Валюта UZS
  • USD

    12 447.3586.49

  • EUR

    14 545.9766.46

  • RUB

    146.080.42

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 13-September

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +19 C

  • Shanba, 13

    +22 +20

  • Yakshanba, 14

    +22 +20

  • Dushanba, 15

    +21 +20

  • Seshanba, 16

    +17 +20

  • Chorshanba, 17

    +16 +20

  • Payshanba, 18

    +15 +20

  • Juma, 19

    +16 +20

  • Shanba, 20

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Кувайтлик журналистлар «ISHONCH»да

10-11 сентябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан “Халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмаларининг роли: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” деб номланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда 30 дан ортиқ давлатларнинг касаба уюшмалари ва меҳнат муносабатларига масъул вакиллари иштирок этди.
Жамият
99 16:49 | 12.09.2025 16:49

Меҳмонлар орасида Кувайт касаба уюшмалари Федерациясининг «Ал Амел» («Ишчи») журналининг бош муҳаррири Абдулазиз Ал Азмий ва унинг ўринбосари Абдулраҳмон Ал Аружлар ҳам бор эди.


Ташрифдан фойдаланиб, кеча «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари таҳририяти жамоасида кувайтлик меҳмонлар билан ижодий учрашув ташкил этилди ва икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Дастлаб меҳмонларга «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари таҳририяти бош муҳаррири, сенатор Ҳусан Эрматов Ўзбекистон касаба уюшмаларининг фаолияти, юртимизда меҳнат муносабатлари соҳасида кечаётган янгиликлар, шу билан бирга, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муассислигидаги «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари, «Ватан» журнали мазмун-мундарижаси, ishonch.uz сайт ва таҳририятнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳақида гапириб берди.


Шундан сўнг кувайтлик ҳамкасблар ҳам ўз мамлакатидаги касаба уюшмалари, ўзлари меҳнат қилаётган ва бутун мамлакат бўйлаб электрон обунасига эга бўлган «Ишчи» журналига тўхталди.


– Кувайт касаба уюшмалари Федерацияси 1967 йилда ташкил этилган бўлиб, араб давлатлари ичида энг биринчилардан бўлиб юзага келгани билан ажралиб туради, – деди Абдулазиз Ал Азмий. – Шунинг учун кўплаб қўшни араб давлатлари Кувайт касаба уюшмаси билан ҳамкорлик қилади. Унинг 17 та тармоғи бўлиб, давлат муассасалари ва нефт корхоналари, таълим ва соғлиқни сақлаш ходимлари каби тармоқлар шулар жумласидандир. Уларнинг ҳар бири 3-4 мингдан ошиқ аъзога эга. Журналимизга келсак, у 1967 йилдан бошлаб нашр этилади. Дастлаб чиқа бошлаган йиллари босма шаклда бўлган, аммо кейинчалик электрон усулга ўтган. Нашр ўз фаолиятида нафақат касаба уюшмалари фаолиятини, балки мамлакатда юз бераётган муҳим янгилик ва воқеликларни ҳам қамраб олади. Ахборотлар кун давомида юз бераётган янгиликлар мазмунидан келиб чиқиб янгиланиб туради.


Шундан сўнг таҳририят ходимлари ва меҳмонлар ўртасида савол-жавоб бўлиб ўтди. Ҳамкасбларимиз Кувайтдаги босма нашрлар, уларда кечаётган тенденциялар билан боғлиқ маълумотларга эга бўлишди.


Тадбирнинг якуний қисмида иккала таҳририят раҳбарлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга бағишланган Меморандум имзоланди.


Томонлар бундан кейин ҳам ижодий учрашувларни давом эттиришга ва ўзаро тажриба алмашишга келишиб олдилар.



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4962 16:57 | 05.08.2023