Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 05:00

    +2 C

  • 06:00

    +2 C

  • 07:00

    +1 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 05:00

    +2 C

  • 06:00

    +2 C

  • 07:00

    +1 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • Juma, 18

    +3 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +9 +20

  • Seshanba, 22

    +12 +20

  • Chorshanba, 23

    +10 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +3 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Хориждаги ватандош: "Корейслар оиладан ҳам ишни устун қўядиган халқ"

Суҳбатдошимиз саккиз йилдан бери Кореяда яшайди. У туризм соҳасида магистратурани тамомлаган ва айни пайтда шу йўналишда меҳмонхонада фаолият юритади. Айтишича, корейс тилини тез ўрганган ва маданиятга мослашган. Интервьюда Корея ҳаётининг турли жиҳатлари, масалан, жамоат транспорти маданияти, таомлар, меҳнат муносабатлари ва аёлларга нисбатан ижтимоий ҳимоя тизими ҳақида сўз юритди.
165 16:20 | 17.10.2024 16:20

Ҳабиба, сиз билан яқиндан танишиб олсак, асли қаердансиз? Кореяда қачондан бери яшаяпсиз?


– Мен Ҳабиба Бешимова 1989-йил 1 октябрда Бухоро вилояти, Олот туманида туғилганман. Инглиз тили йўналишида бакалаврни тамомлаб, магистратурани Жанубий Кореяда туризмни бошқариш йўналишини тамомладим.


Кореяга саккиз йил олдин келганман. Бусан-Кореянинг туризм шаҳри. Шу ерда Донг-А университетига тил курсига қабул қилиндим ва бир йилдан кўпроқ корейс тили ва маданиятини ўргандим. Дарс кўрсатгичларим юқори бўлганлиги учун магистратурага қабул қилиндим. Кореяда таълим олиш осонмас. Ота-онам ҳамиша қўллаб-қувватлаб турди, уларнинг далдалари, ишончи билан юқори натижага эришдим. Айниқса, онажоним менга тинимсиз мотивация бериб, ўқишим кераклигини таъкидларди.


Ватандан узоқда таълим олишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Биринчи ўринда соғинч. Мусофирлик ҳар қадамда билинади. Онамнинг тандирда ёпган нонлари, оила даврасида барчамиз бирга овқатланишимизни кўп эслайман. Корейс тилида илмий иш қилишнинг ўз машаққатлари бор. Мақолаларим хорижий журналларда кетма-кет чоп этилди. Бир неча йиллик тинимсиз изланишдан сўнг туризм бўйича илмий иш ёқладим.



Корея давлати, маданияти, тили, дини ҳаётга қарашлари бизникидан тубдан фарқ қилади. Қандай қийинчиликларни бошдан ўтказгансиз?


Бухорода иқтидорли болалар интернатида ўқиганман. Ўша пайтдаёқ ота-онамдан узоқда таълим олганман. Шу боис бегона муҳитга мослашишим қийин кечмаган, аксинча тез кўникаман. Жанубий Корея давлати билан юртимизнинг маданияти ўртасида фарқлар бор, лекин овқатланишдаги одоблар ва жамоат транспорт маданиятини солиштирганда ўхшашлик кўраман. Корея таомларига кўникишга қийналдим. Асосан денгиз ўти кимнинг ичига гуруч ва сабзавотлар солиб тайёрланган “КИМПАП” ва бизнинг паловга ўхшаган “БИБИМПАП” тановвул қилганман. Корейс тилини ўрганишда қийинчилик кўрмадим, сабаби сўзлари узун эмас. Қисқа талаффуз қилинади ва ёзилади. Корея кўчалари одатда бир-бирига жуда ўхшаш ва ҳамма биноларда корейсча бино номи ва аниқ манзил ёзилган. Кўчаларда кузатув камералари кўплиги учун ўзимни хавфсиз ҳис қиламан. Адашиб қолганимда корейслардан манзил сўрасам, ҳаттоки ўзлари шошиб турган бўлишига қарамасдан мени манзилимга олиб бориб қўйган вазиятлар кўп бўлган. Кейинчалик билсам уларга бу нарса боғча пайтиданоқ ўргатилар экан. Транспорт маданиятига келсак, автобус ва метрода қария ва ногиронлар учун сариқ ўриндиқ, ҳомиладор аёллар учун эса пушти ўриндиқлар бор.


Кореяга келганимда Инчон аэропортидан Бусан шаҳрига бориш учун автобусга чипта олганман. Қуёш ҳали чиқмаган, тонг энди ёришиб келаётган эди. Сумкаларим оғир эди, ўшанда корейс талаба мусофирлигимни билиб, ўқишим олдигача менга ёрдам бериб келган. Кейинчалик билсам корейслар чет элликлар назарида яхши таассурот қолдириш учун оилада ҳам ўргатилар экан. Бу ҳолат албатта мени қувонтирган.


– Корейс овқатлари бу алоҳида мавзу. Ранг-баранг ошхонаси ҳақида сўзлаб беринг.


– Корейс миллий таомлари ҳақиқатда ўзгача. Энг машҳур ва бошқа миллатлар ҳам севиб истеъмол қиладигани ҳақида сўзлайман. Улардан бири кимчи салати. Кореяда унинг 300 хилдан ортиқ тури тайёрланади. Таъмлари бир-биридан фарқ қилади. Менга асосан корейсларнинг кимпап ва бибимпап миллий таоми ёқади. Уй шароитида корейслар асосан денгиз ўтлари ва маҳсулотларидан тайёрланган таомлар тайёрлайди. Айтганча, рамён-бизда роллтон ҳам анча машҳур. Ўзбекистондан келган юртдошларимиз бу ернинг таомларига 2-3 йилда ҳам ўргана олмайди. Асосан гуручли овқатларини тановул қилишади.


Ўзбек муҳожирларимиз Кореяда асосан қандай ишларда ишлашади?


– Кореяда инглиз тилида сўзлашувчилар кам, шу боис келишингиздан аввал бироз бўлсада корейс тилини ўрганиб келинг. Кореяда ишлашингиз учун сиз мутахассис бўлишингиз шарт эмас. Сизга етакловчи (корейсча териним)10 дақиқа давомида ишни қандай бажарилишини кўрсатади ва сиз қолганини эплаб кетишингиз керак. Хорижликлар асосан завод-фабрикаларда, тилни яхши билганлар давлат ишларида ишлаши мумкин. Ҳар қандай соҳада ўзбек мутахассисларини учратиш мумкин. Зўр каръера қилган юртдошларимиз ҳам талайгина. Бир нечта тилни билган юртдошларимиз нуфузли ташкилотларда таржимонлик билан шуғулланади.


Бугунги кунда Кореяга кетиш, виза олишнинг қандай турлари бор?


– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Жанубий Кореяга қуйидаги йўллар билан кириши мумкин:


Тижорат визаси – C-2


Умумий қисқа муддатли меҳмон визалар – C-3


Талаба визаси Д4-1(Тил курси) Д-2(бакалавр,мастер,докторлик)


Ташриф визаси – Ф-1


Аёли ёки фарзанди яшаш учун рухсатнома визаси– Ф-3


Бошқа мақсадлар учун бериладиган виза – Г-1 тури


Кўп марталик ташриф буюрувчи визаси -Ҳ-2


Бизнес визаси - Д-8


Ишчи виза -Э-7; Э-9


Оила қуриш -Ф-6


Ва бошқа Ф-5; -Ф-4 виза турлари бор.


– Ўзингиз қандай ишларда ишладингиз ва айни пайтдаги фаолиятингиз…


– Корейс тилини яхши ўрганганимдан сўнг, машиналарни суғурталаш компаниясида аввал таржимон, кейинчалик эса аварияларни рўйхатга олиш, суғурта хизматларини бажариш каби ишларни амалга оширдим. Асосий фаолиятим ҳужжатлар билан ишлаш ва таржимонлик эди. Ҳозирда туризм йўналишида ишлайман.


– Кореяда ишлаб қанча даромад топиш мумкин?


– Жанубий Кореяда ҳозирда энг кам иш ҳақи соатига 9,860 wон қилиб белгиланди. Бу тахминан 7 АҚШ доллари ёки 90.000 минг сўмга тенг. Тўланадиган сумма иш тури ва ҳолатига қараб ошиши мумкин ва баъзи қийинроқ бўлган ишларда энг кам иш ҳақини икки баробари тўланган ҳолатлар ҳам бор. Яъни 1300 АҚШ доллардан бошланиб, 2500 минг АҚШ долларигача ёки ундан ортиқ топишлари мумкин. Агар яхши мутахассис бўлсангиз, ҳар ерда қадр топасиз.


– Корейсларнинг қайси одатларига кўникишингиз қийин бўлди?


– Жамоат жойларида ўзи билан гаплашиб кетаётганларни кўп учратиш мумкин. Йиллар давомида тушундимки, иш давомидаги стресс уларни шу аҳволга солиб қўяр экан. Корейслар ёшликдан ишига содиқ бўлиб улғаяди. Бу борада боғча ва мактабда кўп тарғибот ишлари олиб борилади. Биласизми, мен ҳайратда қолганим корейслар ишига шу даражада берилганки, ҳатто яқин инсони мисол учун укаси ёки синглисининг тўйи бўлса ҳам, агар ишхонасидан жавоб бўлмаса қувончли кунида ёнида бўла олмайди. Конвертда совғасини почта орқали жўнатиб юборади. Балки шунинг учун ҳам бу давлатда ривожланиш каттадир. Яна бир ҳайратланганим уларнинг ҳаётида спорт ва соғлом овқатланиш муҳим аҳамият касб этади. Корейслар пиёдалар йўлагидан кетаётганда ва светофорнинг яшил чироғи ёнишишини кутганда ҳам машқ бажаради.


Таълим тизими ҳақида ҳам суҳбатлашсак…


Бу мен кутган асосий саволлардан бири. Сабаби яқинда юртимизга бориб, бу ерда ўрганган таълим тизимимизнинг яхши тарафларини қўлламоқчиман. Жанубий Кореянинг таълим тизими бошқа ривожланган давлатларга нисбатан рақобатдош ва самаралидир. Кореяда боланинг дастлабки йилларидан то ўрта мактабдаги сўнгги йилигача ўқув жараёни аниқ назорат остида. Жисмоний тарбия эътиборга олинмайди, чунки бунга таълим сифатида қарамайди. Инглиз тили ва аниқ фанларга устунлик берилади. Жанубий Корея бошланғич мактаблардан то университетларигача бўлган барча таълим муассасаларида юқори тезликдаги интернетга уланган илк мамлакат. Ўқув йили икки семестрга бўлинган. Биринчиси март ойида бошланади ва июль ўрталарида тугаса, иккинчиси август ойининг охирида бошланади ва феврал ўртасида тугайди. Сўнгги ўн йил давомида Жанубий Корея Осиёда таҳсил олаётган талабалар учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланган. Тўққиз йиллик мажбурий таълим, жумладан, олти йиллик бошланғич мактаб ва уч йиллик ўрта мактаб бор. Жанубий Корея мактабгача таълим муассасалари 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни ҳар томонлама баркамол шахс этиб тарбия беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу вазифаларни бажариш Инсон потенциали ривожланиш ва Таълим вазирликлари томонидан назорат қилинади. Корея боғчаларида болаларга жамиятда ўзини қандай тутиш ва ота-она, устозларга ҳурмат билан муомала қилиш, овқатланиш маданияти, жамоат жойида транспортда ўзини тутиш, навбатда туриш, кимгадур туртиниб кетса, биринчи бўлиб узр сўраш, бошқани мол-мулкига кўз олайтирмаслик, эгаси бўлмаса ҳам бошқани нарсасига тегмаслик, атроф-муҳитни тоза сақлаш, ахлатларни кўчага улоқтирмаслик каби одоблар ҳам таълимга қўшиб ўргатилади.


Меҳнат муносабатлари ҳақида ҳам бизга сўзлаб берсангиз, ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган?


– Кореяда меҳнат муносабатлари жуда яхши ўрнатилган. Мисол учун давлат ишига кирсангиз, бир йилда 11 кун иш ҳақи сақланган таътил олишингиз мумкин. Ҳар йили бир кундан қўшилиб боради. Иш вақти 9:00 дан 18:00 гача. Агар иш вақтидан ташқари ишласангиз, иш ҳақи юқорироқ тўланади. Ишда каръера ошиб бораверади. Янги билимлар ўрганиб бораман деганларга, ишхона қулай шароит яратади.


– Кореяда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ижтимоий ҳимояланиш қай даражада ҳимояланган?


– Аёллар учун имкониятлар жуда яхши. Аёл киши ҳомиладор бўлса давлат касалхона харажатларига етарли даражада ҳисобингизга пул ўтказиб беради.Кореяда аёллар маслаҳат марказлари яъни қийин аҳволда қолган аёлларга, депрессияга тушган, оилада тазйиққа учраётган аёллар учун марказлар хизмати яхши йўлга қўйилган. Ёлғиз оналар доим эътиборда. Сабаби ёлғиз она фарзандини стресс қилмай катта қилиши шарт! Бу учун давлат барча ёрдамни кўрсатишга тайёр! Агар озгина тушкунликка тушсангиз, уйингизга ўзингиз ва болаларингизга совға-салом билан келишиб, кўнглингизни кўтаради. Аёллар учун турли хилдаги спорт машғулотлари ва болалар учун турли тўгараклар ва дарслар бепул йўлга қўйилган.


– Корея давлатига саёҳатга бормоқчи бўлганларга қайси шаҳарларини тавсия қиласиз?


– Сайёҳлар биринчи ўринда Сеулга ва Пусанга боришади. Кореяда денгиз кўп. Манзараси кундузи ҳам кечаси ҳам чиройли. Энг чиройлиси Чеджу ороли. Унинг тунги кўриниши дунёдаги энг гўзал шаҳарлар рўйхатида туради. Ёз ва бошқа ойлари ўзбеклар кўп ташриф буюришади.


Феруза РАҲИМОВА,


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид