“Жомарт” конидаги фожиа оқибатида етти ишчи ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Улитау шаҳрида жойлашган ушбу кондаги фожиа ҳақида конга эгалик қилувчи Kazakhmys холдинги хабар берди.
Воқеа жойига Улитау ва Қарағанда вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг куч ва воситалари, жумладан кинологлар, Табиий офатлар тиббиёти маркази ходимлари ва Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги психологлари юборилган.
Бугун, 18 февраль куни тонгда холдинг дастлабки маълумотларга кўра, Kazakhmys конлари учун хос бўлмаган табиий газ портлаши содир бўлганини маълум қилди. Воқеа сабаблари ва ҳолатлари аниқланмоқда. Фожиани текшириш учун махсус ҳукумат комиссияси тузилди.
Фавқулодда хизматлар олти ишчининг жасадини топган. Еттинчи ишчини қидириш ишлари давом этмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0