Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 913.194

  • EUR

    13 908.80-26.67

  • RUB

    154.170.87

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 31-March

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Dushanba, 31

    +18 +20

  • Seshanba, 01

    +19 +20

  • Chorshanba, 02

    +18 +20

  • Payshanba, 03

    +21 +20

  • Juma, 04

    +25 +20

  • Shanba, 05

    +22 +20

  • Yakshanba, 06

    +21 +20

  • Dushanba, 07

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бухоро амирининг шахсий табиби докторша Ракитская нега оломон томонидан тошбўрон қилинган эди?

Бухоро амирлигида олий ҳукмдор – амир хизматида жуда кўплаб лавозим ва мансаб эгалари туришгани маълум. Амирнинг кун тартиби, ибодат вақти, илм ва қироат соати, хавфсизлиги баробарида соғлиғи масаласи ҳам асосий эътиборда бўлган. Шу сабабли бу ишга тажрибали, ҳар томонлама зеҳнли, тиб илмидан чуқур бохабар кишилар тайинланган.
302 17:48 | 27.03.2025 17:48

Манғит сулоласининг тўққизинчи амири Абдулаҳадхоннинг шахсий табиблари орасида рус шифокори Ракитская ҳам бўлиб, у Россия императори томонидан ҳадя этилган. Айрим маълумотларга кўра, у Амир Олимхон ҳузурига Россия императори Николай II томонидан юборилган. Лекин архив материаллари унинг 1898-1899 йилларда Бухорога келганини кўрсатади. У Санкт-Петербургда сарой театрининг энг гўзал раққосаси бўлиб, тахминан 19 ёшлигида амир ҳузурига юборилган, сулув раққоса бўлиш билан бирга, табобатдан ҳам хабардор бўлгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Ракитская Бухорода тожиклар орасида “духтир Шо”, “духтури Шоҳ”, яъни “шоҳнинг шифокори”, руслар орасида “дохтуршах”, “докторша” номлари билан танилган.


Садриддин Айнийнинг “Эсдаликлар”ида ёзилишича, у 50 ёш атрофида, лекин шундай кийинган ва пардозланган эдики, унга 30-35 ёш бериш мумкин эди. Духтури Шоҳ Гавкушон гузаридан уй олган бўлиб, уни европача усулда қайта тиклайди. Лекин ўз уйида ҳеч вақт касалларни қабул қилмаган. Бойлар ва уларнинг ўғиллари фойтун юборишар, уларни хонадонига бориб даволарди.


Дастлабки йилларда Ракитская фақат Амир Абдулаҳадхонни, амалдор ва савдогарларни даволаган. 1901 йилда Бухоронинг эски шаҳридаги рус-тузем шифохонасига, 1903 йилда мазкур шифохонанинг аёллар бўлимига масъул бўлиб, ушбу лавозимда 9 йил ишлаган. 1912 йилда фақат бой қатлам вакилларига хизмат кўрсатади, деган айблов билан шифохона раҳбари ўринбосари лавозимидан озод қилинган. Гарчи қуйи табақа вакиллари, камбағалларга эътибор қаратмаган бўлсада, Бухоро аҳолиси орасида касалларни яхши даволаши билан машҳур бўлган. Шу сабаб маҳаллий аҳолининг талаби билан ўз лавозимида қолдирилган. 1912 йил кузидан аёллар шифохонаси раҳбарлигидан кетган.


Маҳаллий тилни яхши билган Духтури Шоҳ амир ўрдасида юқори мавқега эга бўлган. Айрим ҳужжатларда кўрсатилишича, Ракитская маҳаллий савдогарлар орасида катта шуҳрат қозониши билан бирга, амир Абдулаҳадхоннинг доимий ҳомийлигида бўлган. Бир жойдан иккинчи жойга амир тайинлаган фойтунда, извошчи кузатувида олиб борилган.


Амир Абдулаҳадхон Ракитскаяга қаттиқ ишонч билдириб, ундан тиббий ёрдам олиб турган. Ҳатто тиббий ёрдам кўрсатмагани ҳақида арз қилиб, унинг ишдан бўшатилишини сўрашганда ҳам амирнинг фармони ва қозикалон илтимоси билан А.С.Лютшдан Ракитскаяга ҳеч қандай жазо чораларини кўрмаслиги сўралган. Ракитская амбулатория қабулини совуққонлик билан олиб борган, қабулни эрта тугатган ва узоқ қишлоқлардан келган беморларнинг илтимосига умуман қулоқ тутмаган. Беморлар унинг қабулида суткалаб кутиб қолган. Шундай бўлса-да, рус шифокор аёли Бухорода қолиб, амирнинг оилавий шифокори сифатида фаолият кўрсатаверган. Духтури Шоҳ ҳатто мамлакат бош вазири ҳисобланган Останақул қушбегини даволашни рад этган. Шунингдек, у амбулатор қабулларни камайтириб юборган, фақатгина уйма-уй буюртмаларга борган. Уни Мирзо Насрулло Қушбеги эски лавозимида қолиши учун қўллаб турган.


Бухорода ўн-ўн икки фойтун ва беш-олти араваларга эга Жўра карвонбой деган киши бўлиб, у ҳам Духтури Шоҳ қўлида даволаниб, унинг доимий мижозига айланган. Ракитская амалдор билан яқин дўст бўлгач, ундан инглиз эгар жабдуқларига эга иккита учқур от сотиб олади ва Жўра карвоннинг отбоқарлари ғамхўрлигида унинг отхонасида сақлайди. Ҳар куни Жўра карвон Духтури Шоҳнинг вақтига қараб соат 3-4 ларда отлардан бирига ўзи, иккинчисига чавондози миниб докторнинг уйига борарди. Духтури Шоҳ Жўра карвон билан отга миниб шаҳардан ташқарига чиқиб кетар ва тунда, яъни бойлар фойтун жўнатадиган пайтгача қайтиб келар эди. Шифокор Пензяковнинг маълумотига кўра, Ракитская Жўра карвонни даволагани учун у билан яқин муносабатда бўлган.


Амир Олимхон Бухорони тарк этгандан сўнг ҳам Духтури Шоҳ ушбу шаҳарда ўн йилча истиқомат қилган дейишади. Лекин бу ҳақиқатга тўғри келмайди. 1918 йилнинг мартида Колесов воқеалари пайтида хонликда татар, рус миллатига мансуб одамларга ва жадидларга қарши фитна кучайган. Ракитская Амир Олимхон яшайдиган Моҳи Хоссага Жўра карвон билан қочишни ният қилган. Аммо Ситораи Моҳи Хосса саройи йўлида бир гуруҳ диний уламолар, оломон томонидан тош ва таёқлар билан уриб ўлдирилган. Иккаласи кўплаб инсонлар қаторида талотўп қурбонига айланишган.



Архив материаллари ва илмий адабиётлардаги маълумотлар хронологиясидан аён бўлмоқдаки, Духтури Шоҳ сўнгги икки амир – Абдулаҳадхон ва Саййид Олимхон даврларида Бухорода фаолият юритган. Ўзига юқори бино қўйгани, оддий халқни менсимагани, уларнинг мурожаатларига қулоқ тутмаслиги, фақат бадавлат аҳоли вакиллари хизматига шошгани сабаб халқ нафратининг қурбонига айланади. Ҳатто оғир аҳволда жарроҳлик столида амалиётни бошлаш учун кутиб турган беморларга бормаган. Ҳомиладор аёлларга туғруқ ёрдамларини кўрсатмаган. Оқибатда, қаҳр-ғазаби ошган оломон томонидан жазоланган.


Бухорода Ракитскаядан ташқари бошқа кўплаб рус шифокорлари янги очилган касалхонада фаолият юритган. 1888 йилда Е.С.Брейтман, 1889 йилда И.Ф.Пензяков, 1898 йилда Е.М.Финкельштейн ва фармацевт П.И.Рейнгард шаҳарга келиб, шифохонада ишлашган. Рус тузем шифохонасининг аёллар бўлимига Ракитскаядан кейин С.В.Грачев-Тарновский, Ю.М.Хаитлар раҳбарлик қилишган. Бухоронинг Эски шаҳар қисмидаги шифохона Шайх Жалол дарвозаси олдида бўлиб, унда олти нафар тиббиёт ходими, хусусан – Е.Н.Мендельшвам (бош шифокор), А.С.Фрейк (ҳамшира), С.В.Мецберг (ҳамшира, таржимон) хизмат кўрсатган. Янги шифохона эса Бозори чўб (ўтин бозори) кўчасида ташкил этилган.


Шавкат Бобожонов,
Тошкент давлат юридик университети доценти,
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори


Долзарб мавзулар

Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид