Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 937.1623.97

  • EUR

    13 937.2028.4

  • RUB

    154.550.38

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +12 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 01-April

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +12 C

  • Seshanba, 01

    +23 +20

  • Chorshanba, 02

    +23 +20

  • Payshanba, 03

    +25 +20

  • Juma, 04

    +29 +20

  • Shanba, 05

    +24 +20

  • Yakshanba, 06

    +26 +20

  • Dushanba, 07

    +28 +20

  • Seshanba, 08

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Кўз касалликлари нега кўпаймоқда?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда 2 миллиарддан зиёд инсонлар кўз касалликлари, кўриш қобилиятининг бузилиши ёки кўра олмасликдан азият чекишади. Уларнинг бир миллиарддан ортиғида кўз касалликлари унинг олдини олмаслик ва даволанмаслик натижасида вужудга келган. Бу кўрсаткич, яъни кўз касалликлари билан касалланиш даражаси мамлакатимизда ҳам анча ачинарли ҳолатда.
Жамият
202 23:25 | 29.03.2025 23:25

Кўз касалликлари нега кўпаймоқда?


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда 2 миллиарддан зиёд инсонлар кўз касалликлари, кўриш қобилиятининг бузилиши ёки кўра олмасликдан азият чекишади. Уларнинг бир миллиарддан ортиғида кўз касалликлари унинг олдини олмаслик ва даволанмаслик натижасида вужудга келган. Бу кўрсаткич, яъни кўз касалликлари билан касалланиш даражаси мамлакатимизда ҳам анча ачинарли ҳолатда.


Статистика агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, 1 миллион 50 минг 200 нафар фуқарога биринчи марта кўз ва унинг қўшимча аппарати касалликлари ташхиси қўйилган. Бу 2019 йилга нисбатан қарийб икки баробар кўп. Ушбу беморларнинг 58 мингдан ортиғи биринчи марта узоқни кўра олмаслик дардига учраган. Уларни ёшига нисбатан таққослаганимизда, 14 минг 900 нафари 14 ёшгача бўлган болалар, 11 минг нафардан ортиғи 15-17 ёшли ўсмирлар, 32 минг 600 нафари 18 ва ундан катта ёшдагилардир. Бундан ташқари, катаракта аниқланган 25 минг нафардан зиёд одамнинг 1000 нафардан кўпроғи 14 ёшгача бўлган болалардир.


Хўш, қайси омиллар кўз касаллик­ларига сабаб бўлади? У нимага болалар орасида ортмоқда? Олдини қандай олиш мумкин?


– Сўнгги пайтларда аксарият юртдошларимиз кўз ва унинг қўшимча аппарати касалликлари, жумладан, кўзнинг тўр пардаси, кўз ичи қон кетиши, миопия, гиперметропия, кўз яллиғланиши касалликлари, узоқни кўра олмаслик бўйича мурожаат қилишмоқда, – дейди Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкилий-услубий бўлими мудири, катарактолог Мурод Тимуров. – Афсуски, улар орасида ёшлар ва болалар ҳам кўп.


Статистик маълумотлар ва таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда болалар ва ўсмирлар орасида асосан кўриш қобилиятининг пасайиши, миопия, гиперметропия каби касалликлар авж олган. Албатта, бу бир қатор омиллар билан боғлиқ. Ҳомиладорлик даврида она шифокор тавсиясисиз дори-дармонларни қабул қилиши ҳам боланинг кўриш органлари заифлашишига олиб келади. Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойида она шифокор тавсиясисиз ҳеч қандай дори-дармон ичмаслиги керак. Шунингдек, қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳам кўз касалликларини келтириб чиқариши мумкин.


Кўз ва унинг қўшимча аппарати касалликлари вужудга келишига сабаб бўладиган яна бир асосий омил – мобил телефонлар, компьютерлар, телевизор ва ахборот технологияларидан нотўғри ва меъёридан ортиқ фойдаланишдир. Унутмаслик керакки, уяли телефондан меъёрдан ортиқ фойдаланиш, телевизорни доимий ва нотўғри кузатиш болаларнинг кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади.


Европалик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, компьютерда кунига уч соатдан кўп ишлаш кўриш қобилияти пасайишидан ташқари, организмнинг чарчаши, асаб тизими ва қон айланишининг бузилиши, нафас олишнинг ёмонлашиши, бош оғриғига ҳам сабаб бўлиб, инсонга психологик таъсир кўрсатади.


– Мутахассис сифатида кўзлар соғломлиги учун қандай тавсиялар берасиз?


– Кўз саломатлиги умумий саломатлигимизнинг муҳим қисмидир ва унинг касалланиши ҳаёт сифатимизга таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун кўзни мунтазам текширувдан ўтказиш, бирон-бир аломат пайдо бўлганда тезда мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Эрта ташхис қўйиш ва тўғри даволаш, муайян спорт машқларини бажариш кўриш қобилияти заифлашиши олдини олади. Бундан ташқари, соғлом овқатланиш муҳим аҳамиятга эга. Танада А ва Е витаминлари етишмаслиги ҳам кўришнинг пасайишига олиб келади. Сариқ рангли мевалар, дуккаклилар, гўшт, балиқ ёғи, сабзавот ва сутдан тайёрланган бошқа маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш бундай касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Компьютер олдида кўп ишлайдиган одамлар иш режасига амал қилишса, фойдадан холи бўлмайди. Йилига бир марта кўз шифокори кўригидан ўтиш керак. Шунингдек, компьютерда ишлаётганда махсус кўзойнакдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чунки бундай кўзойнаклар кўзни монитордан чиқадиган электромагнит нурланиш таъсиридан ҳимоя қилади.


Фаридун Йўлдошев,
журналист



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3719 16:57 | 05.08.2023