35,5 мингдан ортиқ ер участкаси аукционга чиқарилди

Ўзбекистонда кадастр соҳасини рақамлаштириш, кўчмас мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ер участкаларидан фойдаланиш жараёнларини тартибга солиш бўйича ишлар давом этмоқда.

10:43 | 23.11.2026
•
16
35,5 мингдан ортиқ ер участкаси аукционга чиқарилди
Катталаштириш

Амалга оширилган ишлар натижасида 35 582 та ер участкаси аукционга чиқарилган, қарийб 300 мингта кўчмас мулк объектига нисбатан мулк ва ижара ҳуқуқи расман эътироф этилган.

Кадастр агентлиги маълумотларига кўра, ҳозирга қадар 1 328 234 та кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек, 885 671 та кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти шакллантирилган.

Соҳадаги рақамлаштириш ишлари доирасида «UZKAD» ахборот тизимида 42 409 355 гектар ер майдонининг электрон харитаси яратилган. Бундан ташқари, 8 087 712 та архив ҳужжати электрон шаклга ўтказилган. Натижада давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида мурожаатларни рад этиш ҳолатлари 2,1 баробарга камайган.

ЎРҚ-937-сонли қонун ижроси доирасида 1 870 437 та кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилган. Уларнинг 1 814 650 таси «UZKAD» тизимига киритилган. Республика бўйича 767 та маҳаллада хатлов ишлари тўлиқ якунланган.

«ЭЪТИРОФ» автоматлаштирилган ахборот тизимига эса 1 107 973 та объект ҳақидаги маълумотлар киритилган. Шундан 294 398 та объектга нисбатан мулк ва ижара ҳуқуқи тўлиқ эътироф этилган.

Ер участкаларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш жараёнида «YERELEKTRON» тизимига 71 048 та янги аниқланган ер майдони киритилган. Уларнинг 35 582 таси электрон аукцион савдоларига чиқарилган.

Шунингдек, кўп квартирали уйлар ҳақидаги маълумотларни рақамлаштириш ишлари ҳам олиб борилган. «Кўп квартирали уйлар реестри» ахборот тизимида 1 226 та кўп қаватли турар жойдаги 83 450 та квартира ҳисобга олинган.

Фуқароларнинг кадастр масалаларидаги мурожаатларини жойида ҳал этиш мақсадида Давлат хизматлари марказларида 206 та «Кадастр маслаҳат бурчаклари» ташкил этилган. Улар орқали 91 032 та мурожаат ижобий ҳал қилинган ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнидаги рад этиш ҳолатларининг олди олинган.

Агентликнинг таъкидлашича, амалга оширилаётган ишлар кадастр хизматларининг очиқлиги ва тезкорлигини ошириш, фуқаролар учун қулайлик яратиш, ортиқча оворагарчилик ҳамда бюрократик тўсиқларни камайтиришга қаратилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади