Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 790.12-4.9

  • EUR

    13 936.1142

  • RUB

    130.03-1.59

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 14:00

    +17 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +17 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +16 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 05-November

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 14:00

    +17 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +17 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +16 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +16 C

  • Seshanba, 05

    +17 +20

  • Chorshanba, 06

    +14 +20

  • Payshanba, 07

    +8 +20

  • Juma, 08

    +11 +20

  • Shanba, 09

    +11 +20

  • Yakshanba, 10

    +11 +20

  • Dushanba, 11

    +12 +20

  • Seshanba, 12

    +11 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

ВАШИНГТОН ГАПИРАДИ, БЕРЛИН эшитади

1943 йилнинг 29 июль куни тонгда немис генерали Йодлга вазирлик почтасидан муҳрланган мактуб келади. Унинг жилдида ўта махфийликни англатувчи
Ўзгача ракурс
105 10:43 | 05.11.2024 10:43

«U» белгиси, ичида эса Рузвельт ва Черчиллнинг трансатлантика орқали ўтказган суҳбатининг ёзувли матни бор эди.


АҚШ президенти ва Англия бош вазири суҳбатлари ўта махфий ўтган. Унинг душман томонига етиб бориши хаёлга ҳам келмаган. Бунинг устига, мутахассислар суҳбатдошлар нима ҳақда гаплашаётганини яширадиган муҳим кодлар қўйилганига амин эдилар.


Қолаверса, Американинг «Белл телефон системс» фирмаси ҳар қандай суҳбатни тинглаш ва қайд этишнинг олдини олиш мақсадида ишчи тўлқинни майда диапазонларга бўлиб юборгани боис инсон товушининг тезлигини ўзгартиришга олиб келадиган махсус дастур ҳам ишлаб чиққан эди.


1939 йилнинг кузида ихтирога ­«А-3» номи берилади ва Рузвельтнинг абонентлар билан суҳбатлари ўтадиган радиотелефон кабелига улаб ­қў­йилади. Бироз вақт ўтгач, янада такомиллаштирилади.


Бундан ташқари, суҳбат хавфсизлигини таъминлаш учун бош­­қа қатор чоралар ҳам кўрилади. Муҳандисларнинг алоҳида гуруҳи президентнинг шахсий халқаро алоқасига тажовузнинг олдини олишни мунтазам назорат қилиб турган. Масалан, электрон блок суҳбат давомида радиотўлқинни ўзгартириб берган.


Шундай қилиб, душманнинг махсус хизмати суҳбатни тинглашга киришгандан сўнг кўп ўтмай эфирда сокинлик ҳукм суради. Шунинг учун АҚШда ҳам, Англияда ҳам трансатлантика кабели орқали суҳбатлар мутлақо хавфсиз эканига ишонч бўлган.


Хўш, йирик давлатлар раҳбарларининг телефон суҳбатлари шу қадар кодлаштириб ташланган бўлса, у ҳолда немислар муваффақиятга қандай эришганлар?


Маълум бўлишича, 1939 йилнинг кузида немис разведкасининг америкалик агенти ўз раҳбарига Рузвельтнинг океанорти суҳбатларини ёзиб олиш имконини яратиб берадиган «скремблере» – махсус ускуна тўғрисида чоп этилган газета мақоласини юборади. Жиҳоз гўёки Оқ уйнинг подвалида жойлашгани айтилади.


Материал раҳбариятни қизиқтиргани аниқ. Унда нафақат суҳбатларни қайд этиш, балки бевосита кабелдан олинадиган юқори частотали сигнални ўрганишга қизиқиш ҳам ортади.


1941 йилнинг ёзига келиб, тадқиқотга киришилади. Почта хизмати билан бирга муҳандис Веттерлейн бошчилигидаги конструкторлар гуруҳи бу иш билан шуғулланади. Иш жадал кетади ва сентябрь ойига келиб, жиҳозни кодлаш ва декодлашнинг дастлабки намуналарини ўрганишга эришилади.


1942 йилнинг март ойига келиб, иш ниҳоясига етади ва Голландиянинг Эйндховен шаҳрида йирик махсус антенналар жойлаштирилган станция ишга туширилади. Ускуна шу даражада мукаммал эдики, қайд этилган суҳбатлар шу жойнинг ўзида матн ҳолига келтириларди. Товушни ёзиб олиш жараёнида кодлар алмашаётган йигирма сония ичида сўзларнинг бор-йўғи бир неча бўғинларигина эфирдан йўқолиб қоларди, холос.


Суҳбатни ёзиб олишдан бошлаб, то унинг мазмунини қоғозга туширгунга қадар Берлиндаги мутахассислар кўпи билан икки соат вақт сарфлар эдилар. Бу ўша даврда разведка хизматларининг махфий маълумотларни тезкор олишнинг энг мақбул усули эди.


Аброр ХОН


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс