Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 860.09-5.57

  • EUR

    13 515.955.72

  • RUB

    123.64-1.5

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +7 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-December

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +7 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Juma, 13

    +1 +20

  • Shanba, 14

    +6 +20

  • Yakshanba, 15

    +0 +20

  • Dushanba, 16

    -6 +20

  • Seshanba, 17

    -3 +20

  • Chorshanba, 18

    +0 +20

  • Payshanba, 19

    +1 +20

  • Juma, 20

    +1 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Inbazar атрофидаги мулоҳазалар

Ижтимоий тармоқларда Inbazar савдо маркази раҳбари, бошқарув ходимларининг зўравонликлари ҳақида видеолар тарқалди. Оддий ишчиларни ҳақоратлаб, калтаклаганларга, самосуд қилганларга нисбатан айни пайтда терговга қадар суриштирув ўтказилмоқда.
Ҳодиса
731 12:56 | 16.09.2024 12:56

15 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Inbazar савдо маркази раҳбари Омадтилло Холматовнинг ўзи ходимларини дўппослаётгани ёхуд кимлар орқалидир калтаклатаётгани акс этган видеолар тарқалди. Тармоқларда сиздирилган видеолардан бирида у ходимини ерга ётқизиб ураётгани, тепкилаётганини, иккинчи бир видеода эса кўчада ўзи ва бошқа икки одам билан яна бир йигитни уришга ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Ҳар бир видео давомида Омадтилло Холматов ходимларини ҳақоратлаб, уларни уриштиришга ва ўзи ҳам уришга интилган. Ва раҳбар бу жараёнларни видеога ҳам олган. Ходимларини эса калтаклаган. Савдо маркази бошлиғи, шунингдек, уларни бошқа шундай ҳолат кузатилса, аяб ўтирмаслиги билан қўрқитган. Бундан ташқари, Inbazar раҳбари Холматов уларни итларга ғажитишини ҳам таъкидлаган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса Inbazar ва унинг маҳсулотларига бойкот эълон қилмоқда.


Фаоллар, блогерлар ўз тармоқларида ҳодисаларга нисбатан фикр-мулоҳаларини баён этишмоқда.


Бектош Ҳатамов


“Inbazar”да қандай муаммолар бор?


Кечаги воқедан кейин “Inbazar” арзон кийим дўконлари тармоғини ижтимоий тармоқларда таҳлил қилиб кўрдим ва бизнесдаги қуйидаги бир қанча муаммоларни кўрдим:


1. Биринчи бизнесда HR йўқ ёки бўлса ҳам унинг ўрни йўқ, ходимлар билан ишлашда аниқ белгиланган инструкциялар йўқ. Шунинг учун деярли ҳамма хўжайин.


2. Бизнес эгаси микроменежмент билан шуғулланиб юрибди, у қуйи бўғиндаги ишчиларнинг муаммолари билан юрибди.


3. Компанияда тузукли сайт ҳам қилинмаган, жамоатчилик билан ишлаш умуман нол, бизнес эгаси барчаси нарсага масъул, ўзи чиқиб жамоатчиликдан узр сўрамоқда, қилган ишлари учун ўзини ўзи оқламоқда.


4. Компанияда аниқ белгиланган миссия ва қадриятлар мавжуд эмас, стратегик жиҳатлар умуман эътиборга олинмаган.


5. Калтак еган болага “Спарк” автомобили совға қилинди, ҳалиги уни урган болага эса жиноят иши очтириб 15 суткага қамаб юборилди ва буни компания ижтимоий саҳифаларида ёритиб боришган. Лекин нега “Спарк” совға қилинди, битта уришнинг нархи шунчами? Нега “Малибу” эмас, нега “Матиз” эмас, ундан ташқари хато қилиш компанияда жуда аёвсиз жазоланишини намойиш қилишди, ё калтак ейсан, ё қамаласан, ҳеч қанақасига кечирим йўқ деган нарса компания томонидан очиб берилди. Бу ҳам “Public relations” - PR йўқлигидан далолат.


Хўш, бундай нарсалар бизнесда нега содир бўлади? Нега бизнес эгаси мана шунақа хатолар қилади? Буларнинг асосий сабаби: тизимлашмаганлик. Бизнес тизимлашса, бундай хатолар деярли бўлмайди, ҳатто бўлган тақдирда ҳам улардан жуда унумли фойдаланилади.


Alimoff – Нурбек Алимов


Айрим одамлар Инбазар темаси уюштирилган, кимгадир ёқмай қолган бу одам ва бизнесменни йўқатиш учун уюштириляпти бу ишлар дейишмоқда. Ҳамма нарсани осон тушинишни истайдиган конспирологиямиялар кўп албатта.


Уларни аргументлари эса шунча компрамат видео ва аудиолар қаердан пайдо бўляпти деган саволда.


Так вот, аввало бунга сабабчи ўша одамни ўзи. Ҳар битта нарсани видеохужжатлаштириб қўядиган одати бор экан. Ҳаттоки ходимлари ундан "Жесткий допрос" қилаверайми деб сўраяпти ва бунга добро олмоқда. (https://t.me/Alimofflive/10488) Ўша жесткий допросни видеоларини менга юбор деяпти.


Бунақа "мутний" ишларга қанча кўп одам жалб қилинган бўлса, информация тарқалиб кетиши шунчалик осон бўлади. Бу ҳаттоки ўз ишхонасининг чатида ходимларни сўкиб юмалоқ видеолар юборган.


Кечаги воқеа биттагина эмас. Бундай воқеалар жуда кўп бўлган. Кўплаб ишдан хайдалган, калтак еган ва умуман бу одамдан зулм кўрган инсонларни юрагини туб тубида йиллар давомида "Ал қасосул минал ҳақ" яшаган бўлиши мумкин.


Мен ўйлайманки, кечаги воқеа шунчаки триггер эди ва у интернетга чиқиб оммалашиб кетгач, бошқа норозилар шепнинг дарҳол иккикюзлама муносабат билдириб, "Честний ва адолатпеша одам" терисини ёпиниб олганидан ларзага келган.


Шу сабабли ўзига сақлаб олган ёки умуман ўша пайтда уларнинг ишчи гуруҳидаги бор материалларни интернетга сиздириб юборишган. Ҳаммаси жуда оддий. Ўша оловлар ёниб кетиши учун озгина учқун керак эди ва ўша учқун кечаги тележка воқеасида содир бўлган.


Шунинг учун, ходимлардан садоқат сотиб олишга уриниш тўғри иш эмас. Уларни олдида ҳурмат ишлаб топиш керак. Бунинг учун эса албатта одам ғирром бўмаслиги керак.


Хушнудбек (@xushnudbek) телеграм каналида Тошкент шаҳар ИИББ нинг муносабатини келтириб ўтди:


“Бу шахсга нисбатан интернетда тарқалган видеолар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. У [видеодаги] ҳолатлар эски бўлиб, муқаддам ҳеч ким ариза билан мурожаат қилмаган. Ҳозир видеода акс этганларнинг шахси аниқланиб, текширув ўтказилмоқда”, — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати kun.uz га тақдим қилган маълумотда.


Маълумот учун: Ижтимоий тармоқларда "Инбазар" дўкони ходими қўл остидаги ёш ходимни куч ишлатиб, жазолаётгани акс этган видео тарқалди. Бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.


Бунга жавобан Инбазар асосчиси Омадбек Холматов муносабат билдириб, зўравонлик ишлатган ходим ишини қоралади. Лекин кейинчалик маълум бўлдики, Омадбекнинг ўзи ходимларига нисбатан зўравонлик қилиб, хатога йўл қўйганларни калтаклаб жазолаган. Хато қилган ходимларининг ёшига тенг бўлган бошқа инсонларни чақириб, ўзаро муштлаштириш билан ҳам шуғулланган.


Гулруҳбегим Одашбоева,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1268 10:00 | 04.11.2023