Валюта UZS
  • USD

    12 122.0748.78

  • EUR

    14 187.6729.32

  • RUB

    156.391.23

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 07:00

    +1 C

  • 08:00

    +0 C

  • 09:00

    +0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    -0 C

  • 16:00

    -0 C

  • 17:00

    -0 C

  • 18:00

    -0 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -1 C

  • 21:00

    -1 C

  • 22:00

    -3 C

  • 23:00

    -4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 22-January

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 07:00

    +1 C

  • 08:00

    +0 C

  • 09:00

    +0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    -0 C

  • 16:00

    -0 C

  • 17:00

    -0 C

  • 18:00

    -0 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -1 C

  • 21:00

    -1 C

  • 22:00

    -3 C

  • 23:00

    -4 C

  • Payshanba, 22

    +1 +20

  • Juma, 23

    -6 +20

  • Shanba, 24

    0 +20

  • Yakshanba, 25

    +2 +20

  • Dushanba, 26

    +0 +20

  • Seshanba, 27

    +1 +20

  • Chorshanba, 28

    +2 +20

  • Payshanba, 29

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Декрет декретга уланса...

86 10:02 | 22.01.2026 10:02

Савол: Декрет декретга уланиб кетса ҳам, 796-сон қарор бўйича декрет пули бериладими?


Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.


– Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарорига 4-илова «Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 28-бандига мувофиқ, суғурталанган шахс ҳомиладорлик ва туғиш таътили ёки бола парвариши таътилидан қайтганидан сўнг ёхуд бола парвариши таътилида бўлган даврда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича такрорий нафақа тайинлаш зарурияти вужудга келганда, унинг ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш учун такрорий нафақа тайинланадиган ойгача бўлган ойлик иш ҳақи ҳисобланган охирги ўн икки ой инобатга олинади.


Суғурталанган шахсга такрорий нафақа тайинлаш учун унинг ўртача иш ҳақи миқдори ушбу банднинг биринчи хатбошисига мувофиқ инобатга олинадиган ўн икки ойлик жами иш ҳақи миқдорини ўн иккига бўлиш йўли билан ҳисобланади. Бунда суғурталанган шахс ҳомиладорлик ва туғиш ёки бола парваришлаш таътилидан қайтгандан сўнг:


— иш ҳақи ҳисобланган ёки ихтиёрий суғурта бадали тўланган ойлар сони 3 ойдан кам бўлса, ушбу бандга мувофиқ аниқланган ўртача иш ҳақи миқдорига нисбатан 0,5 коэффициент;


— иш ҳақи ҳисобланган ёки ихтиёрий суғурта бадали тўланган ойлар сони 3 ойдан 6 ойгача бўлса, ушбу бандга мувофиқ аниқланган ўртача иш ҳақи миқдорига нисбатан 0,75 коэффициент қўлланилади.


Бунда суғурталанган шахсга нафақа тайинлаш учун ҳисобга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлганда, мазкур шахснинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори минимал истеъмол харажатлари миқдорига тенглаштирилади.


Яъни, содда қилиб тушунтирганда, декретни декретга улаган аёл, у декретдан бу декретгача умуман ишламаган ёки 3 ойгача ишлаган бўлса, Низомнинг 28-бандига мувофиқ аниқланган ўртача иш ҳақи миқдорига нисбатан 0,5 коэффициент олинади. Яъни ўртача ойлик иш ҳақи 5 миллион сўм бўлса, шунинг ярми — 2,5 миллион сўмдан декрет пули ҳисоблаб чиқарилади.


Агар аёл у декретдан бу декретгача 3 ойдан 6 ойгача ишлаган бўлса, Низомнинг ушбу бандига мувофиқ аниқланган ўртача иш ҳақи миқдорига нисбатан 0,75 коэффициент олинади. Яъни ўртача ойлик иш ҳақи 5 миллион сўм бўлса, 3 миллион 750 минг сўмдан декрет пули ҳисоблаб чиқарилади.


Низомнинг 16-бандига мувофиқ суғурталанган шахсларга суғурта ҳодисаси юзага келганда, уларга тайинланадиган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:


Нафақа миқдори = ЎЎИХ ÷ 25,3 × СК × КС, бунда:
— ЎЎИХ — ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи;
— 25,3 — иш кунларининг ўртача ойлик сони;
— СК — суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан қўлланиладиган стаж коэффициенти;
— КС — меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган давр ичидаги Жамғарма ҳисобидан қоплаб бериладиган кунлар сони.


Диққат! Декрет пулини олиш учун суғурталанган шахсларда камида 10 ой суғурта стажи мавжуд бўлиши керак! Акс ҳолда декрет пули тўланмайди!

Диққат! Ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибидан бўлган шахсларнинг, судьяларнинг ва прокуратура органларининг мартаба даражаларига (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг ижтимоий суғуртаси, яъни декрет ва больничный пуллари 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарор билан тартибга солинаверади, ушбу тоифа ходимларга 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарор татбиқ қилинмайди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид