma, 21

    +6 +20

  • Shanba, 22

    +9 +20

  • Yakshanba, 23

    +11 +20

  • Dushanba, 24

    +9 +20

  • Seshanba, 25

    +9 +20

  • Chorshanba, 26

    -0 +20

  • Payshanba, 27

    +0 +20

  • Juma, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Сериалларни деб тарбияни унутаётган миллатга айландикми?

Бу мавзуни, теша тегмаган, деб ҳам айтолмаймиз. Очиғини айтаман, аввал чет эл сериалларинг оммалашуви ва улардаги очиқ саҳналар ва диологлар ҳақида “тер тўкиб” гапирган бўлсак, айнан хусусий телеканаллар фаолиятига рухсат берилгандан кейин бу муаммо арзимас бўлиб қолди!
Жамият
419 11:30 | 15.02.2025 11:30

Чунки инкубатордан чиққан жўжалардек бир хилликни “вазифа” қилган, савияси саёз миллий сериалларимизни, томошабин сифатида, маънавий озуқа беради, деб айтиб бўлмайди.


Тўғри, ичида озгина миллат ғурурини, ўзлигимизни англатиб, эслатиб турадиган сериаллар ҳам талайгина. Аммо аксарияти томошабинда тушкун ва оғир кайфият уйғотадиган сериаллар сирасига кириб бормоқда. Бундан бир неча йиллар аввал “Миллий” телеканалида намойиш қилинган “Фолбин” сериали анча танқидларига учраган эди. Шундай бўлсада бир неча марта эфирга узатилди.


Алберт Камюнинг “Бегона” асаридаги воқеалар ёдингиздами? Унда Мерсо ўз онасининг жанозасида йиғламагани учун суд қилинади. Мерсо “Яшаяпман, демак айбдорман”, - деган иқрорга келади. Яқинда бир танишим қайси сериалларни кўрасан, дея сўз қотди. Жавоб бера олмадим. Танишим мени таъна-ю дашномларга кўмиб ташлади. Бу каналда бу сериал, мана бунисида у сериал...., дея. Нима, мен ҳам ўзини сохта қайғуга ботган қилиб кўрсата олмаган Мерсо каби баъзи кишиларнинг “ҳангомаси” учун сериал кўрмаганимга айбдор бўламанми?!


Масалани бошқа томонига эътибор қаратайлик. Сериалларни кўрганман. Томошабин сифатида ҳам, журналист сифатида ҳам кузатганман. Аммо бир хил ва зерикарли диалоглар, бақирадиган қайноналар, пайт пойлайдиган тулки келинлар мавзуси, ўғирлик, қаллоблик, беҳаё ётоқ саҳналари бир мени эмас, кўпчиликнинг меъдасига теккан. Ахир қандай қилиб, менталитетимизга мос келмайдиган сериалларни намойиш қилиб, ундан маънавий озуқа олиш мумкин? Гапимнинг исботи ўлароқ яна “Миллий” телеканалига мурожжат қиламиз. Миллий номига мос ва хос рекламаларини қотирадиган телеканалнинг ўтган мавсумида шов-шувларга сабаб бўлган “Алфонс ёҳуд бахт овчиси” сериалидаги бош образлар, эпизодлар, ғоя ва сценарийдаги камчиликларга шунчаки кўз юмиб бўлмайди. Сериал бош қаҳрамонлари бўлмиш “забардаст” йигитларнинг аёллар ҳисобига яшаши, “Азамитик” номи билан ўзидан 20-25 ёш катта аёлларни турли йўллар билан тузоғига тушириб, гўёки муҳаббати билан унга боғланиб қолгандек кўрсатиб, сохта муносабатларга урғу бераётган саҳналарни очиқ кўрсатиб, нимага эришмоқчимиз?! Жамиятда бундай номақбул кимсаларнинг кўпайгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо уларни экранга олиб чиқиб, “тарғибот” қилиб қўймаяпмизми?


Балки сериалнинг ўз мухлислари бордир. Балки фикримиз учун кескин танқидга ҳам учрармиз. Бироқ, нега фақат ўзимизни эмас, дарс тайёрлаш ўрнига сериал кўраётган фарзандларимизни ўйламаймиз? Тили чиқиб-чиқмай, қатор-қатор каналлар ва сериалларнинг номини, ким-кимнинг аёли, ким-кимнинг жазмани ҳақида бидирлаётган боламизга қайғурмаяпмиз?


Машҳур сўз устаси Ҳожибой Тожибоев айтганидек, “Кўнгилни кенг қилиб...” нималарни беъэтибор қолдиряпмиз? Миллат оналари, аёллари қаёққа қараб кетишмоқда? Наҳотки, олди-қочди сериаллар билан олтинга тенг вақтларимизни сарфлаб юборяпмиз? Сериаллардаги сарпо-суруғ, данғиллама тўйлар, ўзига оро берган сатанг қизлар-у, йигитларга фарзандаларимиз тақлид қилмаяптимикан?


Оғриқли ва аянчли саволлар бисёр. Биров дардингни эшитмайди. Аноним тарзда ҳам, ижтимоий тармоқларда ҳам бундай саҳналардан чарчаган халқнинг фикрини “негатив”лар фикрига йўйиб қўяверамиз! Бундай ўринли танқидларга эса топилган баҳона жуда жўн! “Ёқмаса, бошқа канални кўр! Бизнинг ўз томошабинимиз бор”....


Халқ тили билан айтганда “отам замони”да “Ўзбектелефилъм” ДУК кенгаши томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йилда “Миллий сериал комплекс ижодий ишлаб чиқариш дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унга кўра сериаллар, аввало, бадиий кенгаш муҳокамасидан ўтиб турган. Бу қарор ижодкорлик муҳитини эркинлаштириш сабаби билан 2020 йил сентябр ойида ўз кучини йўқотган. Давлат телеканалларида сериаллар ҳали ҳам кенгашда муҳокама қилинсада, хусусий каналларнинг “ўзига хон, ўзига бек”лигини қандай тушуниш мумкин?


Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкин-ки, ўзимизни, вақтимизни, қалбимизни алдаб, ҳақиқий реал ҳаётимиздаги фазилатларимизга, қадриятларимизга путур етказмаслигимиз керак.



Чўлпоной Аҳмедова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3477 16:57 | 05.08.2023