Европа Иттифоқида сунъий интеллектга қандай чекловлар қўйилмоқда?
Европа Иттифоқининг Сунъий интеллект тўғрисидаги қонуни (АI Act) 2 февралдан бошлаб амал қила бошлади. Ушбу қонун хавф туғдирувчи сунъий интеллект тизимларини тақиқлайди. Бу хавфсизлик, саломатлик ёки асосий ҳуқуқларга таҳдид солувчи ҳолатлар билан боғлиқ. Миллий хавфсизлик билан боғлиқ вазиятлар бундан мустасно.
Европа Иттифоқининг Сунъий интеллект тўғрисидаги қонунида (АI Act) қуйидаги технологиялар тақиқланган:
— Инсоннинг ижтимоий хулқини баҳоловчи сунъий интеллект тизимлари;
— Иш жойларида ёки таълим муассасаларида инсон ҳис-туйғуларини аниқловчи тизимлар. Фақатгина ҳуқуқ-тартибот идоралари учун баъзи истиснолар мавжуд;
— Инсоннинг заиф томонларидан фойдаланадиган сунъий интеллект тизимлари. Масалан, "робот-қўнғироқлар" (Robo-Calls). Бу усул орқали кекса ёшли одамларни алдаш мумкин.
Bitkom саноат иттифоқи ушбу қонунни танқид қилди. "Сиёсатчилар компанияларга қаттиқ талаблар қўйди, лекин ўзлари керакли тайёргарликни амалга оширишмади. Қайси дастурлар тақиқ остига тушиши аниқ эмас", — дея фикр билдирди Bitkom бошқарув кенгаши аъзоси Зузанне Демел.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Хитой сунъий интеллектга катта маблағ тикаётган бир пайтда, Европада бу соҳага тўсиқлар қўйилмоқда.
"Европа Иттифоқининг рақобатбардошлиги хавф остида эканлигини тан оламиз. Бироқ Европада сунъий интеллект соҳасида етакчи бўлиш учун барча имкониятлар мавжуд", — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0