Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-2C

-2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-2c

  • Hozir

    -2 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    -0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +0 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -1 C

  • 18:00

    -2 C

  • 19:00

    -3 C

  • 20:00

    -5 C

  • 21:00

    -7 C

  • 22:00

    -8 C

  • 23:00

    -8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 22-December

-2C

  • Hozir

    -2 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    -0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +0 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -1 C

  • 18:00

    -2 C

  • 19:00

    -3 C

  • 20:00

    -5 C

  • 21:00

    -7 C

  • 22:00

    -8 C

  • 23:00

    -8 C

  • Yakshanba, 22

    -8 +20

  • Dushanba, 23

    -6 +20

  • Seshanba, 24

    -4 +20

  • Chorshanba, 25

    +1 +20

  • Payshanba, 26

    +2 +20

  • Juma, 27

    +2 +20

  • Shanba, 28

    +2 +20

  • Yakshanba, 29

    +3 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Капитализм ва коммунизм чегараси: Берлин девори интиҳоси

Ўзгача ракурс
322 14:39 | 12.11.2024 14:39

Берлин девори тарихдаги ўзига хос иншоот эди. У фақатгина Шарқий ва Ғарбий Берлин ёки Германия федератив республикаси ҳамда ГДР орасига тортилган тўсиқ эмасди. У дунё миқёсидаги икки йирик ғоя – капитализм ва коммунистик мафкура ўртасидаги девор ҳам эди. Ҳар икки томон ҳам йиллар давомида ўзининг зўрлигини исботлашга уриниб келди. Охир-оқибатда коммунистик ғоя мағлубиятга учради, унинг орзусида яшаётган Шарқий Германия деб аталмиш давлат ўзининг Ғарбдаги қудратли қўшниси таркибига қўшилиб кетди. Нақ 35 йил аввал қулатилган Берлин девори бу курашнинг бевосита гувоҳига айланди.


Барчаси 1945 йилда Иккинчи жаҳон урушининг тугашига бориб тақалади. Нацистлар мағлубиятга учрагач, Германия тўртга бўлинди, улар тўрт иттифоқчи оккупация зонаси дея аталарди. 1949 йилда Франция, Буюк Британия ва АҚШ зонасида ягона Германия федератив республикаси вужудга келди ва у капиталистик қадриятлар асосида ривожлана бошлади. Шарқий Германия ҳудудида эса Германия демократик республикаси эълон қилинди ва у СССР бошчилигидаги социалистик блокка кирди. Ўз навбатида пойтахт Берлин ҳам шу тариқа бўлинганди. Ғарбий Берлин капиталистик йўлдан кетган бўлса, шарқий Берлин коммунистлар қўлида қолганди. 1948 йилда Берлин бўлинганидан сўнг девор дарҳол пайдо бўлиб қолмади, лекин кўчаларда белгиланган ажратувчи чизиқ ва 81 та кириш нуқтаси мавжуд эди. Ҳудудлар ўртасида аниқ чегаранинг йўқлиги тез-тез тўқнашувларга ва мутахассисларнинг Ғарбга оммавий равишда чиқиб кетишига олиб келди. Чунки Ғарбий Берлинда яшаш даражаси шарқдан анча яхши эди. Маошлар масаласида ҳам Ғарб мутлақ олдинда эди. Натижада миллионлаб одамлар ғарбга кетиб қола бошлади. Маълумотларга кўра, девор бўлмаган вақтда шарқдан ғарбга 2,5 миллиондан ошиқ киши кетиб қолган. Айниқса, жуда кўп юқори малакали мутахассислар ғарбдан қўним топди.


13 августа 1961 года возвели Берлинскую стену – DW – 13.08.2021


Берлин девори 1961 йил 13 августдан 1989 йил 9 ноябргача сақланиб турди ва деярли бир кечада қурилди. 1961 йил 13 август куни эрталаб берлинликлар шарқий секторда қурилиш ишларини кўрдилар. Қурилишни бошлаш буйруғини Шарқий Германия раҳбари Валтер Улбрихт маҳаллий парламент қарори билан берган. Тарихий маълумотларга кўра, у қарор Москванинг босими билан вужудга келган. Биринчи тиканли симлар пайдо бўлди, улар 15 августда бетон ва тош тўсиқлар билан алмаштирила бошланди.


«Бизнинг кўчамизда ҳеч кимнинг телевизори йўқ эди, биз одамлар, газеталар ва телефон орқали янгиликлар олдик. Девор пайдо бўлган кечаси оиламиз уйда эди. Биз кўчада одамларнинг қичқирганини ва йиғлаётганини эшитдик. Сўнг даҳшатли ваҳима ва қўрқувни кўриш учун ташқарига чиқдик. Қўшнилар Шарқий Берлинда қариндошлари борлигини айтишди, улар билан боғланишга ҳаракат қилишди, лекин боғлана олмадилар ва нима бўлаётганини ҳеч ким билмасди. Миш-мишлар тарқалди. Баъзилар қариндошларини ўлдирилган деб ўйлашган. Мен ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман, ҳамма йиғларди», дея эслайди ўша пайтда Берлинда яшаган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Барб Дигнан.


Дарҳақиқат, иншоотда иккита девор бор эди - улар орасидаги нейтрал ҳудуд «ўлим чизиғи» деб номланган, унинг кенглиги 15 дан 150 метргача бўлган, бу ерда ҳар қандай қоидабузарни отиб ташлаш мумкин эди. Деворнинг умумий узунлиги тахминан 170 км ни ташкил этади, шундан 45 км Берлин орқали ўтган. Кузатув миноралари сони – 302 та, бункерлар сони – 20 тани ташкил этарди.


Шарқий Берлинда истиқомат қилувчи Лиза Штайнхойзер-Гляйнсер девор ҳақида: «Мен ўзимни қамоқхонада яшаётгандек ҳис қилгандим», деб эслайди.


Берлин девори асосан баландлиги 3,6 метр ва кенглиги 1,5 метр бўлган стандарт блоклардан иборат бўлиб, иншоот вайрон бўлгандан сўнг ундан Германияда турли хил қурилиш лойиҳалари учун 40 мингга яқин блок олиб ишлатилган, кўплари сотилган ёки бошқа шаҳарларга совға қилинган. Масалан, Москвадаги Сахаров маркази яқинида Берлин деворининг бир қисми бор.


Окно памяти


1961 йилдан 1989 йилгача Ғарбий Берлин полицияси 5000 дан ортиқ муваффақиятли қочишни қайд этган. Худди шу даврда деворда расмий маълумотларга кўра камида 140 киши ҳалок бўлди. Лекин бу маълумот бўйича ҳам турли баҳслар мавжуд. ГДР ҳукумати Берлин деворини кесиб ўтишга уринишлар пайтида ҳалок бўлганларнинг рўйхатини юритмаган. Мисол учун, Би-би-си нашри 2007 йилдаги мақолаларидан бирида исм-шарифи ошкор этилмаган тадқиқотчиларга таяниб, қочишга уриниш пайтида 1245 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. 2000-йилларнинг ўрталарига қадар нашр этилган кўпгина тарихий тадқиқотларда Шарқий Берлиндан Ғарбий Берлинга қочишга уринаётганда ўлганлар сони «200 дан ортиқ одам» дея белгиланган. ГДРнинг сўнгги раҳбари Эгон Крец деворнинг қулаши ва Германиянинг бирлашиши пайтида оғир кунларни бошдан кечирди. У буни СССРнинг хиёнати сифатида қабул қилган. Ҳатто 1997 йилда у девор қулашдан олдин шаҳарнинг Шарқий ва Ғарбий қисмлари ўртасидаги чегарани кесиб ўтишга уринган одамларнинг ўлимида айбдор деб топилди ва у олти ярим йилга қамалди.


Mr. Gorbachev, Tear Down This Wall!”: Reagan's Berlin Speech | Britannica


1987 йил 12 июнда АҚШ президенти Роналд Рейган Берлиннинг 750 йиллиги шарафига Бранденбург дарвозаси олдида нутқ сўзлаб, КПСС Марказий Қўмитаси Бош котиби Михаил Горбачевни деворни бузишга чақирди ва хитоб қилди:


«Биз Москвадан янги ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати ҳақида эшитмоқдамиз. Айрим сиёсий маҳбуслар озод қилинди. Фуқаролар бир қадар эркин ҳаракат қилмоқдалар. Бош котиб Горбачев, агар сиз тинчликни, Совет Иттифоқи ва Шарқий Европа учун фаровонликни қидираётган бўлсангиз, либерализацияни излаётган бўлсангиз бу ерга келинг! Жаноб Горбачев, эшикларни очинг! Жаноб Горбачев, деворни бузинг!»


Деворнинг вайрон бўлиши эса деярли тасодифан содир бўлган. 1989 йил 9 ноябрда ГДР телевидениеси сиёсий бюро аъзоси Гюнтер Шабовски ғарбга ўтиш тартибини соддалаштириш дарҳол бошланишини жонли эфирда кўрсатди. Ўша оқшом минглаб одамлар чегарага яқинлаша бошладилар, Борнҳолмер Страссе назорат-ўтказиш пунктининг биринчи офицери Харалд Жегар оломонни ўтказишга буйруқ берди, улар одамлар оқимига дош бера олмади. Бошқа назорат пунктлари ҳам улардан ўрнак олдилар.


Деворнинг қулаши пайтида СССРда Михаил Горбачёв даври ҳукм сураётган бўлиб, иттифоқнинг ўзи ҳам оғир иқтисодий-сиёси жараёнларни бошдан кечираётганди. Шу сабабдан Горбачёв деворнинг қулаши ва Германиянинг муқаррар бирлашувига қаршилик қилиб ўтирмади. «9 ноябрь куни Берлин девори қулаганида, бу биз учун кутилмаган ҳол бўлмади. Германиянинг қайта бирлашиши нафақат муқаррар, балки яқин келажак масаласи эканлиги тобора ойдинлашди», дея ёзганди СССРнинг сўнгги раҳбари «Картага нима тикилган: глобал дунёнинг келажаги» китобида. Советлар нафақат девор қулаши, балки бутун Шарқий Европада бошланган инқилобларни тўхтата олмадилар. 1988-89 йилларда Полша, Чехословакия, Венгрия, Руминия каби давлатларда коммунистлар ҳокимиятни бой бердилар.


Деворнинг вайрон бўлиши Германиянинг - Германия Федератив Республикаси ва Германия Демократик Республикасининг 1990 йил 3 октябрда расман бирлашишининг сўнгги ва муҳим босқичларидан бири эди. Қайта бирлаштирилган Берлин мамлакат пойтахтига айланди, аммо парламент ва ҳукумат фақат 1999 йилга келиб Бонндан бу ерга кўчиб ўтди.


ГДР собиқ фуқароси, Германиянинг 2005-2021 йиллардаги канцлери Ангела Меркел, агар Германия бирлашмаганида, ҳаёти қандай кечиши мумкинлигини айтганди:«Аёллар 60 ёшида нафақага чиқардилар ва мен хорижга чиқиш паспортини олиб, сафарга кетган бўлардим. Америкага саёҳат, Рокки тоғларни кўриш, машинада бу мамлакатни айланиш ва Брюс Спрингстиннинг концертига бориш - мен орзу қилган нарсам эди…»


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс