Валюта UZS
  • USD

    12 130.0132.08

  • EUR

    14 245.4850.98

  • RUB

    153.041.27

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +7 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +5 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +4 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 16-December

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +7 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +5 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +4 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • Seshanba, 16

    +5 +20

  • Chorshanba, 17

    +5 +20

  • Payshanba, 18

    -0 +20

  • Juma, 19

    +1 +20

  • Shanba, 20

    +1 +20

  • Yakshanba, 21

    +0 +20

  • Dushanba, 22

    +3 +20

  • Seshanba, 23

    +2 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Битта болага 150 доллар етмаяпти: фарзандингизга бир ойда қанча маблағ сарфлайсиз?

Ўзбек жамиятида фарзанд масаласига жиддий омил сифатида қаралади. Бизда оилалар азалдан серфарзанд бўлиб келган. Болалар нафақат келажак давомчиси, балки кексайганда ота-онанинг боқувчиси ва қаровчиси сифатида ҳам қаралади. Шу сабабдан оилаларда бола тарбияси ва унинг яшаш шароити муҳим рол ўйнайди. Хўш, бугун мактабда ўқийдиган битта болани таъминлаш ота-оналарга қанчага тушади? Бу борадаги шахсий кузатувларимизни қуйида баён этамиз.
Жамият
133 15:10 | 16.12.2025 15:10

Мамлакат бўйлаб болаларга сарфланадиган маблағларни миқдори жуда ўзгарувчан. Чунки пойтахт ва вилоят марказларида одатда кўпроқ, чекка ҳудудлар, қишлоқларда камроқ маблағ сарфланади. Бу таълим харажатлари, турли эҳтиёжларнинг кам ёки кўплиги билан боғланади. Шу сабабдан болалардан сарфланадиган харажатларни географик ўриндан келиб чиқиб ҳисоблаш маъқулроқ. Шунингдек, таҳлилда ўртача 10-12 ёшли бола деб оламиз. Боланинг харажатларини эса тўртта катта гуруҳга бўлиш мумкин: озиқ-овқат, кийим-кечак, таълим ва бошқа қўшимча харажатлар.


1. Озиқ-овқат


Аввало Тошкент шаҳрида бир нафар болага сарфланадиган тахминий суммани ҳисоблашдан бошлаймиз. Маълумки, Тошкент иш ҳақи ва даромадлар энг юқори бўлган, шунга мутаносиб равишда нархлар ҳам қимматроқ бўлган ҳудуд саналади. Гўшт ва шунга ўхшаш маҳсулотлар ҳам Тошкентда қимматроқ (масалан вилоятда лаҳм гўшт нархи 120-130 минг сўмни ташкил этса, бу миқдор пойтахтда 150 минг сўмдан кам эмас). Тўрт кишилик оила бир ойда озиқ-овқатга 3 миллион сўм атрофида сарфлайди десак, бир болага 750 минг сўмдан тўғри келади.


Вилоят марказларида эса озиқ-овқат нархлари бироз пастлиги ҳисобга олсак, бир бола учун ўртача 400 минг сўм миқдорида маблағ сарфланиши мумкин. Қишлоқларда эса кўрсаткич бундан ҳам пастроқни ташкил этади, масалан чекка ҳудудларда қатор озиқ-овқат маҳсулотлари шахсий томорқада етиштирилиши ҳам мумкин. Гўшт мева-чева ҳам шулар жумласидандир. Аммо барибир, боланинг озиқ-овқатида камида 250-300 минг сўм миқдорида маблағ кетишини ҳисоблаш адолатлидир. Кузатувларга кўра, қишлоқларда ҳам маҳсулотларни бозор ва дўконлардан харид қилиш кўпайиб, маҳсулот етиштириш эса камайиб бормоқда.


2. Кийим-кечак


Бу ҳам энг зарур бандлардан саналади. Аҳоли даромадлари ошган сари, болаларнинг кийинишига алоҳида эътибор берилмоқда. Аввал одатда икки хил мавсумга мос кийимлар сотиб олинарди: қишки ва ёзги. Об-ҳаво ва иқлимнинг ўзгариши, табиат инжиқликлари, турли кутилмаган сюрпризлар (масалан қиш ўртасида ҳавонинг исиб кетиши, чанг-тўзонлар, баҳор ва кузда ёмғир ёғмаслиги) кийим борасида жиддий ўйлашга мажбур қилмоқда. Шу сабабдан болага бир йилда камида 2-3 марта бош-оёқ кийим-кечак сотиб олиш зарур. Бир болани кийинтириш ўртача 1 млн сўмга тушади деб ҳисобласак, бу бир йилда камида 3 млн сўм бўлади. Демак, боланинг кийиниши оила бюджетига ойига камида 250 минг сўмдан тушади.


Бу борада ҳудудларни ажратишни мувофиқ кўрмадик, чунки кийим-кечак ҳамма жой учун стандарт ва нархлар яқин бўлган харажат саналади. Яъни, масалан оддий қишки қалин этик пойтахтлик ўқувчига ҳам, тоғлик ўқувчига ҳам бирдек зарур. Албатта, бозорлар ва нархларда фарқ бўлиши мумкин.


3. Таълим


Давлат мактабларида ўқиш бепул, аммо бу билимли бўлиш мутлақо текин, харжсиз дегани эмас. Ушбу бандда кескин фарқлар бўлиши мумкин. Чунки, боланинг таълим олишига маблағ сарфлаш ота-онанинг муносабати, молиявий ҳолати ва бошқа қарорларига боғлиқдир. Кузатувларга кўра, ҳатто олис қишлоқларда ҳам қўшимча дарслар, репититорлик оммалашиб бормоқда. Албатта репититорлик масаласида энг юқори нархлар Тошкент шаҳрида саналади. Пойтахтда бир фандан қўшимча машғулотларга ўртача 300-400 минг сўм сарфланиши мумкин. Турли бренд ўқув марказларида нарх бунданда қимматроқ. Демак пойтахтлик оила бир фарзандини икки фандан қўшимча дарсларга бериш учун камида 600-800 минг сўм сарфлайди.


Вилоятлар марказида эса нархлар бироз мўътадил, ўртача 150-200 минг сўмга қўшимча дарсларга қатнашиш мумкин. Қишлоқ мактабларида эса бу қиймат 100-120 (иккита фан ўртача 250 минг сўм) минг сўмни ташкил этади. Репититордан ташқари таълим учун бошқа сарфлар ҳам мавжуд.


Бу ўқув қуроллари, синф харажатлари, тамадди қилиб олиш, кўзда тутилмаган бошқа нарсалар киради. Бизнинг бу учун ҳам пойтахтлик ўқувчига камида 200 минг сўм, вилоят маркази ва туманда яшовчиларга ўртача 100 минг сўм зарур бўлади. “Мактаб фонди, синф фонди” деган йиғимларга ҳам кўз юма олмаймиз – бир ойда 100 минг сўмча.


Хусусий таълим ташкилотлари масаласида ҳам фарқ катта. Масалан Тошкентда энг арзон хусусий мактабнинг ўртача тўлови 2,5-3 млн сўмдан бошланади. Қишлоқ ҳудудида бу пул оддий оиланинг бир ойлик озиқ-овқат харажати саналади. Бундан ташқари, қишлоқ ҳудудларида хусусий мактаблар сони кам, асосан давлат мактаблари устун саналади.


4. Бошқа харажатлар


Бугун биз бозор иқтисодиётида яшаяпмиз, капиталлашув кучайди, даромад ва харажатлар, эҳтиёжлар ошди. Бугунги болалар 20 йил аввалгидай кўчада оддий чиллак ўйнайдиган, ялангоёқ чопиб юрадиган авлод эмас. Уларда ҳам эҳтиёжлар кенгайиб бормоқда. Масалан, уларни турли истироҳат боғларига, маданий тадбирларга ва ҳатто саёҳатларга олиб бориш кўпаймоқда. Албатта бу нормал ва ижобий жараён. Ҳатто кўплаб болалар замонавий смартфон ва ноутбуклардан фойдаланади, интернет тармоғи фойдаланувчиси саналади. Хуллас, асосий эҳтиёжлардан бошқа кўзда тутилмаган бошқа харажатларга ҳам маблағ зарур. Аммо бу оиланинг иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади.


Масалан, кимдир боласига замонавий ноутбук сотиб олиб бериши, унга интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятини бериши, турли кўнгилочар тадбирлар ва лагерларга юбориши мумкин. Айниқса, Тошкент ва бошқа йирик шаҳарлар бу борада серҳаражат десак, адашмаймиз. Аммо баъзи оилалар бу нарсаларга умуман харажат қилмаслиги мумкин. Масалан, олис қишлоқларда бундай харажатларга деярли имкон йўқ. Яъни, қўшимча харажатлар оиланинг ҳолатидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ўзбекистон миқёсида 0 сўмдан 200 минг сўмгача болага қўшимча харажатлар кетиши мумкин.


Хулоса қиладиган бўлсак, Тошкент аҳолиси бир нафар фарзандига энг кўп пул сарфлаши мумкин экан. Ҳисоб: 750.000+250.000+800.000+200.000 жами 2 млн сўм (бу эса 165 доллардан ортиқроқ дегани). Ўртача пойтахтлик оила бир ойда фарзандига шунча маблағ ишлатади.


Вилоят марказларида эса вазият қуйидагича: 400.000+250.000+500.000+100.000 жами 1 млн 250 минг сўм, қўшимча харажатлар бўлса бу миқдор яна ошади.


Олисроқ ҳудудларда эса математик ҳисоб-китоб: 300.000+250.000+250.000+100.000 жами 900 минг сўм. Албатта, бу миқдор бироз кўпайиши ёки камайиши ҳам мумкин.


P/S: Бу рақамлар ва маълумотлар мутлақо шахсий кузатувларга асосланган ва фарқлар бўлиши мумкин. Биз умумий тасаввур уйғониши учун рақамларни яхлитлаб келтирдик. Шунингдек, ҳудуддан келиб чиқиб, харажатлар йиғиндисида ҳам фарқ қилиши табиий. Масалан, Самарқанд шаҳридаги нархлар ҳам пойтахтга яқинроқ саналади. Ёки Қорақалпоғистон, воҳаларнинг олис ҳудудларида нархлар арзонроқ бўлиши эҳтимоли бор.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5413 16:57 | 05.08.2023