Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 05:00

    +2 C

  • 06:00

    +2 C

  • 07:00

    +1 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 05:00

    +2 C

  • 06:00

    +2 C

  • 07:00

    +1 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • Juma, 18

    +3 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +9 +20

  • Seshanba, 22

    +12 +20

  • Chorshanba, 23

    +10 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +3 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тадқиқотчи хулосаси: «Учдан кейин кеч» Генетика сўзини айтадими ёки бола тарбияланган муҳит?

Инсоният доим такомиллашиш учун интилади. Хусусан, таълимда ҳам тадқиқотлар, изланишлар, назариялар кўп. Кўпгина тадқиқотлар айнан болаларнинг мия фаолиятини ўрганишга қаратилган бўлса, айримларида кичкинтойларнинг тил ўрганиш қобилиятлари қайси даврда самарали бўлиши устида бош қотирилади.
122 10:29 | 17.10.2024 10:29

Айрим олимлар эса инсоннинг келажаги унинг генидан ўтадиган туғма қобилиятга боғлиқ деса, бошқалар буни инкор этади. Хуллас, неча юз йиллардан буён бу борадаги баҳслар ниҳоясига етиб, бир тўхтамга келингани йўқ. Янги-янги кашфиётлар ва тадқиқотлар ўтказиладики, уларнинг натижалари одамларни ҳайратда қолдиради. Япон ишбилармони Масару Ибуканинг эрта ёшдан болаларни тарбиялаш ҳақидаги қарашлари ва назарияси ҳам улардан бири. Кимдир унга қўшилса, кимдир инкор этади. Аммо бизнингча унинг назариясида жон бор.



Автоматик хотира кўп нарсани ҳал қилади


Масару Ибука Япониянинг «Sony» корпарацияси асосчиларидан бири. Унинг муҳандислик ғоялари дунёни ўзгартиришга ва Япониянинг етакчи мамлакатлардан бирига айланишига ёрдам берган. Аммо Ибуканинг хизматлари бу билан чегараланмайди. У доим эрта таълим олишнинг жамият шаклланишидаги аҳамияти билан қизиққан. Секин-аста унинг қизиқиши болаларнинг гўдаклик давридаги таълим соҳасига қаратилади ва чуқур изланишлар, тадқиқотлар ўтказиш даражасигача етиб келади.


Масару Ибуканинг назариясига асосан, уч ёшгача боланинг мияси жуда тез ривожланади. Болада тинглаб тушуниш асосидаги хотира эмас, автоматик хотира кучли бўлади ва шундан келиб чиқиб, у эшитган нарсасини жуда яхши эслаб қолади. Ибуканинг айтишича, ген эмас, айнан чақалоқ туғилиши билан уни ўраб олган атроф-муҳит ва таълим-тарбия боланинг ким бўлиб етишишини белгилаб беради. Қолаверса, автоматик хотиранинг кучлилиги туфайли бу ёшда бола ўзлаштирган кўникмаларини бутун умрга ўзи билан олиб юради. Келинг, энди олим хулосаларига таяниб ўрганилган тадқиқотлар ва мисолларни кўриб чиқамиз.


www.edubloxtutor.com/amala-kamala/

«Бўри қизлар» ҳаёти


1920 йилда Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрининг жануби-ғарбий томонидаги ғордан бадавлат тадқиқотчи сайёҳ эр-хотинлар бўрилар билан бирга яшаган опа-сингилларни топиб олади.


Уларнинг ёшлари тахминан 8 ва 1,5 ёшда эди. Сайёҳлар оиласи қизларни ўз қарамоғига олиб, инсоний таълим бера бошлайди. Опа-сингилларга Амала ва Камала деб исм қўядилар. Эр-хотин уларга чексиз меҳр-муҳаббат ва сабр билан, инсоний фазилатларни сингдиришга урина бошлайдилар. Аммо ҳар қанча уринмасин, гўдаклигида бўрилар тарбиясини олган опа-сингиллар аввалбошда бўриларга хос хатти-ҳаракатлардан воз кеча олмайдилар. Уй ичида тўрт оёқлаб юриб, одам қўлини чўзса, сакраб келар эдилар. Кун ўртасида қоронғи хонага кириб, бўри каби овоз чиқариб увиллар, деворга юзланиб букилиб ётар, кеч тушиши билан ғамгин увиллай бошлар эдилар. Овқатланганда ҳам айниган гўшт ва тирик жўжаларни ер эдилар.


Шунда ҳам эр-хотин сабр-тоқат билан кутишди. Икки ой ўтгач Амаланинг «буу» деб тили чиқа бошлади. Аммо бир йил ўтиб у вафот этди. Опаси Камала эса уч йил ўтиб, ниҳоят одамлар каби қаддини тутиб, икки оёқда юра бошлади. Лекин тез ҳаракат қилаётганида тўрт оёқлаб юриш одатини ташлай олмади. Инсонлар орасига қайтганидан сўнг тўққиз йил ичида ўрганган 45 та сўздан бошқасини гапира олмади. Ўн етти ёшдан вафотига қадар ақли уч ярим ёшли боланинг даражасида қотиб қолди.


Шундан ҳам кўриниб турибдики, инсон боласига ҳеч нарса уни ўраб олган муҳитчалик катта таъсир кўрсатмайди. Эр-хотин бўрилар тарбия қилган қизларга инсоний сифатларни сингдириш учун қанча ҳаракат қилмасин, барча уринишлари беҳуда кетади. Ўз-ўзидан аёнки, одам бўлиб туғилган чақалоқ – одам, бўрининг боласи эса бўридир. Бироқ бу қизларга инсоний шарт-шароитлар яратилган тақдирда ҳам бўрига хос қилиқлар намоён бўлишда давом этаверади. Демак, чақалоқ туғилиши билан уни ўраб олган атроф-муҳит ва таълим-тарбия унинг ким бўлиб етишишини аниқ белгилаб беради.



«Боғча ёшини кутиш жуда кеч»


Эҳтимол, ҳар бирингиз мактаб даврингизни яхши эсларсиз? Синфдаги ўткир зеҳнли ўқувчи ҳеч қандай машаққатсиз синф етакчиси бўлар, айни пайтда, бошқа бир ўқувчи қанча ҳаракат қилса ҳам билим олишда ортда қолади.
–Менинг ўқувчилик пайтимда ўқитувчилар бизларни шундай рағбатлантирар эдилар: Ақллимисан, ёки йўқми, бу наслга боғлиқ эмас, – дейди Масару. – Барча нарса ўз хатти-ҳаракатингга боғлиқ. Аммо шахсий тажрибам аълочи доимий аълочи, иккичи эса доим иккичи эканини кўрсатди. Худди қобилият аввалдан белгилаб қўйилгандек. Бу номувофиқликни қандай ҳал қилиш керак?
Ибука келган хулоса шундан иборатки, инсонинг қобилият ва феъл-атвори туғилганида белгиланмай, унинг аксарият қисми ҳаётининг маълум даврида шаклланади. Қадимий баҳслардан бири: инсонни унинг насли шакллантирадими ёки у оладиган таълим ва тарбия? Аммо бугунги кунга қадар бу баҳсларга ҳеч ким чек қўйгани йўқ. Ниҳоят, бир тарафдан миянинг физиологик тадқиқоти, иккинчи томондан болалар психологиясини ўрганиш натижаларига кўра, бола ақлий қобилиятининг ривожланиш калити – бу унинг биринчи уч йилда, яъни мия хужайраларининг ривожаланиш даврида олган шахсий тажрибасидир. Барча инсонлар дунёга бир хил ҳолатда келади, яъни ҳеч бир бола ўткир зеҳнли ёки нодон бўлиб туғилмайди.


Туғилгандан бошлаб оладиган таълим-тарбияси сабаб, ноёб қобилиятга эга бўламан деса, ноёб қобилият эгаси, ёмон қобилиятга эга бўламан деса, шундай бўлиш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ истаган пайт, масалан, улғайгач, бирор ноёб қобилият соҳиби бўламан дегани самара бермайди. Туғилгандан уч ёшгача бўлган оралиқда инсоннинг қобилияти ва феъл-атвори деярли шаклланиб бўлади. Шунинг учун мактабга борганида қобилиятли бола билимни ҳеч қандай қийинчиликсиз, қобилияти етарлича шакллантирилмагани эса доим узоқ вақт сарфлаб, машаққат билан ўзлаштиришига тўғри келиши адолатсизликдек кўринса-да, лекин бу ҳеч қачон йўқотиб бўлмайдиган ҳолат саналади.


Барчаси бола келажагини ҳал қилувчи ҳаётий босқич, яъни уч ёшгача бўлган даврдаги гўдак миясининг ривожланиш даражасига боғлиқ. Шунинг учун ҳам туғилишдан уч ёшгача бўлган давр ва бу пайтда берилган таълим жуда муҳимдир. Айни пайтда фарзанд тарбиясини унинг болалар боғчасига чиқиш даврига қадар қолдириш жуда кеч.


Зебо Намозова,
Масару Ибуканинг
«Учдан кейин кеч» китоби асосида тайёрлади



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид