Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 937.1623.97

  • EUR

    13 937.2028.4

  • RUB

    154.550.38

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +12 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 01-April

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +12 C

  • Seshanba, 01

    +23 +20

  • Chorshanba, 02

    +23 +20

  • Payshanba, 03

    +25 +20

  • Juma, 04

    +29 +20

  • Shanba, 05

    +24 +20

  • Yakshanba, 06

    +26 +20

  • Dushanba, 07

    +28 +20

  • Seshanba, 08

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Агар аёл дард чекса...

Дард билмаган бахтнинг ҳам қадрига етмас. Эҳтимол, дард чекмас – кесак, дейишлари шундандир.
Жамият
207 21:31 | 30.03.2025 21:31

Баъзан беихтиёр ўйлаб қоламан. Худо дардни эркакка кўпроқ берганмикан ёки аёлга? Менимча, аёлга, ундан ортганини эса эркакка берган... Чунки фақат аёлгина, юрагини алам, жонини оғриқ кемираётганда ҳам кулиб тура олади. Чунки фақат угина дардини ўзгага кўрсатмасликни, унинг ҳам кўнглини хуфтон қилмасликни эплай олади, бошқаларнинг дили оғримаслиги учун ўз дил оғриқларини яшира олади. Эҳтимол, шунинг учун ҳам аёлнинг жонини қирқта дейишар.


Аёл ўз матонатини кўрсатиш учун ошкора қаҳрамонлик кўрсатиши шарт эмас. Унинг ўз дардини сездирмай, ёрини кулиб кутиб ола билиши, жони оғриётганда ҳам боласининг кўзларига жилмайиб боқишининг ўзи матонат. Тўлғоқ азобини кўтаришининг ўзи матонат!


Севимли адибимиз Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» асаридаги буюк матонат акс этган воқеани эслаб кўринг-а: немислар одамлар устида ўтказган ғайри-инсоний тажрибаларидан бири эди у. Фашистлар қаҳратон қиш палласи музни тешиб, яланғоч асирларни сувга туширадилар ва бўйнигача муздай сувда бўлган одамнинг билагидан тутиб, соатларига қараганча, музлаётган одамнинг пульсини санаб турадилар. Улар ўша совуқда одам зоти қанча вақтда музлаб ўлиши мумкинлигини аниқлаётган эдилар. Аммо шу мудҳиш тажриба жараёнида уларни бир воқеа ҳайратга солади: муз орасидаги сувга туширилган навбатдаги асир – аёл кишининг белгиланган, аниқроғи, бошқа асирлар музлаб улгурган вақтдан анча кейин ҳам кўзлари очиқ, юраги эса ҳамон уриб турганди. Чунки ўша дамда аёлнинг нигоҳи совуқда дилдираб турган асирлар сафидаги боласида эди.


Мен асарнинг шу қисмини ўқиётиб йиғлагандим. Йиғлаётиб, аёл зотининг нақадар буюк қудратга эга эканидан ҳайратлангандим ҳам. Ҳаёт аёл номли мўъжизаси билан бунчалар ҳайратларга тўла.


Азиз ўқувчи, эҳтимол, сиз мендан «Садоқат ва меҳр йўлида адашган айрим аёллар-чи?» деб сўрамоқчидирсиз. Аммо, сиз биласиз-а, қизалоқларнинг ҳаммаси фаришта бўлиб туғиладилар. Баъзи ҳолларда тарбия ва муҳит, улар эриша олмаган меҳр ва эътибор, айрим ҳолатларда эса алам ва нафрат уларни жоҳила, бемеҳр қилиб қўяди. Ловуллаб турган олов кулга айланади гўё.


Мен фаҳш йўлига кирган, вужудининг бир парчаси – фарзандини сотган, қотилликка қўл урган аёллар билан ҳам суҳбатлашганман. Суҳбатга қадар, уларнинг совуқ нигоҳларига боқиб, бу аёллар аллақачон инсонийлик туйғуларидан мосуво бўлганлар, деб ўйлаганман. Лекин, қийинчилик билан бўлса-да, уларнинг кўнглига қўл сола билгач, бу кўнгилнинг қаеридадир улар амалга оширган ўша разолат бесабаб эмаслигини анг­лаганман. Тўғри, разолат ва қабоҳатни ҳеч қандай сабаб оқламайди. Лекин, ана шу сабаблар бўлмаганида, эҳтимол, ўша аёл қизалоқлигидаги каби фаришта бўлиб қолган бўлармиди?..


Эсимда, у бўлиққина, аммо бодом қовоқлари ўзига ярашган, оппоқ юзли, ёноқлари тоғликларга хос қизғиш ранг олган дилбар кўринишли аёл эди. Мен биринчи бор уни «тунги капалаклар» сафида кўрдим ва кўнглига қўл солдим.


Малика (уни шундай атай қолайлик) тоғли туманнинг сўлим гўшаларидан бирида туғилган. Қиш­лоқдаги барча қизлар каби ўқиди, улғайди. Мактабни тамомлагач, бир йил онасига уй-рўзғор ишларида кўмаклашиб юрди. Сўнг норғул бир йигитга турмушга чиқди.


Эл қатори тўй бўлди. Куёв боланинг тайинли иши йўқ эди. Томорқа маҳсулотлари ва отанинг нафақаси катта оила, жумладан, унга қўшилган Малика ва йил оралаб туғилган икки боласини боқишга етмасди. Етишмовчилик сабаб оилада жанжал, тўполонлар авж ола бошлади. Маликанинг эри ичкиликка ружу қўйиб, уни турткилай ҳам бошлади. Маликани ҳимоя қиладиган ҳеч ким йўқ эди. Ваҳоланки, у эрини яхши кўрарди. Аммо уни онасиникига элтиб қўйди. Бахтга қарши, Маликанинг онаси оламдан ўтган, мункиллаб қолган отаси келинларининг ранг-рўйига қараб кун кўрарди.


Чиққан қиз чиғириқдан ташқари, деб бежиз айтишмаган экан. Отаси Маликани эри билан яраштиришга бир неча бор ҳаракат қилди. Аммо қўшимча томоқлар керак бўлмагани ва ўртага совуқчилик тушгани сабабли куёв томон бу ярашувга кўнмади. Улар ажралдилар.


-- Малика ота уйига сиғмай икки боласини етаклади-да, шаҳарга иш излаб келди. Лекин бу ерда ҳам унга осон бўлмади. Идиш-товоқ ювувчи ва чой ташувчиликдан бошқасини эплай олмади. Шундай бўлса-да, шу ишни топганига ҳам шукр қилди. Лекин бу маблағ болаларини боқишга ва ижара ҳақини тўлашга етмасди. Ҳеч қаерда ишламайдиган эридан алиментни умид қилмай ҳам қўйганди. Ҳа, у ўз болалари билан меҳр ва эътибордан четда қолганди. Кейин...


Ҳаммаси ижарачи аёлнинг таклифидан бош­ланди. Бу таклиф – ўша куни уйга келган, ижарачига таниш эркакнинг кўнглини овлаш ва шу баҳонада пул ишлаб олишдан иборат эди. Малика аввалига бу таклифдан даҳшатга тушди. Аммо хушбичим, ­кийимлари ўзига ярашган, боз устига, шаҳарлик­ларга хос мулозаматли эркак уни нимаси биландир ўзига тортди.


Хуллас, ҳаммаси ўша тундан бошланди. Малика аввалига эркакнинг иккинчи хотинига айланарман, деб ўйлади. Лекин эркак унинг ёнига фақат кўнгилхушлик учун келарди. У бу хонадондан қадамини узгач, Малика эркаклар билан муносабат ўткинчи, улардан асос­­ли моддий манфаатдорлик йўлида фойдаланиб қолиш лозим, деган хулосага кела бош­лади.


Агар Маликанинг эри бирор касби ёки ҳунари бўлиб, ўз рўзғорини юритиш ва аёлига меҳр беришга қодир бўлганида, қайнона-қайнотаси эса фарзандини уйли қилишдан олдин, уни оила боқишга ­тайё­р­­­лай билишганида, уйларига келган бировнинг фарзандидан камчилик қидиришдан аввал унинг кўникиши ва ўрганиши учун муҳит яратишар эди. Яна Маликанинг ота-онаси қизини бўйи етса, рўзғорни эпласа бўлди, эрга беравериш керак, деб ҳисоб­ламай, унинг бирор касб ёки ҳунар эгаллашига ёрдам беришганида, у нопок йўлга кирмасмиди?..


Демак, гап – ана шу заминни яратмасликда, меҳр бериш баробарида, меҳр олиш учун ҳам яратилганини унутмасликда! Қатрагина меҳр олган аёл уни уммонларга айлантириб бера олади. Шу уммонлари билан дунёда мўъжиза яратади...


Шаҳло Аҳророва,
Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги
Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институти
катта илмий ходими, фалсафа фанлари доктори(PhD)



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3719 16:57 | 05.08.2023