Ўзбекистон стартапларини АҚШ бозорига олиб чиқиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади
Бу ҳақда AgroVentures жамғармаси директори Миролим Абдуллаев Ishonch.uz мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

Самарқандда ўтаётган C5+1 форуми доирасида Ўзбекистоннинг AgroVentures венчур жамғармаси ва АҚШнинг Кремний водийсидаги машҳур Plug&Play инновацион маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Унинг сўзларига кўра, келишув доирасида Ўзбекистондаги агротехнология, молиявий технологиялар (финтех) ва бошқа инновацион йўналишларда фаолият юритаётган стартапларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.
«Биз стартапларни биргаликда ўқитиш, уларни ривожлантириш ва АҚШ ҳамда жаҳон бозорларига олиб чиқиш бўйича келишиб олдик», – деди Миролим Абдуллаев.
Жамғарма раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистонда стартаплар ва венчур жамғармалари сони ортиб бормоқда. Бироқ маҳаллий инновацион лойиҳалар учун халқаро бозорга чиқиш ҳамон асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Абдуллаевнинг таъкидлашича, янги ҳамкорлик маҳаллий стартапларнинг халқаро миқёсда ривожланиши, хорижий ҳамкорлар билан ишлаш ва янги иш ўринлари яратиш учун хизмат қилади.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият"Ўзбекистон санаторийлари билан танишиб, Озарбайжондаги имкониятларни ҳам тарғиб қиляпмиз," – Лейла ФАТХИ делегация аъзоси
Жамият




