Россияда мигрантлар учун банк ҳисобларини чеклаш таклиф қилинмоқда
Россия Давлат Думасида меҳнат мигрантлари учун «бир мигрант — бир банк» қоидасини жорий этиш таклиф қилинди. Бу ташаббус билан депутат Андрей Луговой чиқди.
Шунингдек, мигрантларга банк ҳисобларини фақатгина хорижий паспорт асосида очишга рухсат бериш, ички ҳужжатларсиз амалга ошириш таклиф этилмоқда.
Бу ғоя назоратни кучайтириш ва молиявий хатарларни камайтириш зарурати билан изоҳланмоқда.
Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин эса мигрантлар учун банк ҳисоблари сони бўйича лимит ўрнатиш таклифини қўллаб-қувватлади ва уни ишлаб чиқишни топширди.
«Ҳурматли ҳамкасблар, аниқ ва пухта ишлаб чиқилган таклифлар янгради. Биз тақдим этилган материаллардан келиб чиққан ҳолда баҳолашимиз мумкинки, улар деярли қонун лойиҳалари шаклида амалга оширишга тайёр ҳолатга келтирилган. Агар эътирозлар бўлмаса, келинг, Луговойнинг таклифларини қўллаб-қувватлайлик ва қай тарзда яхшироқ ҳамда самарали бўлишини ҳал қилиб олайлик — ёки фракциялар ўртасидаги гуруҳ доирасида, ёки қўмиталaрнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда. Келинг, уларни қўллаб-қувватлаб, ишлаб чиқайлик ва имкони борича тезроқ қонунлар шаклида амалга оширайлик», — деди Володин Давлат Думасининг ялпи мажлисида.
Умид Худойқулов.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0