Озарбайжон касаба уюшмалари делегацияси Ислом цивилизацияси марказида бўлди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатимизга келган Озарбайжон делегацияси Ислом цивилизацияси марказида бўлди.

Меҳмонлар Ўзбекистоннинг бой тарихи, миллий қадриятлари ва маънавий меросини акс эттирувчи экспозициялар билан яқиндан танишдилар.

Делегация аъзолари марказда намойиш этилган ноёб тарихий экспонатлар, қадимий қўлёзмалар ва маданий мерос намуналарига алоҳида қизиқиш билдирдилар. Улар аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, илм-фан ва маърифат соҳасидаги ютуқларини намоён этувчи экспозициялардан катта таассурот олдилар.

Меҳмонлар Ислом цивилизацияси марказининг тарихий меросни асраб-авайлаш, уни кенг тарғиб этиш ва келажак авлодга етказиш борасидаги аҳамиятини юқори баҳоладилар.
Ушбу маданий-маърифий саёҳат икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият"Ўзбекистон санаторийлари билан танишиб, Озарбайжондаги имкониятларни ҳам тарғиб қиляпмиз," – Лейла ФАТХИ делегация аъзоси
Жамият




