Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 05:00

    +2 C

  • 06:00

    +2 C

  • 07:00

    +1 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 05:00

    +2 C

  • 06:00

    +2 C

  • 07:00

    +1 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • Juma, 18

    +3 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +9 +20

  • Seshanba, 22

    +12 +20

  • Chorshanba, 23

    +10 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +3 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Жажжи елкаларда зил-замбил сумкалар

Кўча-кўйда елкасига катта сумкасини осиб олган болажонларга кўзимиз тушади. Унинг оғирлигидан бироз энгашган кўйи кетиб боришади. Ота-оналарда ҳам бунга норозилик ва эътирозларни тез-тез эшитиб қоламиз.
Жамият
193 13:46 | 16.10.2024 13:46

Нега улар бу қадар оғир юкни кўтариб юришга мажбур бўлишяпти? Бунга замонавий таълим тизимининг талабларининг ошиб бориши, дарсликларнинг оғирлиги ва болаларга соғлиқни сақлаш жиҳатидан тўғри маслаҳатлар берилмаслиги сабаб бўлади. Бироқ бу муаммо фақатгина айни пайтда жисмоний ноқулайлик келтирмайди, балки боланинг келажагига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ўқувчи сумкасининг идеал оғирлиги боланинг ёши ва жисмоний ривожланишига боғлиқ. Умумий қоида сифатида, сумканинг вазни боланинг вазнининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Масалан, 30 кг оғирликдаги бола учун сумканинг идеал оғирлиги 3 кг дан ошмаслиги керак. Агар бундан оғирроқ бўлса, боланинг елка ва бўйнига ортиқча юкланишга олиб келади.


Ота-оналарнинг фикрларини ўрганганимизда болаларнинг сумкалари меъёрдан анча оғир эканини айтишди. Бу елка, бўйин оғриқлари, қомат бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Айрим ота-оналар айни сумка оғирлиги учун ҳам болаларини мактабга ўзлари олиб бориб-келишга мажбур. Мактаб ўқувчилари ҳар куни турли оғирликдаги сумкалари билан мактабга боради. Сумка биринчи синфдан то битирувчи синф бўлгунга қадар болаларга ҳамроҳлик қилади. Улар кейин олийгоҳларга кирганда кичрайиб, фақат дафтарлар ва ноутбукдан иборат бўлиб қолиши мумкин. Лекин бола ривожланишининг энг муҳим босқичларидан бири бўлган мактаб даврида ҳамма болалар оғиргина сумкаларни кўтариб юришга мажбур.


Жисмоний соғлиққа таъсири


Орқа ва бўйин оғриғи: Оғирликнинг нотўғри тақсимланиши туфайли болалар орқа ва бўйин оғриғидан азият чекишлари мумкин. Бу оғриқлар боланинг фаолиятини чеклаб, ўқишга ва ўйин-кулгига қизиқишини пасайтириши мумкин. Постурал муаммолар: Оғир сумка кўтариш болаларда сколиоз, лордоз каби постурал муаммоларга олиб келиши мумкин. Бу муаммолар эса кейинчалик сурункали оғриқлар, нафас олиш қийинчиликлари ва умуман соғлиқнинг ёмонлашишига олиб келади. Мушак-скелет тизимига зарар: Оғирликнинг нотўғри тақсимланиши боланинг бўғимларига, сухандонларига (тўқималарига) зарар етказиши мумкин.


Ўзлаштиришга таъсири


Диққатни жамлаш қийинчиликлари: Оғир сумка ва оғриқлар боланинг диққатни жамлаш қобилиятини пасайтириши мумкин. Бу эса ўқишда орқада қолиш, қизиқишни сўндириш ва стресснинг кучайишига олиб келади.


Истеъдодни тўлиқ намоён қила олмаслик: Жисмоний ва руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатган сумкалар боланинг истеъдодини борича намоён қилишига тўсқинлик қилади.


Ўқишга қизиқишнинг пасайиши: Оғир сумка кўтариш билан боғлиқ ноқулайлик ва оғриқлар боланинг ўқишга бўлган қизиқишини пасайтириши мумкин.


Ижтимоий ва психологик таъсир


Ўзига ишончнинг пасайиши: Жисмоний ноқулайлик боланинг ўзига ишончини пасайтириши ва бошқа болалар билан мулоқот қилишда қийинчиликларга олиб келиши мумкин.


Стресс ва ташвиш: Доимий оғриқлар боланинг стресс ва ташвиш даражасини ошириши мумкин.


Жамиятга мослашиш қийинчиликлари: Жисмоний ноқулайликлар туфайли болалар жамиятга мослашишда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин.


Ота-оналар нима дейди?


“4-синфдаги ўғлимнинг ёшига нисбатан бўйи паст ва озғинроқ. Мактабга олиб борадиган сумкаси бўйи ва вазнидан ўта катта ва оғир. Камроқ китоблар олиб бор десам, устозим урушадилар, дейди”.


“Қизим 3-синфда ўқийди. Папкасининг оғирлигидан менинг елкам оғриб кетади, то мактабига олиб боргунча”.


Қизим 7-синф, сумкаси зил-замбил. Шанбадан ташқари қолган кунлари 6 соат дарс бўлади, китобларининг ҳажми катта, ноқулай.


Болам 2-синфда ўқийди, сумкасини ўзи зинадан олиб чиқиб бермаса, кўтара олмайди.


Дарсликларнинг оғирлиги учун меъёрлар қанча белгиланган?


Қонунчилик бўйича дарсликлар оғирлигига белгиланган меъёрлар қуйидагича: 1-4-синфлар учун 300; 5-6-синфлар учун 400; 7-9-синфлар учун 500; 10-11-синфлар учун эса 600 граммдан ошмаслиги керак.


Масалан, 7-синф ўқувчиси бир кунда 6 та дарсликни ўзи билан мактабга олиб борса, фақат дарсликларнинг ўзи 3 кг бўлади. Қўшимча дафтарлар ва ручкалар, сумканинг ўзининг оғирлиги, сув ва тушлик ҳам қўшилса, бола учун анчайин оғир вазн ҳосил бўлиши мумкин.


Болаларнинг оғирини енгилиш қилиш мумкинми?


Болаларнинг мактаб сумкасининг оғирлигини камайтириш учун бир нечта чораларни кўриш мумкин. Бу уларнинг жисмоний соғлиғини ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди. Ота-оналар ва болалар енгил ва эргономик дизайнга эга сумкаларни танлашлари керак. Кўпинча ортопедик сумкалар юмшоқ елкалар билан бирга келади ва улар босимни тенг тақсимлайди.


Ҳар куни мактабга керакли китоблар ва ўқув қуролларини олдиндан режалаштириб олиш муҳимдир. Ҳамма дарсликларни сумкага солиш ўрнига, фақат шу кунга керак бўлган китобларни олиб бориш тавсия этилади. Бу ўқитувчилар билан ҳам мувофиқлаштирилиши зарур. Мактабда шахсий шкафлар ёки бошқа сақлаш жойлари мавжуд бўлса, ўқувчилар китоб ва бошқа оғир буюмларни мактабда қолдириб, уларни ҳар куни уйга олиб келмасликлари мумкин.


Китобларнинг рақамли версияларидан фойдаланиш, планшетлар ёки электрон ўқув қурилмаларини қўллаш орқали оғир китобларни олиб юришни камайтириш мумкин. Болалар сумкани ҳар икки елкага тенг равишда тақиб юришлари керак. Бу усул елкага тушадиган босимни бир хил тақсимлайди ва орқа мушакларга ортиқча зўриқиш тушишини олдини олади.


Ўқитувчилар ҳам ўқув юкламасини камайтиришга ёрдам бериши мумкин. Дарс режалари ёки топшириқларда китобларнинг кераклилигини оптималлаштириш, болаларнинг соғлиғига эътибор беришга ёрдам беради.


Шундай қилиб, бу кичик чоралар болалар учун катта фарқ яратиши ва уларнинг жисмоний саломатлигини сақлашга ёрдам бериши мумкин.


Бу муаммо оддий бўлиб кўриниши мумкин, аммо вақт ўтиб, салбий натижаларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли фарзандларимизга ҳозирдан эътиборли бўлайлик.


Мадина Пўлат қизи


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2227 16:57 | 05.08.2023