+39C

+39C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Иш жойларидаги бахтсиз ҳодисалар хавотирли даражада, ярим йилда 137 инсон ҳалок бўлди

2026 йилнинг январь–июнь ойлари давомида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 447 та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилди.
48 19:49 | 11.07.2026 19:49

Расмий маълумотларга кўра, қайд этилган ҳодисаларнинг 21 таси гуруҳий, 311 таси оғир оқибатли, 113 таси эса ўлим билан якунланган. Ушбу бахтсиз ҳодисалар натижасида жами 494 нафар фуқаро жабрланган. Улардан 337 нафари оғир, 20 нафари енгил тан жароҳати олган бўлса, 137 нафарининг ҳаёти сақлаб қолинмаган.


Таққослаш учун, 2025 йил якунлари бўйича мамлакатда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 849 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган. Уларнинг 50 таси гуруҳий, 583 таси оғир оқибатли ва 216 таси ўлим билан тугаган. Ўша йили жами 961 нафар жабрланган бўлиб, 248 нафари ҳалок бўлган.


Бу рақамлар 2026 йилнинг дастлабки олти ойидаёқ меҳнат билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сони ва инсон қурбонлари ўтган йилги умумий кўрсаткичларнинг ярмидан ошганини кўрсатади.


Шу билан бирга, меҳнат фаолияти давомида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланган фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзоларига бир марталик ва ҳар ойлик тўловлар сифатида жами 10 миллиард 376 миллион сўм маблағ ундирилган.


Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда мамлакат бўйича меҳнат фаолияти билан боғлиқ 849 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган бўлиб, улар оқибатида 248 нафар фуқаро вафот этган эди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид