Дастурлаш – келажакни шакллантирувчи касб
Дастурлаш – замонавий дунёнинг ажралмас қисмига айланган ва келажакда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайдиган касбдир.
Унинг келиб чиқиши XIX асрга бориб тақалади. Биринчи дастурлаш тиллари ХIХ аср охирида Чарлес Баббаге томонидан ишлаб чиқилган «Аналйтиcал Энгине» учун яратилган. Кейинчалик, ХХ асрда электр ҳисоблаш машиналарининг ривожланиши билан бирга, дастурлаш касби тез суръатларда ривожланди.
Дастурлаш дастлаб «машиналар учун кўрсатмалар ёзиш» сифатида қаралди. Ушбу кўрсатмалар муайян вазифаларни бажариш учун ёзилган бўлиб, бир вақтлар бу жуда мураккаб ва вақт талаб қиладиган жараён эди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида дастурлаш тилларининг ривожланиши ва компьютерларнинг кенг тарқалиши билан дастурлаш энг муҳим касблардан бирига айланди.
Замонавий дастурлаш
Ҳозирги кунда дастурлаш жуда кенг маънога эга бўлиб, турли соҳаларда қўлланилади:
- Веб-дастурлаш: Интернет-сайтлар, веб-иловалар ва онлайн хизматларни яратиш.
- Мобил дастурлаш: Смартфонлар ва планшетлар учун иловалар яратиш.
- Ўйин дастурлаш: Компьютер ва мобил ўйинларини яратиш.
- Сунъий интеллектуал дастурлаш: Сунъий интеллектуал тизимлар ва дастурларни яратиш.
- Маълумотлар таҳлили: Катта маълумотларни таҳлил қилиш ва фойдали маълумотларни олиш учун дастурларни яратиш.
- Тизимлар дастурлаш: Операцион тизимлар, тармоқ дастурлари ва бошқа тизимларни яратиш.
Дастурчила – компьютерлар учун дастурларни яратувчи мутахассислар. Улар турли дастурлаш тилларини билишади ва турли турдаги дастурларни яратиш қобилиятига эга.
Дастурчилар кўпинча жамоада ишлайди ва лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар. Улар ўзининг дастурини яратиш ва муаммони ҳал қилиш қобилиятига эга.
IТ гигантларининг таъсири
Дунёнинг энг катта IТ компаниялари, масалан, ОpenАI, Мicrosoft, Amazon, Apple, Facebook ва бошқа гигант компанияларда дастурчиларга катта талаб бор. Бу компаниялар дастурчиларга юқори маош, имтиёзли шароитлар ва карьeра қилиш имкониятини тақдим этишади.
Талаб ва келажак
Мутахассисларнинг таъкидлашича, дастурлаш касби келажакда ҳам юқори талабга эга бўлади. Компьютерлар ва технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда ва буни ривожлантиришда дастурчилар муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистонда дастурлаш касби бозорида юқори талабга эга ва келажакда ҳам талаб ошади. Дастурчилар энг юқори маош тўланадиган касблардан бири ва уларнинг иш топиш имконияти юқори.
Ўзбекистонда ҳам дастурлаш касби тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Бу бўйича кўплаб курслар ва ўқув-марказлари фаолият юритмоқда. Хориж билан ҳамкорлик қилиш учун ҳам шарт-шароит етарли.
Дастурлаш – келажакни шакллантирувчи касбдир. У ўз аҳамиятини сақлаб қолади ва келажакда ҳам юқори талабга эга бўлади. Агар сиз ижодий муаммони ҳал қилиш ва доимий ўрганишга қизиқсангиз, дастурлаш сиз учун зўр танловдир.
Дастурчиларнинг ўз тили бор
Дастурчилар ўзаро мулоқотда, бошқа одамларга тушунарсиз бўлган техник атамалар ва ибораларни ишлатишади. Масалан, «буг» (хатолик), «дебуг» (хатоликни тузатиш), «cоде» (дастурлаш тили), «сйнтах» (грамматика).
Дастурчилар «кўринмас дунё»да ишлайди
Улар компьютер экрани орқали «кўринмас дунё» билан ишлайди, бу одатда бошқа одамларга тушунарсиз.
Дастурчилар код яратишда «санъаткор» бўлиши мумкин
Улар ўз ижодларини махсус кодлар орқали ифодалайди. Баъзи дастурчилар учун код ёзиш ҳақиқий санъатдир, чунки у функционал ва чиройли бўлиши мумкин. Дастурчилар кўпинча компьютер ва технологиялар дунёсида қаҳрамонлар сифатида қаралади. Инчинун, уларда янги технологияларни яратиш ва дунё ривожига ҳисса қўшиш қобилияти бор.
Дастурчилар қаҳва ихлосмандлари
Дастурчилар кўпинча қаҳва ихлосмандлари ҳисобланади. Қаҳва уларга ўзларининг ижодий қобилиятларини ошириб, узоқ вақт иш қилишга ёрдам беради.
Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0