Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 937.1623.97

  • EUR

    13 937.2028.4

  • RUB

    154.550.38

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +12 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 01-April

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +12 C

  • Seshanba, 01

    +23 +20

  • Chorshanba, 02

    +23 +20

  • Payshanba, 03

    +25 +20

  • Juma, 04

    +29 +20

  • Shanba, 05

    +24 +20

  • Yakshanba, 06

    +26 +20

  • Dushanba, 07

    +28 +20

  • Seshanba, 08

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Касбингиз ўзингизга мосми?

Ҳаётимиз давомида «темперамент» атамасига тез-тез дуч келсак-да, унинг асл мазмуни ва бизга таъсири тўғрисида етарлича ахборотга эга эмасмиз.
Жамият
160 21:56 | 30.03.2025 21:56

Темперамент инсоннинг туғма характери бўлиб, у асаб тизимининг хусусиятлари билан чамбарчас боғлиқдир. Темпераментни тузатиш ёхуд ўзгартириш мушкул вазифа бўлгани сабабли ҳар биримиз индивидуал қобилиятларимизни инобатга олиб, ҳаёт тарзимиз ва меҳнат фаолиятимиз йўналишларини танлаб олганимиз маъқулроқ.


Сизнинг темпераментингиз холерик, сангвиник, меланхолик ёки флегматик типига мансублигини аниқлаш учун бугунги кунда интернетда турли махсус психологик сўровномалар ва тестлар мавжуд. Шунингдек, темперамент турини ҳар бир типга берилган таърифлардан келиб чиқиб аниқлаш ҳам мумкин.


Холерик типдаги инсонлар мулоқотга тез киришувчан фаол ва ҳаракатчан бўлса ҳам, қўпол, қайсар ва дилозор бўлишади. Холерик типдагиларга тадбиркорлик, журналистлик, режиссёрлик ва жарроҳлик йўналишлари тўғри келади. Бу типдаги инсонлар жамоада тезликда ўз ўрнига эга бўла оладиган, стрессга чидамли ва энергияга бой ходимлардир.


Сангвиник типдаги инсонлар қизиқувчан, меҳнатсевар, ҳозиржавоб, шу билан бирга, ўзига ортиқча баҳо берувчилардир. Бундай кишилардан моҳир ташкилотчилар, раҳбарлар, ўқитувчилар чиқади. Уларда туғма раҳбарлик қобилияти мавжуд.


Флегматиклар ўз фикрида собит, хотиржам, ишбилармон бўлишса-да, дангасалик ва тушкун кайфиятдан холи эмас. Бу типдагиларнинг энг кучли хислати хотиржамлик. Шунинг учун ҳам улардан илмий тадқиқот, медицина ва бухгалтерия йўналишлари бўйича кучли мутахассислар чиқади.


Меланхоликлар одатда мулойим, фаросатли, гўзалликка интилувчи бўлиб, тез-тез аразлаб ва ғамгин бўлишади. Улар билан мулоқотга киришиш жуда мушкул, улар учун ижодкорлик ишлари афзалроқ. Бу типдаги инсонлар рассомлик, санъат ва бастакорлик билан шуғулланганлари маъқул.


Ҳақиқий холерик ёки флегматиклар ҳаётда камдан-кам учрайди. Кўпгина ҳолатларда инсонларда барча типлар мужассам бўлиб, улардан бири устунлик қилади, холос.


Темпераментлар яхши ва ёмон турларга бўлинмайди, шунчаки биз бўлажак касбимизни танлаганда темперамент хусусиятларимизни инобатга олишимиз лозим.


Шундагина ўз касбимизнинг моҳир эгасига айланиш эҳтимоли юқорироқ бўлиб, ишлаб турган корхонамизга ва умуман жамиятга тегадиган нафимиз кўпроқ бўлади.


Лола Жўраева,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Бухоро вилояти кенгашининг бўлим мудири


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3719 16:57 | 05.08.2023