+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари 577 миллион сўм миқдорида пул мукофотига эга бўлади

91 11:00 | 18.07.2026 11:00

Шу йил 28–30 июль кунлари “Йил ўқитувчиси” танловининг учинчи босқичи бўлиб ўтади. Унда республика бўйлаб 208 та туман ва шаҳардан сараланган 416 нафар педагог иштирок этади.


Танлов низомига мувофиқ, иштирокчилар касбий маҳорати билан бир қаторда маънавий-маърифий фаолияти ва китобхонлик савияси бўйича ҳам баҳоланади. Бу орқали ўқитувчининг билимдонлиги, дунёқараши, тарбиявий ишларга муносабати ва ўз устида ишлаш даражаси аниқланади.


Баҳолаш 100 баллик тизим асосида амалга оширилади. Шундан 20 балл педагогнинг маънавий-маърифий фаолиятига, 80 балл эса тасдиқланган адабиётлар асосида ўтказиладиган 40 та тест саволи натижаларига берилади.


Тавсия этилган адабиётлар орасида Конституция, “Таълим тўғрисида”ги ва “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунлар, Президент асарлари ҳамда Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Чўлпон, Ойбек, Ўткир Ҳошимов, Саид Аҳмад, Чингиз Айтматов, Жек Лондон, Пауло Коэльо каби адибларнинг машҳур китоблари ўрин олган.


Танлов якунида ҳар бир туман ва шаҳардан биттадан — жами 208 нафар педагог ғолиб деб эътироф этилади. Уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1400 баравари, яъни 576 миллион 800 минг сўм миқдорида пул мукофоти топширилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид